Компьютер архитектураси


Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар


Download 155.5 Kb.
bet3/4
Sana24.12.2022
Hajmi155.5 Kb.
#1051628
1   2   3   4
Bog'liq
КА ишчи ўқув дастур

1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.

Ушбу ишчи фан дастурида «Компьютер архитектураси» фанига тегишли бўлган замонавий компьютерлар ва компьютер тизимларини функционал ва таркибий ташкиллаштириш, параллел ишлов беришни ташкиллаштириш, ахборотга параллел ишлов бериш жараёнларини дастурлаш ва шунингдек мультиплексорли, кўп ядроли, кластерли хамда вектор-конвейерли хисоблаш архитектураларга оид маълумотлардан иборат бўлган мавзулар бўйича талабаларга етказилиши шарт бўлган билимлар ва кўникмалар тўла қамраб олинган.


«Компьютер архитектураси» фани 5-семестрда ўқитилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ахборот ва коммуникация технологияларининг хозирги пайтдаги тутган ўрни нуқтаи назаридан, «Компьютер архитектураси» фани ушбу соҳанинг бакалавриат йўналишлари талабалари учун ўрганилиши керак бўлган асосий фанлардан бирига айланди.
Фанни ўқитишдан мақсад – замонавий компьютерлар ва компьютер тизимларини функционал ва таркибий ташкиллаштириш, ахборотга параллел ишлов бериш жараёнларини дастурлаш, шунингдек мультиплексорли, кўп ядроли, кластерли хамда вектор-конвейерли хисоблаш архитектуралар бўйича кўникмаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – унумдорликни ошириш муаммолари, параллел алгоритмларни ишлатиш тамоилларини, аппарат ва дастурий босқичда параллеллик даражасини, кўп машинали ва кўп процессорли хисоблаш тизимлари архитектураси, хамда умумий хотирали тизимлар учун, шунингдек тақсимланган хотирали тизимлар учун параллел дастурлаш воситаларини хақидаги билимларни беришдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • хисоблаш тизимларининг турлари ва уларнинг хотирасини ташкилланиши, параллел компьютерлар архитектураси, параллел алгоритмларни ишлатиш тамоилларини, кўп машинали ва кўп процессорли хисоблаш тизимлари, суперкомпьютерлар ва кластерли ишлов бериш тизимлари, хотира иерархияси, массивли –параллел тизимлар ва нейрокомпьютерлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • кўп ядроли процессорларда қўлланиладиган параллелаштириш воситаларни ва улардан фойдаланиш асосларини, унумдорликни баҳолаш усулларини ва тақсимланган хотирали порцессорлар учун мўлжалланган ёрдамчи параллелаштриш технологияларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • умумий хотирали тизимлар учун, шунингдек тақсимланган хотирали тизимлар учун параллел дастурлаш воситаларидан фойдаланиш, оқимли ишлов бериш алгоритмларида декомпозициялаш усулларини ўзлаштириш ҳамда уларни амалиётда қўллаш, умумий, тақсимланган ва аралаш хотирали архитектурали ҳисоблаш машиналарида ички ва ташқи хотираларнинг мулоқотини ташкиллаштириш усулларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, унумдорлигини бахолаш усулларидан фойдаланиш ва унумдорликни ошириш усулларини ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.




Download 155.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling