Компьютер тармоғининг архитектураси, топологияси, тармоқ системасининг модели


Тармоқлараро шлюзлар ва кўприклар


Download 0.55 Mb.
bet2/5
Sana23.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1045640
1   2   3   4   5
Bog'liq
de4713ac5563381144d01fa2c05e18541fbdde81

Тармоқлараро шлюзлар ва кўприклар тармоқни локаль компьютер тармоқлари билан улашга ёки глобаль тармоқ сегментларини бирлаштиришга хизмат қилади. Кўприклар ёрдамида тармоқ протколлари бир хил бўлган тармоқ сегментлари бирлаштирилади.
Ҳар қандай тармоқда қуйидаги қисм системаларини ажратиш мумкин:
  • фойдаланувчи қисм системаси;
  • бошқариш қисм системаси;
  • коммуникацион қисм системаси;

Фойдаланувчи ёки абонент ва Бошқариш қисм системаси

  • Фойдаланувчи ёки абонент қисм системаси фойдаланувчиларнинг (абонентларнинг) компьютер системаларини ўз ичига олади ва фойдаланувчиларнинг информацияни сақлаш, ишлаш ва олишдаги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
  • Бошқариш қисм системаси компьютер тармоқларининг барча элементларини уларнинг ўзаро алоқаси ягона қоида бўйича амалга оширилувчи ягона системага бирлаштиришга хизмат қилади. Бу қисм система бутун тармоқ ишлаши учун оптималь шароит яратиш мақсадида хизматчи информацияни йиғиш, тахлил қилиш ва элементларга таъсир этиш йўли билан система элементларининг ўзаро алоқасини таъминлайди.

Коммуникацион қисм системаси

Коммуникацион қисм системаси фойдаланув-чилар манфаатлари ва тармоқни бошқариш учун тармоқда информацияни узатишга хизмат қилади. Бошқача айтганда, тармоқнинг ишлашини узоқлаштирилган жараёнларни коммуникацион қисм система орқали ўзаро алоқаси каби тасаввур этиш мумкин. Узоқлаштирилган жараёнларнинг ўзаро алоқаси деганда файлларни алмашиш, электрон почта орқали ахборотларни узатиш, программани бажаришга буюртма юбориш ва натижани олиш, маълумотлар базасига мурожаат ва ҳ. тушунилади.

Компьютер тармоқларида информация ҳимояси

Информация ҳимояси нуқтаи назаридан компьютер тармоқларини корпоратив ва умум фойдаланувчи тармоқларга ажратиш мумкин.

Корпоратив тармоқларда барча элементлар (алоқа каналлари бундан истисно бўлиши мумкин) битта корхонага тааллуқли бўлади.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling