Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш


Download 103.22 Kb.
bet35/42
Sana11.09.2023
Hajmi103.22 Kb.
#1675658
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42
Bog'liq
Сайлов кодекси

83-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш
Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти қўшма мажлисда ҳозир бўлган маҳаллий Кенгашлар депутатларининг эллик фоизидан кўпроғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.
84-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича такрорий овоз бериш ва уларнинг такрорий сайлови
Агар овоз бериш чоғида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса, сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун овозларнинг зарур миқдорини тўпламаган номзодлар бўйича ана шу қўшма мажлиснинг ўзида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Сенат аъзоларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
агар сайлов ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
агар такрорий овоз бериш натижасида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда такрорий сайлов сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун ўтказилади.
Сенат аъзоларининг такрорий сайлови Сенатга ўтказилган асосий сайловдан кейин кўпи билан ўн беш кунлик муддат ичида ўтказилади.
Сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш ва такрорий сайлов ўтказиш ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади.
85-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари
Марказий сайлов комиссияси қўшма мажлисларнинг баённомалари асосида бу баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Сенат аъзоларини рўйхатга олади, рўйхатга олишдан кейин ўн кун ичида эса гувоҳнома ва кўкрак нишони беради.
Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқиш, яширин овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ушбу Кодекс талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
86-модда. Сенат аъзолари сайловининг якунлари устидан шикоят қилиш
Қўшма мажлисларнинг, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.

Download 103.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling