Компьютер тармоқлари 1. Замонавий компьютер тармоқларининг ривожланиш тенденциялари. 2. Ҳисоблаш тармоқлари таснифи. 3. Компьютер тармоқларининг физик алоқа топологияси. Замонавий компьютер тармоқларининг ривожланиш тенденциялари. - Компьютер тармоқлари
- Компьютердан турли масалаларни хал қилишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошқа компьютерлар билан умумий тармоққа уланиш керак бўлади.
- Компьютерларнинг ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи қурилмалар мажмуига компьютер тармоқлари дейилади
- Тармоқнинг асосий имкониятлари тармоққа уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боғлиқ.
- Ахборот ашёлари (ресурслари) деганда архив, кутубхона, фондлар, маълумотлар омбори ва бошқа ахборот тизимларидаги хужжатлар йиғиндиси тушунилади.
Тармоқдаги компьютерларда сақланаётган ахборот ашёларига ушбу тармоққа уланган бошқа компьютерлар ёрдамида кириш мумкин Компьютерлар сонига қараб тармоқлар локал (LAN - Local Area Network), минтақавий (MAN - Metropolitan Area Network), глобал (WAN-Wide Are Network) тармоқларга бўлинади.
Тармоқлар.
Локал тормоқ.
(LAN-Local Area
Network).
Минтақавий
тармоқ .
(MAN-Metropolitan
AreaNetvork)
Глабал тормоқ.
(WAN-Wide
Area Network)
2. Локал тармоқлар бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ хисобланади. - 2. Локал тармоқлар бир бинода ёки бир-бирига яқин биноларда жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ хисобланади.
- Бундай тармоқларда ахборот алмашиниш алоқа кабеллари (баъзан, телефон тизими ёки радиоканал) орқали амалга оширилади.
- Бунда фойдаланувчилар тармоққа уланган компьютерлардаги маълумотларни биргаликда қайта ишлаш ва маълумотларни айирбошлаш ва дастур, принтер, модем ва бошқа қурилмалардан биргаликда фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
- Локал тармоқда компьютерлар орасидаги масофа якин бўлганлиги боис, телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин. Локал тармоқда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим бўлади.
- Минтақавий тармоқ — бирор туман, вилоят ёки республика миқёсидаги компьютерларни ўзида мужассамлаштирган тармоқ.
- Бундай тармоқда бир нечта марказлашган (яъни локал тармоқларни бирлаштирувчи) жуда қувватли серверлар мавжуд бўлади ва бундай серверлар ўртасидаги ахборот алоқа кабели, оптик толали ёки сунъий йўлдош радиоапоқа каналлари ёрдамида узатилади
- Глобал тармоқ — дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни ўзида бирлаштириш имконига эга бўлган тармоқ. Бу тармоқ интернет (Internet) деб хам юритилади.
ЛХТ асосий компонентлари
ЛХТ асосий компонентлари
Серверлар
Ишчи станциялар
Маълумот алмашиш мухити
Коаксиал ва оптик толали кабеллар
Иккита симни бир-бир атрофида ўраш натижасида хосил қилинган кабел
(Витая пара)
Симсиз алоқа канали
Инфрақизил тўлқинлар
Лазер тўлқинлар
Радиоалоқа
Тармоқ абонентлари – тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол қилувчи объектдир
- “Станция” – ахборотларни узатиш ва қабул қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи аппаратдир.
ЛХТлари икки турга ажратилади: - 1. Ягона ранг архитектураси - хар бир абонент тизими бир хил кўламда ресурсларни тақдим ва истеъмол қилиши мумкин бўлган, ахборот тизимининг консепцияси. Ягона ранг архитектура шу билан тавсифланадики, унда ҳамма абонент тизимлари тенг ҳуқуқли ва уларнинг бир бирларини ресурсларига мурожаатлари симметрик бўлади. Бунинг эвазига, фойдаланувчи маълумотларни тақсимланган ишловини бажариши, амалий дастурлар, ташқи қурилмалар, шу жумладан, ихтиёрий тизимларда жойлашган файллар билан ишлаши мумкин. Ягона ранг архитектураси, тармоқ воситаларининг оддий юкланиши, енгил кенгайтирилиши билан тавсифланади. (Одноранговые - peer-to-peer ).
Ягона ранг архитектураси - Бу турдаги тармоқларда хеч қандай иерархик структура мавжуд эмас, хар бир терминал ишчи станция ёки сервер вазифасини ўташи мумкин. Бу тармоқда хеч қайси кампьютер тармоқни бошқаришга жавобгар эмас.
- Ишчи гурухлар – бу гурухга бир мақсадда жамланган ишчи станциялар киради. Шу сабабли одатда бундай тармоқларда (peer-to-peer) 10 дан ошмаган компьютерлар жамланади.
- Бу тармоқлар кам харажатли хисоблансада, уларни қуришда ишлаб чиқариш кўрсаткичи юқори, самарали, тезкор ва қиммат компьютерлар ишлатилади.
- Операцион системага келсак, уларда MS Widows NT for Workstation; MS Widows 95/98, Widows 2000 ва Widows ХР дастурлари ишлатилиши мумкин.
Сервер асосида қурилган ЛХТ - Тармоқда жойлашган файллар ва бошқа ресурслардан эркин фойдаланишни тақдим этувчи тармоқдаги компьютер. Интернетда сервер деганда, веб-саҳифалар жойлашган ва веб-браузерлари сўровларига жавоб берувчи компьютер тушунилади. Тармоқдаги компьютерлар сони 10тадан ошиб кетса у холда ишлаб чиқариш кўрсаткичи камайиб боради. Шу туфайли тармоқлар ягона сервер асосида бошқарилиши керак бўлади.
Ахборотларни
узутиш бўйича
тармоқлар
қуйидагича
таснифланади.
Қуйи тезликда
10 mbit/с гача
Ўрта тезликда
(100 mbit/с гача)
Юқори тезликда
(100 mbit/с гача)
Do'stlaringiz bilan baham: |