Ҳимоянинг бузилишлари. Корхонага тегишли ахборотни сақлаш ва ишлатиш хавфсизлигига зарар келтирувчи ҳар қандай харакатлар.
Ҳимоя механизми. Ҳимоянинг бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш, ҳамда бузилишлар оқибатини йўқотиш механизмлари.
Ҳимоя хизмати. Маълумотларни ишлаш тизимлари ва корхонага тегишли ахборотни ташиш хавфсизлиги савиясини кўтаришга мўлжалланган сервис хизмати.
Ҳимоянинг бузилиши. Компьютер тизими ёки тармоғи ҳимоясини бузишга уринишларни компьютер тизимини ахборотни таъминловчи объект сифатида кўриш орқали классификациялаш мумкин. Умумий ҳолда қандайдир манбадан( масалан, файл ёки хотира қисми) ахборот оқимининг адресатга (масалан, бошқа файл ёки бевосита фойдаланувчи) узатилиши кузатилади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги хужумларни фарқлаш мумкин:
Узиш (разъединение);
Ушлаб қолиш (перехват);
Турлаш (модификация);
Сохталаштириш (фальсификация).
Узиш (разъединение). Тизим ресурси йўқ қилинади, ахборотдан фойдаланувчанлик бузилади. Бундай бузилишларга мисол тариқасида ускунанинг ишдан чиқиши, алоқа линиясининг узилиши ёки файлларни бшқарувчи тизимнинг бузилишини кўрсатиш мумкин.
Ушлаб қолиш (перехват). Ресурсдан рухсат берилмаган фойдаланишга йўл очилади. Натижада ахборотнинг махфийлиги (конфиденциаллиги) бузилади. Бундай фойдаланувчилар физик шахс, программа ёки компьютер бўлиши мумкин. Бундай бузилишларга мисол тариқасида маълумотларни ушлаб қолиш мақсадида алоқа кабелига уланиш ва файллардан ёки программалардан ноқонуний нусха кўчиришни кўрсатиш мумкин.
Турлаш (модификация). Ресурсдан нафақат ноқонуний фойдаланишга йўл очилади, балки ресурс бузғунчи томонидан ўзгартирилади. Натижада ахборотнинг яхлитлиги бузилади. Бундай бузилишларга мисол тариқасида файлдаги маълумотлар мазмунини ўзгартирилишини, программанинг вазифалари ва характеристкаларини ўзгартириш мақсадида уни модификациялашни, тармоқ орқали узатилаётган ахборотлар мазмунини ўзгартирилишини ва ҳ. кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |