Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-§. Жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш)


Download 461.73 Kb.
bet226/232
Sana19.06.2023
Hajmi461.73 Kb.
#1620614
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   232
Bog'liq
Янги Мехнат Кодекси

6-§. Жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш)
570-модда. Асосий тушунчалар
Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда тадрижий ҳал этишдан (тартибга солишдан) иборатдир.
Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низосини тарафларни яраштириш йўли билан ҳал этиш (тартибга солиш) учун иш берувчи ва ходимлар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги келишув асосида тузиладиган органдир.
Меҳнат арбитражи яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда жамоавий меҳнат низоси тарафлари томонидан низони ҳал этиш учун ваколатли шахсларни жалб этган ҳолда тузиладиган вақтинча ёки доимий асосда фаолият кўрсатувчи органдир.
Иш берувчининг (унинг вакилининг) ходимлар (уларнинг вакиллари) талабларининг барчасини ёки бир қисмини рад этиш тўғрисидаги қарори хабар қилинган кун ёки иш берувчи (унинг вакили) ушбу Кодекс 572-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда ўз қарори ҳақида хабар қилмаган кун жамоавий меҳнат низоси бошланган кун ҳисобланади.
571-модда. Ходимларнинг ва улар вакилларининг талаблар қўйиши
Ушбу Кодекснинг 42-моддасига мувофиқ белгиланган ходимлар ва уларнинг вакиллари талаблар қўйиш ҳуқуқига эга.
Ташкилот (ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси) ходимлари ва (ёки) уларнинг вакиллари томонидан қўйилган талаблар ходимларнинг тегишли умумий йиғилишида (конференциясида) тасдиқланади, ёзма шаклда баён қилинади ҳамда ходимларнинг жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун улар ваколат берган вакиллар томонидан иш берувчига юборилади.
Иш берувчи ходимларга ёки ходимларнинг вакилларига талаблар қўйиш юзасидан умумий йиғилиш (конференция) ўтказиш учун зарур хона бериши шарт ва уни ўтказишга тўсқинлик қилишга ҳақли эмас.
Касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг талаблари уларнинг сайлаб қўйиладиган коллегиал органлари томонидан қўйилади ва ижтимоий шериклик тарафларига юборилади.
Ушбу модданинг иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талаблар жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича тегишли давлат органига юборилиши, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Бу ҳолда жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органи талабларни жамоавий меҳнат низосининг бошқа тарафи олганлигини текшириши шарт.

Download 461.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling