Kompyuter grafikasi мавзу №1. Кириш (2 соат)
Совга, ќадяларни санъаткорона
Download 106.39 Kb.
|
MMКомпьютер графикаси
Совга, ќадяларни санъаткорона
жиќозлаш (презентация). Презентация тайёрлашнинг асосий босқичи - бу санъаткорона жиќозлашдир; чунки график қиёфадаги маълумотлар матнлиларга нисбатан кўркамроқ бўлади, иккинчидан, график қиёфа презентациянинг асосий белгиларини ажратиб кўрсатади ёки маърузаларнинг мураккаб ќолатларини тушунишни осонлаштиради. Умуман, презентация самарадорлиги иши тингловчиларда яхши таъсурот қолдиради. Дизайн қолипи. Power Point фойдаланувиларга мутахассислар томонидан тайёрланган кўп миқдордаги дизайн қолипларини бериш формат менюсидаги Применить шаблон дизайна командаси ёрдамида бажарилади. Команда чақирилгач, бир номли диалог дарча очилади - дизайн қолипида чиқиллатишни бажарсак, олдиндан кўриш дарчасида унинг тасвирини кўрамиз. У ёки бу қолипни танлаш учун унда қўшалоқ чиқиллатишни бажариш керак. График объектлар расмини чизиш. Power Point да ќар қандай мураккаб график объектлар расмини чизиш мумкин. Бунинг учун Рисование номли асбоблар панели мавжуд. Агар биз слайд белги кўринишида турсак, у экранда пайдо бўлади. Расм чизишнинг қўшимча воситалари Рисование асбоблар панелида жойлашган. Агар сичқонча кўрсаткичини истаган асбоблар панелига тўіирлаб, ўнг томонидаги тугмачани боссак, у экранда акс этади. Power Point даги асосий расм чизиш усуллари қуйидагича: қандайдир шаклни чизиш учун асбоблар панелидан керакли тугмачани босиб расм чизиш асбоблари танлаб олинади; бир хил бир неча объектларни чизиш учун ёки тайёр объектлар устида бир хил аммаларни бажариш учун тугмачада қўшалоқ чиқиллаш бажарилади; ќосил қилинган шакл устида қандайдир амал бажариш учун, аввал уни қорайтириш керак (сичқонча билан чиқиллатиб). бошқа объектлар билан бутунлай ёки қисман тўсилган объектни қорайтириш учун биринчи пландаги объект қорайтирилади, сўнгра (Таb) тугмача босиб турилади, керакли объектга қаратгунча; эллипс асбоби билан айлана, Прямоугольник билан квадрат, Дуга билан айлана дугасини чизиш учун расм чизиш жараёнида (Shift) тугмачасини босиб туриш керак; Линия асбоби билан чизилган чизиқ горизонтал ёки вертикал бўлиши учун (Shift) тугмачасини босилган ќолда ушлаб турилади; бириегта объектларни қорайтириш учун (Shift) ни босилган ќолда ушлаб туриб сичқонча билан кетма-кет чиқиллатилади. Барча объектларни қорайтириш учун (Ctrl + A) тугмачалари босилади. Clip Art кутубхонасидаги расмлар. Презентацияни жиќозлаш учун юзлаб расмларга эга бўлган Microsoft Clip Art кутубхонасидан фойдаланиш мумкин. Асбоблар панелидаги Вставить графиги тугмачасини босиш билан Clip Art кутубхонасига кириш мумкин. Агар биз Разделы рўйхатида Все разделы элементини танласак, у ќолда биз алфавит тартибига жойлашган кутубхонадаги барча расмларни кўришимиз мумкин. Маълум мавзудаги расмларни кўриш учун Разделы рўйхатида уни танлаб олиш керак. Расмни слайдга жойлаштириш учун унда қўшалоқ чиқиллаш бажариши керак. Слайдда расм µосил бўлгач, биз унинг экрандаги ќажми ва жойини ўзгартиришимиз мумкин. Ранглар билан бирга Power Point замон билан баравар қадам ташлашга ва етук мулатишида ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда туриш учун аудио ва видеоклипларни презентациялар таркибига киритиш имконини беради. Бундай имкониятлар билан танишиш учун махсус аппаратура - видео ва аудио карталар, яхши дисплей ва юқори сифатли акустик система, аудио ва видеофайллар керак бўлади. Download 106.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling