Коммутация ва маршрутизация тамойиллари
Тармоқда ишлатиладиган қурилмалар 2 та асосий турга бўлинади:
аппаратли қурилма;
дастурий қурилма.
Бу қурилмаларни асосий вазифалари тармоқ орқали узатилаётган маълумотларни узатиш ва қабул қилишдан иборат.
Бу қурилмалар қуйидагилардир:
HUB (узатиш сигналларини кучайтирувчи ва қайта ишловчи);
BRIDGE (кўприк);
ROUTER (маршрутизатор);
SWITCH (коммутатор);
GATEWAY (шлюз);
МОДЕМ.
HUB қурилмаси актив қурилма бўлиб узатилаётган маълумотларни сигнал даражасини кучайтириш имкониятига эга.
Кўпинча HUB қурилмаси ишлатувчилари кўп бўлмаган локал тармоқларда ишлатилади (4, 8 та). HUB умумий шинага эга бўлиб, агар портлар сонини оширадиган бўлсак маълумотларни узатиш қобилияти камайиб кетади.
UTP кабели учун HUB 4, 8, 16 та масофаси 100 м:
RG 58 кабели учун HUB 4, 8 та масофа 185 м.
2. BRIDGE (мост - кўприк) қурилмаси 2 та ёки ундан ортиқ бўлган тармоқларни бир бирига улаш учун ишлатилади (кўприк вазифасини ўтайди).
интерфейс
BRIDGE (кўприк)
3. ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси хам BRIDGE (кўприк) қурилмаси каби 2 та ёки ундан ортиқ бўлган тармоқларни бирлаштиради ёки ажратади. Фарқи ROUTER (маршрутизатор) қурилмаси катта тармоқларда ишлатилади. Бундан ташқари маршрутизатор қурилмаси керакли тармоқни ёки керакли йўлни танлаш имкониятига эга. Бу холда киришга келаётган маълумотлар танлаш орқали ўз йўлларини топади.
интерфейс
ROUTER -
маршрутизатор
Do'stlaringiz bilan baham: |