Компютер турлари


Download 2.13 Mb.
bet42/77
Sana03.08.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1665044
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77
Bog'liq
Савол Жавоб Инфо

Аутентификация. Аутентификация хизмати ахборот манбаини ишончли идентификациялашга мўлжалланган. Масалан, бирор хавф тўғрисида сигнал берилганида аутентификация хизматининг вазифаси бу сигналнинг манбаи ҳақиқатан ҳам сигнал узатувчи эканлигини текширишдан иборат бўлади. Ташки интерактив алоқада, масалан, терминал ёрдамида бош узелга уланишдаги сервис хизматининг икки жиҳатини ажратиш мумкин. Биринчидан, боғланиш ўрнатилишида аутентификация воситалари алоқада иштирок этувчиларнинг хақиқий (эканликларига) кафолат бериши лозим. Иккинчидан, кейинги маьлумот алмашинувида бу воситалар маьлумотлар оқимига қандайдир учинчи томоннинг аралашишига йул қўймаслиги лозим.
Яхлитлик. Яхлитлик конфиденциаллик каби ахборотлар оқимига, алохида ахборотга ёки хатто ахборот қисмига тааллуқли бўлиши мумкин. Бу холда хам жами оқимни химоялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқими билан иш кўради ва қабул қилинган ахборотларнинг узатилганига камаймасдан, қўшилмасдан дастлабки узатиш кетма-кетлиги бузилмасдан, қайтаришларсиз аниқ мос келиши кафолатини таьминлайди. Бу воситалар маьлумотлар бузилиши химоясини хам таьминлайди. Шундай қилиб, ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқимини модификацилашдан хамда хизмат кўрсатишдаги халаллардан химояловчи воситаларни ўз ичига олади.

Ахборот яхлитлигини боғланишлар ўрнатилмагандаги ҳимояловчи воситалар алоҳида ахборотлар билан иш кўради ва ахборотларни фақат модификациялащдан ҳимоялашни таьминлайди.





  1. Интернет хакида кандай маълумотларга эгасиз ? Web, FTP серверлар хакида кандай маълумотларга эгасиз ?

1957 йил ARРA (Advanced Research Рrоjects Agency) ташкилоти тузилди. 60-йиллар охирида DARРA (Defense Advanced Research Рrоject Agency) ARРANet тажриба тармоғини ташкил этиш хакида карор кабул килди. Илк бор тармок 1972 йилда намойиш этилди. У 40 та компьютердан иборат булиб, асосий тузилиш принципи тармокдаги барча компьютерларнинг тенг хукукли булиши эди. 1975 йил ARРANet тажриба тармоғи макомини харакатдаги (амалий) тармок макомига узгартирди.
80-йиллар бошида тармокда машиналарнинг узаро таъсир протоколлари стандартлаштирилди. Бошланғич вариант TCР/IР (Transfer Cоntrоl Рrоtоcоl/Internet Рrоtоcоl). BBN компанияси билан шартнома тузилди, бу эса TCР/Iрни UNIX ОТ сафига киритди. 1983 йилда - Internet ташкил этилди. ARРANet 2 та кисмга булинди: MILNet ва ARРANet, уларга NSFNet ва бошка тармоклар уланди. 1989 йил - ARРANet мустакил алмашиш имконини яратди. Бирок бир неча йил илгари унинг ресурсларига факат файлга мурожаат килишга мулжалланган дастурий таъминот ёрдамидагина кириш мумкин эди.



Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling