Конспект тошкент 012 мавзу: Молиянинг моҳияти ва функциялари
-мавзу: Молиявий бошқарув
Download 0.49 Mb.
|
Таянч конспект в
4-мавзу: Молиявий бошқарув
Молиявий бошқарувнинг мазмун-моҳияти Молиявий бошқарув органлари ва уларнинг вазифалари. 3. Молиявий оқимларни бошқариш “Бошқарув” атамаси умумий тарзда объектни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида унга онгли равишда таъсир кўрсатишни англатади. Молия тизими доирасида молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ҳар доим маълум бир мақсадларга эришишга йўналтирилган бўлади. Бу нарса маълум бир тарзда бошқарув схемасини ташкил этишни тақазо этади. Шу маънода ва энг умумий кўринишда бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадга йўналтирилган таъсири бошқарув дейилади. Молиявий бошқарув мураккаб жараён бўлиб, бошқариладиган (объектлар) ва бошқарувчи (субъектлар) тизимларнинг ягоналигидан иборатдир. Бошқарувчи тизим, бу ерда молиявий институтларнинг (ташкилотларнинг) тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини назарда тутса, бошқариладиган тизим эса пул муносабатлари тўпламидан (мажмуидан) иборат бўлган молия тизимини ўз ичига олади. Бунда молиявий бошқарув жараёни бир хил тарзда бўлмасдан, у бир томондан, фақат объектларни бошқаришни эмас, балки иккинчи томондан, бошқарув субъектларини ташкил қилишни ва улар фаолиятини такомиллаштиришни ҳам ўз ичига олади. Молиявий бошқарувнинг асосий методологик принциплари қуйидагилардан иборат: пировард мақсадга боғлиқлик; хўжалик барча тармоқларининг макроиқтисодий мувозанатлилиги; жамият барча аъзоларининг манфаатларига мос келиш; иқтисодий қонунлардан фойдаланиш; реал имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш. Молиявий бошқарувнинг конкрет методлари ва шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: молиявий режалаштириш; башоратлаш (прогнозлаштириш); дастурлаштириш; молиявий тартибга солиш; молиявий назорат; молиявий қонунларни (қонунчиликни) қабул қилиш; молиявий ресурсларни жалб қилиш методлари тизими. Молия тизимини умумий бошқариш мамлакатнинг олий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Умумдавлат миқёсида молиявий бошқарув тизими қуйидаги бошқарув органларидан ташкил топиши мумкин: Президент ва Президент девони; Олий Мажлис ва молия, бюджет, солиқ ва банк масалалари бўйича Олий Мажлис ҳар икки палатасининг тегишли қўмиталари; Вазирлар Маҳкамаси; Ҳисоб палатаси; Молия вазирлиги ва унинг қуйи (жойлардаги), жумладан, Хазиначилик тизими органлари; Марказий банк; Давлат солиқ қўмитаси; Давлат божхона қўмитаси; Давлат мулк қўмитаси; Қимматли қоғозлар бўйича комиссия; Нобюджет фондларнинг ижроия дирекциялари ва бошқалар. Корхоналарнинг жамғармалари, даромадлари ҳамда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ресурслар фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги пул маблағларининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ҳаракатига молиявий оқим дейилади. Молиявий оқимларнинг ҳажми улар асосида шаклланиши лозим бўлган молиявий ресурслар фондларининг ўлчамига боғлиқ. Мамлакатнинг иқтисодий (молиявий) қудрати қанча кучли бўлса, унинг ўсишига хизмат қилувчи молиявий ресурслар фонди ва молиявий оқимлар ҳажми шунча катта (ҳажмли) бўлади. Молиявий оқимларнинг сифат жиҳатдан тавсифномаси улар шакллантирувчи молиявий ресурслар фондининг нимага мўлжалланганлиги билан бевосита боғлиқ. Масалан, солиқли молиявий оқим билан корхонанинг тушумини шакллантирувчи молиявий оқим сифат жиҳатидан бир-биридан фарқланади. Шунинг учун ҳам уларни бошқариш методлари ҳам турличадир. Ўзининг сифат мазмунига кўра қуйидагиларни фарқлаш мақсадга мувофиқ: бюджетли-солиқли молиявий оқимлар - барча даражалардаги бюджетларнинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келади; тижорат (тижорий) молиявий оқимлари – тадбиркорлик хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилади; нобюджет молиявий оқимлар – нотижорат ташкилотларининг фондларини шакллантиради; Молиявий оқимларни бошқаришнинг функциялари қуйидагилардан иборат: қонунчилик – Олий Мажлиснинг ваколатида; назоратчилик (тартибга солувчанлик) – Ҳисоб палатаси ва мамлакатнинг бошқа назорат органлари (Молия вазирлиги, солиқ ва божхона қўмиталари ва бошқалар) томонидан амалга оширилади; бошқарувчанлик – корхона ва корпорациялар, банклар, солиқ органлари, Хазиначилик аппарати ва Молия вазирлигининг ҳисоб-китоб-касса ва бошқа хизматларининг ваколатида; надзорчилик – корхоналарнинг молиявий жиҳатдан касодга учраганлигиги тўғрисидаги ишларни кўрадиган ва бу ҳолда молиявий оқимлар устидан назоратни амалга оширувчи арбитражлик судлари томонидан бажарилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling