Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ишлаб чиқариш таълими даврида ўқувчиларга ҳақ тўлаш


Download 431.29 Kb.
bet161/232
Sana22.06.2023
Hajmi431.29 Kb.
#1647725
TuriКодекс
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   232
Bog'liq
ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ 28.10.2022 йил

379-модда. Ишлаб чиқариш таълими даврида ўқувчиларга ҳақ тўлаш
Ўқувчиларга ишлаб чиқариш таълими даврида стипендия тўланади, унинг миқдори ишлаб чиқариш таълим шартномасида белгиланади ва олинаётган малакага боғлиқ бўлади, лекин қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
380-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг ўқувчининг ҳолатини ушбу Кодексда, қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган шартларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартлари ҳақиқий эмасдир.
381-модда. Ишлаб чиқариш таълими тугалланганидан кейин ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ишлаб чиқариш таълимини муваффақиятли тамомлаган иш қидираётган шахсларга ўзи таълимни ўтаган иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилганда синов муддати белгиланмайди.
Агар ўқувчи ишлаб чиқариш таълими тугаганидан кейин ишлаб чиқариш таълими шартномаси бўйича ва (ёки) меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларини узрли сабабларсиз бажармаса, шу жумладан ишга киришмаса, у ишлаб чиқариш таълими вақтида олинган стипендияни иш берувчига унинг талабига кўра қайтариб беради, шунингдек иш берувчининг ишлаб чиқариш таълими ўталиши муносабати билан қилинган, ўқиш тугаганидан кейин ҳақиқатан ишлаб берилмаган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган бошқа харажатларининг ўрнини ушбу Кодекснинг 348-моддасига мувофиқ қоплайди.
382-модда. Ишлаб чиқариш таълими шартномасини бекор қилиш асослари
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси ишлаб чиқариш таълимининг муддати тугаганидан кейин ёки ушбу шартномада назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинади.
23-боб. Ишни таълим билан бирга олиб борувчи ходимлар учун кафолатлар ва компенсациялар
383-модда. Ишни таълим билан бирга олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш
Иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади.
Меҳнат шартномаси бўйича таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик меҳнат таътилларини иш берувчи, уларнинг хоҳишига кўра, бакалавриат талабалари учун давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш, магистратура талабалари учун магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб бериши шарт.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ташкилотларида, кадрларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларида (курсларида) меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда ўқиётган, ишга янги қабул қилинган ходимлар учун, агар улар ўз йиллик меҳнат таътилларини бакалавриат талабалари учун давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш, магистратура талабалари учун магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига мослаштиришмоқчи бўлса, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик меҳнат таътили мазкур иш берувчидаги меҳнат фаолиятининг олти ойи тугагунига қадар берилади.

Download 431.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling