виртуал адрес деб аталади. Ушбу 32 раз-
ряднинг дастлабки 20-та разряди саҳифа-
нинг тартиб рақамини (2
20
=1048576 - яъни
1 миллион бет), кейинги 12-та разряд эса
саҳифа ичидаги сурилишни (2
12
=4096-та
байт) кўрсатиш учун ишлатилади (2-расм).
Асосий хотира хажми 8 Гбайтли
компьютерларда, адрес регистрининг
узунлиги 33 разрядга тенг бўлиб, улардан
дастлабки 21-та разряди саҳифаларнинг
тартиб рақамини (яъни сонини) кўрсатади -
2
21
=2097152.
Бу эса 2 миллиондан ортиқ саҳифа
бўлиши мумкин дегани англатади, яъни ҳар
бири 4 Кбайтдан бўлган 2097152-та саҳифа
жами 8 Гбайтга тенг бўлади.
Виртуал хотира. Аввалги шахсий ком-
пьютерларда – 2 Гбайтли, 1 Гбайтли ва
512 Мбайтли асосий хотиралар ишлатилган
эди. Pentium 4 процессори – 4 Гбайт,
8 Гбайт, 16 Гбайт, 32 Гбайт, …, 65536
Гбайт-гача хажмли асосий хотирага
мурожаат қила олиш имкониятига эга экан.
Процессор мурожаат қила олиши мумкин
бўлган хотира – виртуал хотира деб
аталади. Процессор ўрнатилган компьютер-
да мавжуд бўлган - 1 Гбайт, 2 Гбайт ёки
4 Гбайт асосий хотира эса – реал хотира
деб аталади.
Сегментларга ажратиш ва уни амалга
ошириш. Дастурни компиляция қилиш
жараёнида, бир неча хил структураларни
яратишга тўғри келади. Бунда қуйидаги
структураларни яратишга тўғри келади:
1.Ўзгарувчиларнинг номлари ва атрибут-
ларидан иборат бўлган символлар жадвали;
2.Босмага чиқарилиши керак бўлган
дастлабки матн (дастурнинг кодлари);
3.Дастурда ишлатиладиган барча бутун ва
сурилувчи нуқтали константалар жадвали;
4.Дастурни синтактик тахлил қилиш
дарахти (дерево синтаксического разбора
программы), яъни дастурни қандай кетма-
кетликда бажарилиши кераклигини
кўрсатувчи чизма;
5.Компиляторда дастурларни (дастур ости
дастурларини, муолажаларни) чақириш
учун фойдаланиладиган стек.
1 – 4-инчи структураларнинг ҳажми компи-
ляция жараёнида ортиб боради. 5-инчи
структуранинг хажмини эса аввалдан билиш
умуман мумкин эмас (3-расм).
Ушбу структураларнинг ҳажмини ошиб
бориши натижасида, вақти келиб улардан
бири ёки бир нечтаси, хотиранинг бошқа
бир структура эгаллаб турган қисмига
Do'stlaringiz bilan baham: |