Компьютер тизимларида ахборотларни щимоялаш


Download 1.99 Mb.
bet2/46
Sana23.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1391524
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Ахборот хавфсизлиги маърузалар матни

СЎЗ БОШИ

Тез ривожланиб бораётган компьютер ахборот технологиялари бизнинг кундалик хаётимизнинг барча жабхаларида сезиларли узгаришларни олиб кирмокда. Хозирда “ахборот тушунчаси” сотиб олиш, сотиш, бирор бошка товарга алмаштириш мумкин булган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмокда. Шу билан бирга ахборотнинг бахоси куп холларда унинг узи жойлашган компьютер тизимининг бахосида бир неча юз ва минг баробарга ошиб кетмокда. Шунинг учун тамомила табиий холда ахборотни унга рухсат этилмаган холда киришдан, касддан узгартиришдан, уни угирлашдан, йукотишдан ва бошка жиноий характерлардан химоя килишга кучли зарурат тугилади.


Компьютер тизимлари ва тармокларида ахборотни химоя остига олиш деганда, берилаётган, сакланаётган ва кайта ишланилаётган ахборотни ишончлилигини тизимли тарзда таъминлаш максадида турли восита ва усулларни куллаш, чораларни куриш ва тадбирларни амалга оширишни тушуниш кабул килинган.


Ахборотни химоя килиш деганда:



  • Ахборотнинг жисмоний бутунлигини таъминлаш, шу билан бирга ахборот элементларининг бузилиши, ёки йук килинишига йул куймаслик;

  • Ахборотнинг бутунлигини саклаб колган холда, уни элементларини калбакилаштиришга (узгартиришга) йул куймаслик;

  • Ахборотни тегишли хукукуларга эга булмаган шахслар ёки жараёнлар оркали тармокдан рухсат этилмаган холда олишга йул куймаслик;

  • Эгаси томонидан берилаётган (сотилаётган) ахборот ва ресурслар факат томонлар уртасида келишилган шартномалар асосида кулланилишига ишониш кабилар тушунилади.

Юкорида таъкидлаб утилганларнинг барчаси асосида компьютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги ва мухимлиги келиб чикади. Шунинг учун хозирги курс Республикамизнинг олий ва урта махсус укув муассасалари укув режаларида муносиб урин эгаллайди.


Ушбу курснинг вазифалари:



  • Талабаларда компьютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлиги тугрисидаги билимларни шакллантириш;

  • Ахборотни химоя килишнинг назарий, амалий ва услубий асосларини бериш;

  • Талабаларга компьютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари ва воситаларини куллашни амалий жихатдан ургатиш;

  • Талабаларни ахборотни химоя килиш буйича ишлаб чикарилган турли хил дастурий махсулотлардан эркин фойдалана олиш имконини берадиган билимлар билан таъминлаш;

Курсни узлаштириш натижасида талаба куйидагиларнибилиши шарт;

  • компьютер тармоклари ва тизимларидаги ахборот хавфсизлигига тахдид солиши кутилаётган хавф хатарнинг мохиятини ва окибатларини тушуниши;

  • компьютер тармоклари ва тизимларида ахборотни химоя килиш буйича куйиладиган асосий талаблар ва асосларни узлаштириш;

  • компьютер тармоклари ва тизимларида ахборот хавфсизлагини таъминлашда кулланиладиган замонавий усуллар ва воситаларни билиш;

  • тизимларда ахборот бутунлиги ва ишочлигини бузувчи вируслар ва бошка манбалар мавжудлигини тизимли текширишни таъминлаш ва уларни зарарсизлаштириш буйича чораларни куриш;

ахборотни химоя килишда кулланиладиган замонавий амалий тизимлар ва дастурий махсулотларни ишлата олиш;

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling