Коллежда фуқаро мухофазаси ойлигини ўтказиш тўғрисида
Download 51.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq7.3.ФМ ойлиги. 2014
ХЎЖАОБОД ПЕДАГОГИКА ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ КОЛЛЕЖИ БУРУҚ № "........." .................................. 20….. йил Хўжаобод тумани Коллежда фуқаро мухофазаси ойлигини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги "Ахолини ва худудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19-феврал кунидаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585 сонли қарори, Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 7-октябрдаги августдаги "Ўзбекистон Республикаси ахолисини фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилишга тайёрлаш тўғрисида"ги №427 қарорини, 2011 йил 19 июлдаги 208-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири - Фуқаро Мухофазасининг бошлиғининг 2017 йил 12-январдаги "Ахолини ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш бўйича 2016 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2016 йилдаги вазифалар тўғрисида"ги 1-сонли буйруғини Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежидаги ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН 1. Андижог вилояти ҳокми-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2017 йил 9 - январьдаги 1-ФМ сонли буйруғи, Андижон вилояти ҳокимлиги ЎМКҲТБ бошлиғининг 10-январь 2017 йилдаги №12 - сонли ҳати Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида ижро ва рахбарлик учун қабул қилинсин. 2. Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида 2017 йил 15-февралдан 15-март кунига қадар фуқаро мухофазаси ойлиги ўтказилсин. 3.Қуйидагилар фуқаро мухофазаси ойлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин. - фуқаро мухофазаси бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (коллеж фуқаро мухофазаси штаби бошлиғи Б. Қодиров); - ЧҚБТ фанининг "Фуқаро муҳофазаси" бўлими бўйича дарсларни ўқитиш сифатини оширишга эътибор бериш ва ўқув дастуридаги мавзулар бўйича амалий машғулотлар сифатига алохида эътибор қаратиш (фан ўқитувчиси А. Бўтаев); -фуқаро мухофазаси бўйича алохида синф хонаси ташкил этиш ва уни жихозлашда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга оид маълумотларни беришга эътибор қаратиш (“Ҳаёт фаолияти хавсизлиги ” фани ўқитувчиси Б. Қодиров); 4.Коллеж ўқувчилари, ходимлари ва коллеж худудини сел оқимлари ва кўчки ходисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш, сел оқими келиши мумкин бўлган ариқларни тозалаб, келиши мумкин бўлган сел сувларини "Савай" каналига эркин тушиб кетиши учун шароит яратиш, бахор-ёз мавсумларида ахоли хаёт фаолияти ва коллежнинг барқарор фаолият кўрсатишига тахдид солаётган сел-сув хавфини аниқлаш ва уларни олдини олиш бўйича профилактика ва химоя чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек коллеж ФМ тузилмаларининг хамкорликдаги тадбирлари янада кучайтирилсин. 5. Фуқаро мухофазаси ойлигини ўтказиш бўйича доимий ишчи гурух таркиби 1-иловага мувофиқ, коллежнинг фуқаро мухофазаси ойлигида ўтказилиши лозим бўлган чора-тадбирлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6.Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш коллеж директоринг ўқув ишлари бўйича ўринбосари-коллеж фуқаро мухофазаси штаби бошлиғи Б. Қодиров зиммасига юклатилсин. Коллеж директори-коллеж фуқаро мухофазаси бошлиғи: М. Кадиров Коллеж директори-фуқаро мухофазаси бошлиғининг ...... ................. № ... сонли буйруғига 1-илова. Фуқаро мухофазаси ойлигини ўтказиш бўйича ишчи гурух таркиби
Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling