Конституциавий хукук Халк хокимиятчилигида Олий мажлис урни
Download 168 Kb.
|
1 2
Bog'liqКонституциавий хукук - Халк хокимиятчилигида Олий мажлис урни.
Конституциавий хукук - Халк хокимиятчилигида Олий мажлис урни. Халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир. Унинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. Бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистон барча фуқароларининг муносиб турмушини та'минлашга қаратилган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига мувофиқ., халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. «Ўзбекистон,-дейди Президентимиз Ислом Каримов-келажаги буюк давлат. Бу мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу-инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий э'тиқодларидан қат'ий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини та'минлаб берадиган давлатдир»1. Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий тартибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакат демократик тараққиётининг стратегик йўналишларини, инсоннинг сиёсий ҳуқуқларини халқаро андозалар миқёсида белгилаб беради, халқаро ҳуқуқ устунлигини, ҳокимиятлар тақсимланишини, давлатнинг асосий муассасалари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идораларининг сайланишини, кўппартиявийликни, мафкуравий плюрализмни ўзида акс эттиради. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардаёқ, у қандай тараққиёт йўлидан боради, қандай жамият, қандай давлат қуради, унинг қиёфаси қандай бўлади, деган саволлар кўндаланг турарди. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини белгилаш лозим эди. Ана шу йўлни белгилашда Ўзбекистон Президенти И.Каримов улкан ҳисса қўшди. И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли», «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида» номли асарларида, шунингдек республика парламентида ва бошқа йиғилишларда қилган ма'рузалари ва нутқларида Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёти йўли, демократик жамият қуришнинг, миллий ҳуқуқий давлат барпо этишнинг назарий методологик, ғоявий-сиёсий, иқтисодий, ма'навий-маданий асослари ишлаб чиқилди. Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли биринчидан, халқаро тажрибага асосланган ҳолда, иккинчидан, халқимизнинг миллий хусусиятлари, қадриятлари, урф-одатларига, учинчидан, республиканинг ўз имкониятлари ва шарт-шароитларига мос равишда ишлаб чиқилди. Бу йўлга қуйидаги асосий йўналишлар асос қилиб олинди: -демократик, одил, фуқаролик жамият қуриш; -қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини ажратиш; -миллий давлатчилик тарихи тажрибасига асосланган ҳуқуқий давлат барпо этиш; -қонун ва қонунларга риоя қилиш устунлигини та'минлаш; -ислоҳотларда давлатнинг ташаббускор ва етакчилик роли; -ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш, хусусий мулк даҳлсизлигини та'минлаш, ташаббускорлик, ишбилармонлик, тадбиркорликка кўмаклашиш; -бир мафкуранинг яккаҳокимлигидан воз кечиш, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олиш, ҳурфикрлик, виждон ва дин эркинлиги қоидаларини қарор топтириш; -коммунистик партия якка ҳукмронлигига чек қўйиш, кўппартиявийликни амалда шакллантириш; -озчиликдан иборат миллатларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; -ҳамма учун умумий та'лим олиш, меҳнат қилиш, дам олиш шарт-шароитларини яратиш; -ижодий меҳнатни қадрлаш, одамларнинг исте'дод ва қобилиятларини намоён этиш учун имкониятлар яратиш ва бошқалар. Халқ давлат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7 – моддасига биноан халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи саналади. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти ҳалқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. Ушбу моддадан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти халқ манфаатлари йўлида хизмат қилар экан, унинг учун ўз фаолиятини олиб борар экан, ўз навбатида халқ ҳам давлат учун ўзининг олдига қўйилган юксак ва ишончли вазифаларни амалга оширмоғи лозим. Конституциянинг 7-моддасига биноан, давлат ҳокимияти фақат Конституцияда ва қонунларда кўзда тутилган ва улар асосида тузилган идоралар томонидан амалга оширилади. Ҳозирги вақтда бизда давлат ҳокимиятининг тизими-унинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилига асосланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият Олий Мажлис томонидан, ижроя ҳокимияти Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан, суд ҳокимияти эса Конституциявий суд, Олий суд ҳамда Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Давлат ҳокимиятини амалга оширувчи барча идоралар ўз фаолиятини фақат қонун томонидан берилган ваколат доирасидагина юритадилар. Уларнинг ўзбошимчалик билан Конституция ва қонунлардан ташқари ваколатларга эга бўлиши, ўзларига берилган ваколатдан четга чиқиши мумкин эмас. Шунингдек, уларнинг ваколатларини бошқа органлар ёки ташкилотлар, алоҳида шахслар амалга ошириши мумкин эмас. Юқорида айтиб ўтилган барча давлат идораларининг ташкил этилиши ва ҳуқуқий ҳолати Конституция ва тегишли қонунларда белгилаб қўйилган. Барча давлат идоралари ва мансабдор шахслар, шу жумладан фуқаролар ҳам Ўзбекистон Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонунларга сўзсиз итоат этишлари лозим. Бу эса ҳуқуқий давлатимизнинг муҳим белгиларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон халқини миллатидан қат'и назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади. Конституцияда «Ўзбекистон халқи», «Ўзбекистон фуқаролари» деган тушунчаларга та'риф берилган. Бунга кўра, Ўзбекистонда туғилган ва унинг худудида истиқомат қиладиган ҳар бир инсон миллатидан, ирқидан, қайси динга э'тиқод қилишидан қат'и назар, Ўзбекистон халқини ташкил этади ва республикамизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлиш ҳуқуқига эгадир. Конституциянинг 8-моддасида белгиланган яна бир муҳим демократик руҳдаги қоида Ўзбекистон фуқароларининг миллий тенглиги тамойилининг мустаҳкамланишидан иборат. Бу эса инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро ҳуқуқ ме'ёрларига тўла мос тушади. Масалан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 2-моддасида шундай дейилади: «Ҳар бир инсон, бирор-бир айримачиликсиз, ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий э'тиқоди ёки бошқа э'тиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишидан, мулкий аҳволи, қайси табақага мансублиги ва бошқа ҳолатлардан қат'и назар, мазкур декларацияда э'лон қилинган барча ҳуқуқлар ва эркинликлар соҳиби бўлиши керак. «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, э'тиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қат'и назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт». (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 18-модда). Мазкур қоида Ўзбекистонни давлат сифатида дунёдаги энг демократик мамлакатлар даражасига кўтарди. Чунки инсонни улуғлаш, унинг ким бўлишидан қат'и назар, қонун олдида тенглигини та'минлаш ҳамда унинг ҳақ ва ҳуқуқларини қўриқлаш демократик давлатларгагина хосдир. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиш қоидаси Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон деклоратсияси қоидаларига тўла-тўкис мос келади. Шу билан бир қаторда, барча фуқаролар бир-бирлари билан дўстона муносабатда бўлишлари ва тинч-тотув яшашларининг заминида инсон ҳуқуқлари туриши ва бу биринчи навбатда, конституциявий ҳуқуқ билан ҳимоя қилиниши зарур.. Давлат ҳокимиятининг тақсимланиши ҳар қандай давлатнинг демократик хусусиятини белгилайди, унинг халқ ҳокимиятчилигига асосланганлигини билдиради. Бу принцип Ўзбекистон Конституциясининг 11-моддасида қуйидагича мустаҳкамланган: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими-ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Давлат ҳокимиятининг бўлиниши принципини мустаҳкамлаган ушбу модда, ме'ёр Ўзбекистоннинг конституциявий тарихида биринчи марта пайдо бўлди.Ўзбекистоннинг илгарги 1927, 1937 ва 1978 йиллардаги Конституцияларида бундай принцип мавжуд эмас эди. Чунки ушбу Конституциялар марксча-ленинча коммунистлар ҳукмронлиги назариясига асосланиб, унда «ҳокимиятнинг бўлиниши» принциплари рад этилар эди. «Ҳокимиятнинг бўлиниши» ғояси қадимий бўлиб, қадимги юнон файласуфи ва олими Аристотел томонидан ҳам илгари сурилган. ХВИИИ асрнинг ўрталарига келиб, бу ғоя мустақил та'лимотга айланган. Машҳур француз ма'рифатпарвари, ҳуқуқшунос, файласуф ва ёзувчи Монтеске (1689-1755 йиллар) ўзининг «Қонунларнинг руҳи ҳақида» китобида ҳокимиятнинг бўлиниши принципини илгари сурган. Монтеске фикрича, сиёсий ҳиёнатларнинг бўлмаслигини та'минлайдиган нарса уч ҳокимиятнинг: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг тўла бўлиниши ва бир-бирини чеклашидир. Монтеске та'лимотида алоҳида ўрин тутадиган ғоя-бу ҳокимиятларнинг мувозанати, тенглиги ҳамда уларнинг «ўзаро бир-бирини тийиб туриш ва қарама-қарши та'сир этиш тизими» ҳақидаги ғоядир. Юқорида зикр этилган ҳокимиятлар ўртасида шундай муносабат ўрнатилмоғи лозимки, бунда уларнинг ҳар бири давлат вазифаларини мустақил ўташ билан биргаликда, ўз ҳуқуқий воситалари ёрдамида бир-бирларини мувозанатга чорлаб турадилар, ҳокимият ваколатларининг биргина муассаса томонидан қонунсиз равишда тортиб олиниши (узурпатсия қилиниши)ни бартараф этадилар. Масалан, қонун доирасида ишлаши лозим бўлган ижро этувчи ҳокимият, айни пайтда, қонун чиқарувчи кенгашнинг фаолиятини чегаралаб туриши талаб этилади, акс ҳолда парламент ўзининг мутлақ ҳокимлигини ўрнатиши мумкин. Шу сабабли ҳам ижро ҳокимиятининг бошлиғи қонунларни имзолашда «вето» (я'ни, имзолашни вақтинча рад этиш) ҳуқуқидан фойдаланади, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлади. Умуман «ҳокимиятнинг бўлиниши» назариясига кўра, давлат ҳокимияти ягона, яхлит, бир бутун деб эмас, балки турли ҳокимият (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ваколатларини амалга оширувчи ҳокимиятлар) функсияларининг йиғиндиси сифатида тушунилади. Бундай турли функсияларни амалга оширувчи ҳокимият органлари бир-биридан мустақил равишда харакат қилишлари лозим. Лекин бу уччала ҳокимият идоралари бир-бирига боғлиқ эмас, деган ма'нони билдирмайди. Аксинча, улар бир-бирини тўлдиради ва назорат қилиб боради. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Мамлакатда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида тан олинмайди ва ҳатто ўрнатилиши ҳам мумкин эмас. Республикамизда ижтимоий ҳаётни ривожлантиришнинг муҳим йўли бу демократияга асосланган турли сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланар экан турли мафкуралар ва фикрлар давлат ва жамият хавфсизлигига тажовуз этмаслиги, ўз навбатида жамиятни иқтисодий, маданий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ривожлантиришга ҳисса қўшмоғи лозимдир. Ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий ҳаётини турли фиклар, ғоялар, сиёсий институтлар орқали ривожлантириш, шакллантириш мумкин экан, республикамизда ҳам ўз навбатида ижтимоий ҳаёт шу йўсинда шаклланиб боради. Инсоннинг эркин фикрлаш, ўз ақл идроки, қобилияти, олган билимларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлиши давлатда шахс ҳақиқий эркинлигининг ёрқин ифодасидир. Ҳар қандай мафкура муайян ижтимоий табақа, гуруҳ, миллатнинг ўтмишига, бугунки кунига ва келажагига қаратилган қарашлари йиғиндисидан иборат. Ҳар қандай давлатнинг демократик, ҳуқуқийлиги ёки зулмкор, зўровонлигини баҳолашда кўпинча унда шахсий даҳлсизлик кафолатланганлигига, мустақил суд мавжудлигига, суд ҳокимиятининг мамлакатдаги ўрни ва обрўсига э'тибор қилинади. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи мамлакатнинг конкрет тарихий шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жорий этилсагина, ҳокимият органларининг мувозанати ва тенглигини та'минлаш мумкин. Мазкур принцип ҳокимият эгаси бўлган субектларнинг ўзаро муносабатларини тартиб (муайян қолип, андоза)га солиш имкониятини беради. Зеро, уларнинг ҳар бири ўз соҳаси доирасида мустақил, бошқа ҳокимиятга итоат этмайди, сўзсиз ижро этилишга мўлжалланган қарорлар (актлар) қабул қилади. Ҳокимиятнинг учала шахобчаси, фақат улар ва албатта уларнинг учаласи биргаликда ягона давлат ҳокимиятини ташкил этадилар. Улардан бошқа ҳеч бир давлат органи ҳокимиятга да'вогарлик қилолмайди. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципининг муҳим жиҳатларидан бири шуки, унда ҳокимиятнинг ҳар бир шахобчаси қолган икки ҳокимият субектининг ҳар бирини назорат қилиш ҳуқуқи ва имкониятига эга бўлиши керак. Ҳокимият бўлиниши принципи адолатли, демократик, ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бундай принцип муайян давлатда бирор органнинг ёки алоҳида давлат раҳбарининг кучли диктатураси ўрнатилишининг олдини олади. Шунингдек, тегишли давлат органларининг ваколатлари, вазифалари аниқ бўлишини та'минлайди, бир органнинг иккинчи орган ишларига аралашувига барҳам беради, бошқариш соҳасида чалкашликлар келиб чиқишига йўл қўймайди ва ҳоказо. Мазкур принцип ҳокимият органларининг ўзаро келишиб, бир-бирини назорат қилиб, уйғунлашиб ишлашларига ҳам имконият яратади. Булар эса адолатли, демократик давлатга хос жиҳатдир. Ривожланган демократик давлатлар сингари Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият икки палатали (юқори – Сенат, қуйи – Қонунчилик палатаси) Олий Мажлис томонидан, ижро хокимияти Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан, суд ҳокимияти эса фаолият йўналишига қараб, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий Хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Давлат ҳокимиятини амалга оширувчи барча идоралар ўз фаолиятини фақат қонун томонидан берилган ваколат доирасидагина юритадилар. Ҳар бир ҳокимият ўз фаолиятини ўзига тегишли бўлган ваколатларни амалга ошириш орқали ўз ҳокимиятига мустақил саналади. Ушбу органлар ўз ваколатларини бошқа бир ташкилотга ёки бўлмаса бирон-бир шахсга беришга ҳақли эмас. Дарҳақиқат, ҳозирги замон жаҳон мамлакатларининг конституциявий тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳокимиятларнинг бўлиниш принципи, улар ушбу принцип расман ўрнатилган ёки ўрнатилмаганлигидан қат'и назар, барча чет эл конституциялари томонидан қабул қилинган. Чунончи, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясида ҳам бу принцип расман 11-моддада ўрнатилган. Унга кўра, Ўзбекистонда қонун чиқариш ҳокимияти Олий Мажлис, ижроия ҳокимияти эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади. Суд ҳокимияти Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилиб, улар биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ягона суд тизимини ташкил этади. Зеро, республикамиз Президенти Ислом Каримов та'кидлаганидек, «қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти-давлатнинг учта асосий таянчидир». Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддасида., “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас”, деб мустаҳкамланиши давлатимизнинг демократик моҳиятидан келиб чиқади. Ма'лумки, ҳар қандай адолатли, демократик давлатда фуқароларнинг эркин фикрлаш ҳуқуқи кафолатланган бўлади. Инсоннинг эркин фикрлаш, ўз ақл-идроки, қобилияти, олган билимларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлиши давлатда шахс ҳақиқий эркинлигининг ёрқин ифодасидир. Албатта, эркин фикрлаш бор жойда фикрлар хилма-хил бўлади ва турли мафкуралар, сиёсий институтлар, ҳаракатлар пайдо бўлиши мумкин. Акс ҳолда, я'ни эркин фикрлаш чекланган жойда кўпинча инсон ўз фикрларини, хоҳиш-истакларини ошкора баён қилиш имкониятидан маҳрум бўлади. Бундай ҳолатларда одатда ягона мафкура ҳукмрон бўлади. Масалан, собиқ тоталитар тузумнинг 70 йилдан ортиқ ҳукмронлиги даврида комунистик мафкуранинг яккаҳокимлиги ўрнатилган эди. Download 168 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling