Колеяни эгриликларда ўрнатилганлиги. Ташқи рельснинг баландлатилиши


Download 233.57 Kb.
bet5/5
Sana03.12.2023
Hajmi233.57 Kb.
#1799418
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-маъруза

I = Gh./ S1. Бундан h = S1I/G. Аммо юқорида кўрсатилганларни ҳисобга олиб

I = Gv2/(gR), қуйидагига эга бўламиз

,
ёки, эгриликдаги йўлга кўплаб экипаж-поездлар таъсирини ҳамда ∑Ен = ∑ Ев шартини ҳисобга олиб, G = деб қабул қиламиз. Бу ҳолда қуйидагига эга бўламиз:
.

Буларнинг барини ҳамда ўтказгич коэффициентини S1 = 1,6 м, g = 9,81 м/с2 ифодага қўйиб, v ни км/с да, R ни м да, Р ни т да кўрсатиш учун, h га эга бўламиз, мм


,
бу ерда N1, N2, N3 ….. Ni – R радиусли ушбу эгриликдан бир суткада ўтадиган муайян турдаги поездлар сони, масалан, йўловчи, юк ташийдиган, шаҳар атрофи поездлари;
P1, P2, P3, ….. Рi - мос равишда кўрсатилган турдаги поездлар массаси, т;
v1, v2, v3 ….vi – кўриб чиқилаётган эгрилик бўйлаб ўтаётган поездларнинг ҳаракатланиш тезликлари, км/с.
Йўловчиларнинг ҳар томонлама қулай ва шинам ҳаракатланиши шартидан келиб чиқиб ташқи рельснинг кўтарилиши (баландлиги)ни аниқлаш. Катта қийматли сўндирилмаган горизонтал тезлашишлар йўловчиларда нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Поездлар ҳаракатланиш тезлигининг ортишига боғлиқ ҳолда деярли сезилмайдиган, комфортли ҳаракат қилишни таъминлайдиган сўндирилмаган горизонтал тезлашишлар ан нинг йўл қўйиладиган қийматларини қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Тажрибалар орқали қуйидагилар аниқланди. Қиймати 0,8 м/с2 гача бўлган сўндирилмаган марказдан қочма тезлашишнинг давомли ва такрорли таъсирини кўпчилик одамлар ўз бошидан нисбатан енгил (қониқарли) кечирадилар. 1 м/с2, га тенг сўндирилмаган марказдан қочма тезлашишнинг эса кўп мартали ва давомли бўлмаган таъсири ҳам нисбатан енгиллик билан ўтказилади.
Юқорида айтилганлар асосида сўндирилмаган горизонтал тезлашишнинг ўртачалаштирилган меъёри қабул қилинган: адоп = 0,7 м/с2.
Сўндирилмаган горизонтал тезлашишнинг кўрсатилган меъёридан келиб чиқиб, ҳаракат комфортабеллиги шартига кўра эгриликдаги ташқи рельснинг кўтарилиб туришининг зарур қиймати аниқланади:
.
h нинг узил-кесил қиймати сифатида сўнгги икки формула бўйича аниқланадиган иккитадан каттароғини олиш талаб этилади.
МДҲ темир йўлларида максимал кўтарилиш 150 мм деб қабул қилинган, аммо айрим ҳолларда унинг каттароқ бўлишига ҳам рухсат этилади.
Баъзи бошқа мамлакатлар темир йўлларида h нинг максимал қийматлари қуйидагича: АҚШ ва Буюк Британияда — 152, Францияда — 160 ва 180, Японияда Синкансен линиясида -200, Германия, Болгария, Руминияда — 120, Польшада — 130, Венгрияда — 110 мм. Чет элда ҳам ташқи рельснинг ички рельсдан кўтарилиб (баландроқ бўлиб) туриши асосан юқорида кўриб чиқилган дастлабки ҳолатлар асосида аниқланади.
Download 233.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling