Компьютер вируслари ва вирусга қарши воситалар


Download 271.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/25
Sana19.08.2023
Hajmi271.21 Kb.
#1668213
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
kompyuter-viruslari-va-virusga-qarshi-vositalar

POSTSRIPTER 
интерпроекторларини кўрсатиш мумкин. 
Улар маълумотлар файлини очаётганида макровирус билан зарарланади. 
Илгари фақат дисклар вирус билан зарарланар эди. Чунки вируслар дисклар орқали 
компьютердан компьютерга ўтар эди. Янги ВВS вируслари эса модем орқали 
тарқаладиган бўлди. Интернетнинг пайдо бўлиши вирусларга қарши курашнинг 
анъанавий усуллари фойда бермайдиган яна битта канални ҳосил бўлишига олиб келди. 
Вируслар билан зарарланиш эҳтимоли компьютерда янги файллар ва иловаларнинг 
пайдо бўлиш частотасига мос равишда ортади. Компьютердаги маълумотларнинг 
аҳамияти қанчалик зарур бўлса, вирусга қарши хавфсизлик чоралари шунчалик юқори 
бўлиши керак. 
Бу нарсаларга бефарқ бўлиш нафақат катта моддий зарар кўриш, балки ташкилот 
ёки фирманинг бундан кейинги фаолияти масаласини ҳам ўртага қўйиш мумкин. 
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, вируслар, одатда фойдаланувчининг бирор 
амали (масалан иловаларни ўрнатиш, тармоқдан файлларни ўқиш, электрон алоқани 
ўрнатиш ва ҳ.к) натижасида пайдо бўлади. Шунинг учун маълумотлар кириш жойига 
махсус фильтрлар ўрнатилиши зарур. Бундай қурилмалардан бири Symantic корпорацияси 
маҳсулидир. Symantic битта машина ўрнига бутун корпоратив тармоқни комплекс 
ҳимоялаш ғоясини илгари суради. Вируснинг корпоратив тармоққа кириш нуқтаси 
исталган нуқтада браузердан то ишчи станциягача бўлиши мумкин. 
Шунинг учун назорат барча босқичларда амалга оширилади. Вирусга қарши 
Symantic 
дастурий таъминоти Dynamic Document Revion корпорацияси технологиясида 
бажарилган ва E-mail вирусларига ҳам қарши кураш олиб боради. 
Вирусга қарши дастурли таъминот ишининг алоҳида хусусиятлари шундаки, 
вирусга қарши дастурлар омборини ўз вақтида янгилаб туриш керак. Бундан ташқари 
бошқа турдаги вируслар ҳам мавжуд. Вируслардан ҳимоя қилишда ахборотни ҳимоя 
қилишнинг умумий воситаларидан фойдаланиш кифоя қилмайди. Бунинг учун махсус 
дастурлардан фойдаланиш зарур бўлади. Бу дастурларни бир неча курсга ажратиш 
мумкин бўлади: детекторлар, вакциналар (иммунизаторлар), докторлар, ревизорлар (файл 
ва дискларнинг тизимини соҳаларидаги ўзгаришларни назорат қилувчи дастурлар). 
Доктор-ревизорлар ва фильтрлар (вирусдан ҳимояланиш учун мўлжалланган резидент 
дастурлар). 
Ревизор дастурлар-дастлаб дастур ва тизимли соҳаси ҳақидаги маълумотларни 
хотирага олади, сўнгра уларни дастлабкиси билан солиштиради. Мос келмаган ҳоллар 
ҳақида фойдаланувчига маълум қилади. Масалан, CRСLIST ва CRCTEST дастурлар. 
Фильтр дастурлар ва резидент дастурлар компьютернинг тезкор хотирасида 
резидентдай жойлашади ва вируслар томонидан зарарни кўпайтириш ва зиён етказиш 


мақсадида операцион тизимга қилинадиган мурожаатларни ушлаб қолиб, улар ҳақида 
фойдаланувчига маълум қилади. Вирусга қарши дастурлар қувватига қараб, бир неча 
турга бўлинади. 
1. 
AIDSTEST
вирусларни аниқлаш ва йўқотиш учун мўлжалланган вирусга 
қарши кўп қиррали дастур (хар хафтада янгиланиб туради). 
2. 

Download 271.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling