Компьютернинг атроф қурилмалари


Download 201.5 Kb.
bet6/8
Sana20.06.2023
Hajmi201.5 Kb.
#1630893
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕРНИНГ АТРОФ ҚУРИЛМАЛАРИ

Мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармоғидан фойдаланувчи.
Мижоз маoлумотларни қайта ишлаш жараёнида қийин ишларни бажариши, файлни ўқиши, маoлумотлар базасида ахборот излаш учун серверга сўров жўнатиши мумкин.
Илгаритдан белгиланган сервер мижоздан тушган сўровни бажаради. Сервер хамма фойдаланадиган маoлумотларни сақлайди ушбу маoлумотларга киришни ташкил этади ва мижозга маoлумотларни беради.
Мижоз олинган маoлумотларни қайта ишлайди ва қайта ишланган натижаларни фойдаланувчига қулай кўринишда тақдим этади. Бундай тизимлар учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси қабул қилинган.
Мижоз-сервер архитектурасидан бир даражали локал хисоблаш тармоғида, шунингдек ажратилган серверли тармоқда фойдаланиш мумкин.


Бир даражали тармоқ. Бундай тармоқда ишчи станциялар ўзаро таoсирини бошқаришнинг ягона маркази йўқ ва маoлумотларни сақлаш учун ягона қурилма мавжуд эмас.
Тармоқ операцион тизими барча ишчи станциялар бўйича тарқалган. Хар бир тармоқ станцияси хам мижоз, хам сервер вазифасини бажариши мумкин. У бошқа ишчи станцияларидан олинган сўровларга хизмат кўрсатиши ва ўз сўровларини тармоққа жўнатиши мумкин. Бир даражали тармоқнинг афзаллиги: нархи арзон ва ўта ишончли.
Бир даражали тармоқнинг камчилиги:

  • Тармоқ иш самарадорлигининг станциялар сонига боғлиқлиги;

  • тармоқни бошқариш мураккаблиги;

  • ахборотни химоялаш қийинлиги;

  • станциялар дастурий таoминотини янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги.

Бу хилдаги тармоқлар LAN tastic, NetWare Lite тармоқ операцион тизим базасида кенг қўлланилади.




Ажратилган серверли тармоқ. Ажратилган серверли тармоқда компьютерлардан бири барча ишчи станциялар учун мўлжалланган маoлумотларни сақлаш, ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро алоқани бошқариш ва бошқа бир қатор вазифаларни бажаради. Бундай компьютер одатда тармоқ сервери деб юритилади. Унга тармоқ операцион тизими ўрнатилади, яна унга барча тақсимланадиган ташқи қурилма - қаттиқ дисклар, принтерлар ва модемлар уланади.
Ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро таoсир одатда сервер орқали амалга оширилади. Марказий қурилма ролини сервер бажаради. Марказлаштирилган бошқарув тармоқларида ишчи станциялар ўртасида ахборот алмашув имконияти мавжуд. Бунинг учун Netlink дастуридан фойдаланиш мумкин.
Ажратилган серверли тармоқнинг афзаллиги:

Ажратилган серверли тармоқнинг камчилиги:



  • Сервер учун битта компьютер ажратилиши туфайли нархининг қимматлиги;

  • бир даражали (ранг) тармоққа нисбатан кам мослашувчанлиги.

Ажратилган серверли тармоклар нисбатан кенг таркалган компьютер тармоғи хисобланади.





Download 201.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling