Конференциянинг


Download 58.5 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1403872
Bog'liq
So\'z boshi


СЎЗ БОШИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, таълим тизимини тубдан ислох қилиш ва модернизация жараёнларини чукурлаштириш, илғор технологиялар, инновацияларни таълим ва тарбия жараёнларига татбиқ этишни тақозо этмоқда.


Президентимиз томонидан юртимизда 2020 йилга «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном берилганлиги ва бу борада давлат дастурининг қабул қилинганлиги ёш авлодни илм-маърифатли қилиб тарбиялашни янги босқичга кўтариш, илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратиш, барча соҳаларга рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувларни жорий этиш имкониятларини янада кенгайтирди. Бу борада халқаро даражадаги илмий-амалий анжуманларни ўрни беқиёс.
Фарғона давлат университети ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) ҳамкорлигида “Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусида халқаро миқёсда илмий рецензияланган онлайн-конференцияни ўтказилаётганлиги алоҳида аҳамиятга эга.
Анжуман орқали Ўзбекистон Республикасида педогогика ва психология йўналишларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифат даражасини ошириш ва амалиётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш мақсад қилинган. Соҳанинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчиларнинг илмий изланиш натижаларини муҳокама қилиш, керакли йўналишларни кўрсатиш, маслаҳатлар бериш ва илмий мақолаларини эълон қилиш кўзда тутилган.
КонференциянингТаълимдаги замонавий ислоҳотларнинг шахс психик тараққиётига таъсири”, Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари”, “Таълимни модернизациялаш шароитида таълим сифатини ошириш тенденциялари”, Узлуксиз тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг замонавий ёндошувлари” каби йўналишларига жуда кўплаб илмий мақола ва тезислар тақдим этилди. Материаллар долзарблиги, тадқиқот йўналишининг аниқлиги ва бошқа бир қатор мезонлар асосида мутахассислар томонидан кўриб чиқилиб, саралаб олинди.
Анжуманга тақдим этилган мақола ва тезислар Олий аттестация комиссия раёсатининг 2020 йил 30 июндаги 281/11.2-сон қарорига мувофиқ, конференция материаллари тўпламида чоп этилган илмий мақолалар диссертациялар асосий илмий натижаларни чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатидаги хорижий журналларда чоп этилган илмий мақола сифатида қабул қилиниши, тўпламдаги барча мақолалар халқаро Google Scholar тизимида индексацияланиши, ҳар бир мақола ва тезисга алоҳида DOI рақамлар берилиши анжуман нуфузини янада ошишига хизмат қилади.
Бугунги синовли кунларда илмий-амалий анжуман ишида қатнашиш истагини билдириб, мақолаларни тақдим этган барча олимлар, илмий тадқиқотчилар, магистрантлар, соҳа мутахассисларига университет жамоаси номидан самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Фарғона давлат университети ва Research Support Center (Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш маркази) ҳамкорлигида ўтказилаётган “Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ишига муваффақиятлар тилайман.
Фарғона давлат университети
ректори, профессор Р.Ҳ.Мақсудов


Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling