«корхона иқтисодиёти» фани бўйича муаммоли маъруза матнлари 5520600 «Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш»


МАЪРУЗА:19. Трансмиллий компаниялар


Download 0.83 Mb.
bet27/38
Sana07.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1174238
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
Корхона иктисодиёти

МАЪРУЗА:19. Трансмиллий компаниялар.
РЕЖА.

  1. ТМК ларнинг ташкил топиш эволюцияси.

  2. ТМК ларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари.

  3. ТМК лар ўртасидаги ўзаро зиддиятлар ва уларнинг окибатлари.

  4. ТМК ларнинрг глобал стратегияси.

Таянч иборалар.


Трансмиллий компаниялар, корпорациялар, капиталнинг байналмиллалашуви, ТМК лар таркиби, инновация миллий техника инкилоби, инсонийлик капитали Nоu-Hаu.

АДАБИЕТЛАР.



  1. И.А. Каримов. Узбекистон ХХIасрга интилмокда. Т. 1999 й.

  2. Чжен В.А. Бозор ва очик иқтисодиет. Т. 1996 й.

  3. Улмасов А. Иқтисодиет асослари. Т. 1997 й.

  4. Расулов М. Бозор иқтисодиети асослари. Т. 1997 й.

  5. Нухович Э.С. Жахон иктиосдиети ХХ-ХХI аср бўсаьасида. Т. 1999 й.

Трансмиллий компания ТНК нимани англатади? ТНК деб икки еки ундан ортик капиталнинг байналмиллал характерида ташкил топган корпорацияларга айтилади. Масалан, химия технология қўшма корхона хисобланган Англия Голландия концерни - «Юнилевер» ана шундай ташкил топган трансмиллий компаниялардан биридир.


ТНК лар уз ичига йирик ишлаб чиқаришнинг молиявий, илмий технологик, савдо сервиси сохаларидаги фаолиятини олиб, уз мамлакатлари ва шунингдек кўплаб хориж давлатларида фаолият кўрсатмокда. Жахон мамлакатларида ТНК нинг таркиби нихоят мураккаб. ТНК уз таркибига ишлаб чиқаришнинг, банк тизимини, инвестиция сохаларини, савдо реклама сохасидаги фаолиятни, илмий изланишлар ва мутахассис кадрлар тайерлаш сохалаирини хам ўз ичига олади. ТНК лар марказий бошқарув сифатида ишлаб чиқаришнинг молиявий сохаларни, савдо ва транспорт сохаларининг, шунингдек бошқа кўринишдаги турли мустакил хўжалик сохаларини бошқаради. ТНК нинг замонавий кўринишининг ўзига хос белгиларидан бири илмий техника революциясининг энг янги ютуқларидан кенг фойдаланиб банк ва бошқа ўнлаб хизмат кўрсатиш сохалар фаолиятини такомиллаштириб боришдир. ТНК лар еки компаниялар XIX аср охирларида ташкил топган бўлган деярли бир асрдан кўпрок йиллар давомида боскичма-боскич ривожланиб келмокда.
ТНК нинг дастлабки авлоди мустамлакачилик империясининг таъсир доирасида кенгайган (маълум бир минтақа) ва шунингдек мустамлакаларнинг табиий ресурсларидан хом-аше базаси сифатида монополияларнинг кенг фойдаланган даврига тўғри келади. Асримизнинг 20-40 йилларда трансмиллий компаниялар жахон мамлакатларининг давлатларига қурол - аслаха ва ўқ-дори, харбий кийим кечак ва озик овкат махсулотларини чиқариб ўз фаолиятини кенгайтириб борган эди. 60 йиллардан сўнг эса ТНК лар ўз таъсир доирасини ишлаб чиқаришда илмий техника инқлобидан кейин фойдаланиб бозорларни қўлга киритишда, хом-аше захираларига эгалик ва капиталнинг таъсир доирасини кенгайтиришда, интеграцион бирлашмаларнинг ва холарда уз фаолиятини янада яқинлаштириб бормокда. Ана шу даврда Германия билан Япония давлатлари иқтисодиетидан маълум «Мўжиза» руй бериб, бу давлатларнинг ТНК лари халқаро зиддиятнинг энг кучайган ўароитида хам ривожланиб борган эди.
60-80 йиллардаги халқаро компаниялар (ТНК нинг учинчи авлоди) Гарбнинг йирик доираларини қўллаб қувватлаши интеграцион жараенида қайта тартибга солувчи деб аталувчи халқаро молиявий операцияларни бир-бирига қўшилиши ва сингдириши натижасида улар ўртасидаги альянс ва миттифокларнинг ташкил этилиши натижасида уз фаолиятини фойда қуришнинг асосий манбалари хисобланган ташки иқтисодий йўналиш доираларига каратмокда.
Ташки иқтисодий алокаларнинг кенгайиши ишлаб чиқаришнинг миллийлашишига, товарнинг реализациясига, ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сифатига, илмий тадкикот ишларининг боришига, маркетинг, «Корхона – давлатнинг» сотув хизматини стандарт принциплари асосида олиб борилишига боғлиқдир.
Бу компаниялар ўз фаолиятини (чет эл колмпаниялари, тўғрироги уларнинг ташкил топишидан кўп миллатли ахоли фаолиятининг характерига хам боғлиқдир) кўрсатишдан чет эллардаги ўз бўлимлари ва корхоналарида миллий иқтисодиетнинг ривожлантиришнинг байналмиллаллаштириш жараенига катта эoтибор берилмокда. Ривожланаетган мамлакатлардаги чет эл инвестицияларида рўй бераетган салбий муносабатларнинг (модомийки, трансмиллий компанияларнинг дастлабки авлоди мустамлака ва каарам мамлакатларида хом-аше махсулотларнинг қўлга киритиш мақсадида милшлийлаштириш ишларини олиб борилишига тўскинлик қилган эди) бартараф этишга тўғри келмокда.
Халқаро компаниялар жахон хўжалигининг қайта тузилишда узларининг анoанавий усулларидан, яъни жамиятда яшовчи ахолининг ижтимоий қизиқишнинг хисобга олиб замонавий илмий техника инкилоби ютуқларидан кенг фойдаланган холда ривожланаетган мамлакатларнинг хатто чекка улкаларида хам илмий техника революциясини кенг ютуқларини ейишда мухим роль ўйнамокда. Агар қолоқ ривожланаетган мамлакатларга даставвал катта мехнат талаб қилувчи корхоналарни қуриш учун ишчи кучи «ташланган» бўлса (экологик зарарсиз), кейинги ўн йилликларда уларнинг ўзи бу мамлакатларнинг илмий техника сохасидаги мутахассис кадрлардан кенг фойдаланилмокдалар. Уларнинг ўсиб борувчи бозорлари аста – секин ривожланган мамлакатларнинг махаллий фирмалар билан хамкорлик муносабатларини ўрнатиб хозирги кунда трансмиллий компаниялар фаолиятини кенгайтирмокдалар.
БМТ нинг берган маълумотига қараганда, хозирги кунда жахонда тахминан 37000 трансмиллий компаниялар уз фаолиятини олиб бормокда. Бирок бизнинг фикримизча, уларнинг бир-неча ўн мингта трансмиллий компаниялар даражасида хисобланади, холос. Тахминан яна шунчаси эса трансмиллий компанияларга айланиш арафасида турибди. Хуллас, трансмиллий компанияларнинг ташкил топиши замонавий жахон иқтисодиетининг ривожлантиришда мухим ахамиятга эгадир. Трансмиллий компаниялар халқаро ишлаб чиқаришнинг, умумий бозорларни тартибга солиб туришда, ахборот воситаларни тарқатишда, халқаро бозорларни таркиб топтиришда, хизмат кўрсатиш сохаларини, капитални илмий техникани шарт-шароитларни вужудга келтиришда мухим ролp ўйнайди.
БМТ нинг 1992 йил учун берган маълумотига қараганда, ТНК нинг жахон мамлакатларида чиқариб сотган махсулоти 5,5 триллион долларни ташкил этган. Бу корпорациялар хозирги кунда дунедаги хусусий секторлар ишлаб чиқарилаетган махсулотларнинг деярли 75 фоизи устидан назорат қилиб турибди. Уларнинг умумий суммаси чет эл инвестициялар бўйича икки триллион долларга тенгдир, хозирги кунда тахминан дуненинг 95 фоизи потент ва лицензиялари ана шу трансмиллий компаниялар кулида тупланган.
ТНК нинг фаолият кўрсатиш доираси тахминан шундай жойлашган: 60% га яқини саноатда, 37 % фоизи хизмат кўрсатиш сохаларида, 3% тармоқ базаларда. 1993 йили дуне бўйича ТНК ни чет эллардаги филиалларининг сони 206 мингга етган эди. (60 йилларда эса уларнинг сони бор йуги 3,5 мингта эди холос).
90 йилларда халқаро савдо окимлари ички компаниялар орқали тўлиқ амалга оширилган эди. (70 йилларда 1,5 қисми амалга оширилган эди, холос). Хозирги кунда махсулот ишлаб чиқариш активлик даражасига кўра дунеда энг йирик компаниялардан бири бўлиб «Ройал-Датч шелл» хисобланади. Кейинги ўринларда эса Американинг «Форд», «Женерал моторс», «Экссон», «Ай-Би-Эм» компаниялари туради. Жахондаги етакчи энг йирик ТНК нинг 20 тасидан 12 таси Америка компанияларида, 6 таси Японияга , 1тадан эса Буюк Британия, Нидерландия, Германия давлатларига тўғри келади. Американинг Женерел моторс корпорацияси узоқ йиллар давомида биринчи ўринни эгаллаб тўрган бўлса хозирги кунда 5 ўринни эгаллаб турибди, Дуненинг 500 та йирик компаниялар ичида Япониянинг «Мицубиси» корпорацияси олдинги ўринда турибди. (1994 йили бу корпорациянинг кўрган даромади 175, 8 миллиард долларни ташкил этган эди).
БМТ кошидаги Уорт Инвестмент Рапорт ташкилотининг берган статистик хисобига қараганда ЮНКТАД ТНК нинг ривожланаетган мамлакатларидаги саноат корхоналарида 12 млн. Ишчи бант бўлган холда саноати ривожланган етакчи давлатларининг ўзида эса 61 млн. Ишчи ва хизматчилар мехнат килмокдалар. Ўртадаги фарқ жуда катта бўлиб 1,5 қисмини ташкил этади.
80 йилларнинг ўрталарига келиб ривожланаетган давлатларда ТНК нинг саноат корхоналарида бант бўлган ишчилар сони ўсиб 2,3 қисмини ташкил этган эди. Бирок, уларда ишчилар сонининг ўсиши билан бир каторда кўплаб ишчи ва хизматчиларнинг ишдан бўшатилиш холатлари хам кузатилмокда. Хуллас, хозирги кунда кишлок хўжалиги билан боьланган ишлаб чиқариш ишлаетган ишчиларнинг хар ўнтасидан бири ТНК нинг саноат корхоналарига тўғри келмокда. (саноати ривожланган мамлакатларда хар бир беш кишидан биттаси тўғри келади).
Шуни кайд қиломоқ керакки, ТНК лар халқаро голлактика ўзига хос ядро хисобланиб, унинг орбитаси атрофида эса кўплаб махсулот етказиб берувчи ўртача ва кичик компаниялар, агентликлар диллерлар ва х.к. лардан иборат 150 млн. дан ортик киши хизмат қилмоқда.
Американинг «Форчун» деган журналида берилган маълумотларига қараганда, 1994 йили дунеда 500 та йирик корполрациялар четга 10,2 трил. Долларлик махсулот чиқарган бўлиб, уларнинг фаоллиги янада ўсиб четга чиқарган махсулоти 30,8 трил. Долларни уларни ишлаб чиқаришда ва бант бўлган ахоли сонини эса 34,5 мил. Кишини ташкил этган эди. Ана шундай йирик корпорацияларнинг асосий қисми АКШ (151 та), Японияда (149 та), Германияда (44 та), Францияда (40 та), Швейцарияда (14 та), Италияда (11 та) жойлашгандир. Характерли 2томони шундаки, корпорацияларнинг кўрган даромадларининг хажми биринчи ўриндасиги билан охирги ўринда турувчи корпорациялар ўртасидаги фарқ жуда катта бўлиб, 20 баравардан ортикрокдир. Халқаро кредит доираси Япония банклари хозирги кунда биринчи унликнинг 8 чи позициясини эгаллаб турибди. Жахон бозорлардаги қимматбахо когозлар (биринчи ўринда акция ва облигацияларнинг) 35 % фоизда Америка компаниялар хисобига, 28% эса Япония компаниялари хисобига тўғри келади. Шуни кайд килмок керакки, саноат инвестициялари пайдо бўлишида Американинг 8 та молиявий гурухлари, Англиянинг битта кейинги ўринларда эса Швейцариянинг молия шериклари турибди.
Жахон бозорларида қимматбахо когозларида янги молиявий инструментлари нафака олувчилари халқаро қарз беришлак (ссуда) бозорлар фаоллигини амалда қўлланилиши, сугўрта ва ўзаро ердам фондларининг кескин ўсиш жараени халқаро компанияларнинг концентрациясини кенгайиши учун халқрао молиявий капитални вужудга келиши учун имконият яратмокда. Уларнинг кудрати қанчалик кучли бўлиб бораетганлигини қуйидаги мисоллардан билиб олса бўлади.
Шундай қилиб, ХХ асрларнинг охирларига келиб трансмиллий компанялар фаолияти ишлаб чиқаришда жахон бозорлартида товарлар сотиш рақобатида, халқрао мехнат таксимотида, капитал куйилмаларида уз фаолиятини янада кенгайтириб, ривожланиб бормокда. Бу компаниялар фаолиятининг кенгайиши қуйидаги асосий омилларга боғлиқдир: биринчидан, илмий техника инкилоби ва у билан боғлиқ инновациолн фаолиятга, иккинчидан, инсон хаетининг барча сохаларини баналмиллаллаштиришга боғлиқ бўлиб окибат натижада иктиосдий географик масофа қисқаради, давлат чегараларининг ахамияти пасайаяди, халқаро ахамият эга ьбўлган минтакавий алокалар (районлараро) комплекс равишда боради. Масалан, «Халқаро шахар» деб ном олган Нpю-Йоркда йирик ТНК нинг 400 дан ортик штаб квартиралари жойлашгандир. ТНК ривожланишининг узига хос омилларидан бири халқаро минтакалараро ва туманлараро мехнат таксимотининг бир-бирига боьланиб кетганлигидир. Аммо фактларнинг кўрсатилишича, халқаро замонавий ахборот воситаларининг, транспорт ва техниканинг янги халқаро «Юқори даража ривожланган нукталаридан» ўзаро алокаларининг кенгайиши миллий иктиосдиетнингривожлантириш омилларидан таъсир этмасдан қолмайди, хозирги замон фалсафий қарашлар тизими шуедан далолат бериб турибдики, жахон мамлакатларидан байналмиллаллаштириш жараенининг тезлашуви миллий иктиосдиет базасида янги фан, техника , таълим, соьлиқни саклаш, ахолини ижтимоий химоялаш, ахборот воситаларининг янада ривожлантириш ахамияти асосида боради. Ижтимоий – иқтисодий, илмий-техника ривожланришининг асосининг ташкил топиши товарларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сохаларининг инновацион зарурлиги нафақат турмуш шароитини кўтаришга, балким инсонларнинг билим ва профессионал даражасини оширишга, умумжахон иқтисодий фаолиятини кўрсатишга фаол аралашувижда хизмат қилади.
Маълумки, кейинги йилларда илмий изланишни кўплаб талаб қилувчи махсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг борган сари ахамиятини йўкотиб бормокда. Уларнинг ўрнига кўп тармоқли илмий технологик сохалар борган сари кенгайиб, ривожланиб, турли мамлакатлар ва минтакалардаги олим ва мустахассислар фаолияти байналмиллашмокда. /НИОКР/.

Ўзлаштириш учун саволлар.



  1. Трансмиллий компаниялар нимани англатади.

  2. ТМК таркибига тавсия беринг.

  3. ТМК замонавий кўринишининг узига хос белгилари нимада.

  4. ТМК вазифаларини айтиб беринг.

  5. ТМК лар ўртасидаги зиддиятларнинг сабабалари нимада.

  6. Жахоннинг энг йирик 500 та корпорациялари тўғрисида нималарни биласиз.

  7. «Инсонийлик капитали» деганда нимани тушунасиз.

  8. Капиталнинг байналмиллалашуви.

  9. Инновация миллий техника инкилоби.

  10. Инсонийлик капитали Ноу-Хау.




Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling