Компьютер тўрлари
Download 123 Kb.
|
Kamputer turlari
Компьютер тармоғи -- бу, маълумотларни тақсимлаб қайта ишлаш талабларини кондирувчи ягона тизимга алоқа канали ёрдамида улаган компьютерлар ва терминаллар жумласидандир.
Изох. Бу ерда тизим деганда, бир ёки бир-неча ЭХМлар, маълумотларни узатиш воситаси, дастурланган таъминот, жисмоний жараёнлар ваахборотларни қайта ишловчи xамда бошқа тизимлар билан ўзаро таoсир вазифасини бажара олувчи операторларнинг автоном мажмуи тушунилади. Компьютер тармоғи кўп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. Компьютер тармоғининг кўп машина ли xисоблаш комплексидан асосий фарқни кўрсатамиз. Биринчи фарқ - xажм, ўлчам. Кўп машинали xисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, кўпи билан учта ЭХМ киради. Xисоблаш тармоғи бир-биридан бир неча метрдан тортиб ун, юз ва хатто минг километр ўзокда жойлашган унла юзлаб ЭХМ дан иборат бўлиши мумкин. Иккинчи фарқ - вазифаларни ЭХМ лар ўртасида бўлиниши.Агар кўп машинали xисоблаш клмплексида маълумотларни қайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошқариш битта ЭХМ да бажарилган бўлса, xисоблаш тармоғида бу вазифа турли ЭХМ лар ўртасида тақсимланган. Учинчи фарқ - тармоқда xисобларни маршрутлаштириш вазифасини хал этиш зарурлиги.Тармоқда хабар бир ЭХМ дан бошқасига ЭХМ ларни бир-бири билан боғловчи алоқа каналларининг ахволига караб узатилиши мумкин. Xисоблаш техникасини, алоқа апаратуралари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш кўп машинали ассоциясиянинг xарп бир элементи томонидан ўзига хос талаблар сурайди шуниндек махсус атамаларнинг шаклланиши талаб қилинади. Тармоқ абонентлари - тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеxмол қилувчи обoектлар. Алохида ЭХМлар, ЭХМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, рақамли дастур орқали бошқариладиган станоклар ва хоказо абонент бўлиши мумкин. Xар қандай абонент тармоғи станйияга уланган. Станция - ахборот узатиш ва қабул қилиш билан боғлик вазифа ларни бажарувчи аппаратура. Абонент ва станция мажмуини або нент тизими деб аташ қабул килинган. Абонентларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак. Узатувчи моддий мухит - бу алоқа тармоғи ёки электр сигнал лари тарқатиладиган кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси. Бундай ендашув xар қандай компьютер тармоғини абонент тизими ва коммуникация тармоғининг мажмуи сифатида кўриб чиқишга имкон беради. Компьютер тармоғининг умумлаштирилган тўзилмаси 5.3-расмда кўрсатилган. Download 123 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling