Янги файл яратиб ишга тушириш (7- расм):
Ишчи столда Сичқончани ўнг тугмасини босинг;
Очилган ёрдамчи менюдан Создат бандини танланг;
Очилган рўйхатдан MathCAD Документ бандини танланг.
7- расм Янги файл яратиб MathCAD дастурини ишга тушириш
Юқорида келтирилган 4 та усулдан бирортаси бажарилса натижада экранда MathCAD дастури интерфейси қуйидаги кўринишда ҳосил бўлади (8-расм).
8-расм. MathCAD дастури интерфейси умумий кўриниши.
MathCAD дастурида ишни тугатиш:
Alt+F4 –тугмаларини биргаликда босиб дастурни ёпиш мумкин.
- X тугмасини босиб дастурни ёпиш мумкин.
Fayl – Exit - орқали дастурни ёпиш мумкин.
MathCAD да яратилган ҳужжатни хотирада сақлаш:
Fayl – Save
Fayl – Save As...
Буни қандай амалга ошириш тартиби 9- расмда кўрсалтилган.
9-расм Яратилган ҳужжатни хотирада сақлаш
Яратилган ҳужжатни MathCAD дастурида очиш:
Олдин яратилиб, ташқи хотирада сақланган файлни Файл – Оpen кетма-кетлигида ишга туширамиз (10-расм).
10-расм. Яратилган ҳужжатни MathCAD дастурида очиш.
MathCAD дастурининг иш доираси – бу иш китоб бўлиб, у бир ёки бир неча саҳифалардан иборат бўлади. MathCAD дастурида файлни очиб, ёпиб ёки сақлаб қўйиш орқали, сиз иш китобда ушбу файлни очасиз, ёпасиз ёки сақлаб қўясиз.
Ҳар қандай файл устида узоқроқ ишлаганда, уни ташқи ҳотирада тез-тез ёзиб туриш зарур. Акс ҳолда электр энергиянинг тасодифий ўчиб қолиши ёки бирор бир бошқа сабабга биноан ишлаётган файлингиз йўқолиб қолса, уни энг охирги ёзилган нуқтасидан қайта тиклаш осонроқ бўлади.
Чоп этиш:
Тайёрланган ҳужжатларни чоп этишдан олдин, принтерни танлаш лозим. Бунинг учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:
Саҳифанинг параметрларини ўрнатиш учун чоп этиладиган саҳифанинг керакли безагини File менюсидан Page Setup… тугмасини босиб мулоқот ойнасида керакли параметрларни танлаш орқали амалга оширилади.
File менюсидан Print Preview тугмасини босиб ҳар бир саҳифани қандай кўринишда чиқишини кўриш мумкин.
File менюсидан Print тугмасини босиб, керакли принтерни танлаб саҳифани чоп қилиш мумкин (11-расм).
11-расм. Саҳифани чоп этиш
Хулоса
MathCad бу математиканинг турли сохаларидаги масалаларини ечишга мулжалланган тизимдир. Унинг номланиши иккита –MATHematika (matematika) va CAD (avtomatik loyihalash sistemasi) сузларининг бирикмасидан ташкил топган. MathCad формула, сонлар, матнлар ва графиклар билан ишлайдиган универсал тизимдир. MathCad тили математика тилига жуда хам якиндир, шу сабабли унда ишлаш кулайдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |