Internet Scanner тизимининг компонентлари 3 та асосий қурилмалардан ташкил топган:
- Intranet Scanner тармоқ қурилмаларини тестдан
ўтказиш тизими.
2 Firewall Scanner тармоқлараро экран тизими.
3Web Security Scanner яъни Web-сервердан иборат.
Internet Scanner тизими тармоқнинг заиф томонларини аниқлаб бериш натижасида химоялаш даражасини самарадорлигини оширади ва қуйидаги имкониятларга эга:
- бир пайтда 996 та текширувлар ўтказиши мумкин;
- тармоқлараро экранларни ва Web-серверларни тестдан ўтказиш;
- 128 тагача тармоқ қурилмаларини ва тизимларини параллел сканерлаш;
- сканер жараёнини урнатилган жадвал асосида ишга тушириш;
- хисобот жадваллар форматини ҳар хиллиги;
- ҳар хил операцион тизимларда ишлай олиши;
- график интерфейсларининг соддалиги ва ишлатиш осонлиги;
- дастурий ва техникавий таъминотларига бўлган талабларининг юқори эмаслиги ва бошқалар.
Internet Scanner тизими 20 та ҳар хил текширувлар ўтказа олади, масалан:
- сканерланган тизим ҳақида маълумот олиш;
- FTP текшириш;
- тармоқ қурилмаларини текшириш;
- электрон почтани текшириш;
- паролни текшириш;
- Web – серверни текшириш;
- Web – браузерни текшириш;
- тармоқлараро экранларни текшириш;
- Windows NT операцион тизимларнинг файлларини текшириш ва бошқалар.
3 та компонентларидан биринчиси яъни Intranet Scanner тармоқ хавфсизлигини таҳлил килувчи восита булиб, автоматик равишда бир неча ҳар хил тест асосида тармоқнинг заиф томонларини аниклайди ва сизнинг корпоратив тармоғингизни мустахкамлигини ва самарадорлигини аниқлаб беради.
Firewall Scanner компоненти эса корпоратив тармоқни тармоқлараро экран сифатида ахборотлар ресурсини химоялайди. Бунинг учун тармоқлараро экранини тугри созлаш талаб этилади. Ушбу тизимни ишлатиш жуда осон бўлганлиги сабабли тармоқлараро экран конфигурациясини таҳлил килиш жуда юқори аниклик олишни кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |