Web Security Scanner компоненти асосан Web – серверларнинг нотугри конфигурациясини ва унинг очиқ (бўш) жойларини аниқлаб беради ва химоялаш даражасини кутариш таклифларини беради.
Ушбу Web Security Scanner тизими ҳам махсус тестлар асосида операцион тизимни таҳлил қилади ва конкрет таклифлар беради.
Умуман, Internet Scanner тизими ҳар кандай структурага эга бўлган компьютер тармоқларини ва TCP/IP протоколида ишлай оладиган ҳар хил операцион тизимларни таҳлил кила олади. Тест жараёни асосида сунъий равишда фаол (актив) хужумлар ташкил этилиб, корпоратив тармоқларни нозик томонларини аниқлаб беради.
Internet Scanner тизимининг ускунавий таъминотига қўйиладиган талаблар қуйидагича:
- Процессор – камида Pentium 133 МГц;
- Оператив хотира ОЗУ – 64 Мб + 8 Мб ҳар бир 1000 та тугун учун;
- Каттик магнит хотира диски – камида 10 Мб + 2,5 Мб ҳар бир 100 та тугун учун;
- Ethernet, Fast Ethernet, Token Ring тармоқ интерфейси;
- Монитор - 800×600, камида 256 рангли.
Internet Scanner тизимининг дастурий таъминотига
қуйидаги талаблар қўйилади:
- Операцион тизим;
- Windows NT 4.0 SP3 билан ва ундан юқори;
- SunOS – 4.1.3 ва ундан юқори;
- HP UX – 10.10 ва юқори;
- Windows ОС ва бошқалар.
- Расмий воситалар - шахсларни иштирокисиз ахборотларни химоялаш функцияларини бажарадиган воситалардир.
- Норасмий воситалар - бевосита шахсларни фаолияти ёки унинг фаолиятини аниклаб берувчи регламентлардир.
- Техникавий воситалар сифатида электр, электромеханик ва электрон курилмалар тушунилади. Техникавий воситалар ўз навбатида, физикавий ва аппаратли бўлиши мумкин.
Ташкилий химоялаш воситалари - Бу телекоммуникация ускуналарининг яратилиши ва қўлланиши жараёнида қабул килинган ташкилий-техникавий ва ташкилий-ҳуқуқий тадбирлардир. Бунга бевосита мисол сифатида куйидаги жараёнларни келтириш мумкин: биноларнинг қурилиши, тизимни лойиҳалаш, қурилмаларни ўрнатиш, текшириш ва ишга тушириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |