Ҳозирги вақтда жами ялпи маҳсулот таркибида давлатнинг харажатлари улуши барча ривожланган давлатларда ошиб бориш тенденциясига эга. Юқоридагилардан ташқари давлат монополизмга, инфляцияга, ишсизликка қарши сиѐсат олиб бормоқда, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга эътибор бермоқда, иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларни мувофиқлаштириш, илмий-техник тадқиқотларни қўллаб-қувватламоқда. Давлат иқтисодиѐтда асосан иккита масалани ечишга ҳаракат қилиб келмоқда: бозорни нормал ишлашини таъминлаш ва долзарб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш. Шуни ҳам айтиш керакки, давлатнинг бозор механизмига асосланган иқтисодиѐтга аралашуви ўзининг чегарасига эга бўлиши керак. Биринчи навбатда, давлатнинг бозор механизмига аралашуви бозор механизмини бузилишига олиб келмаслиги керак. Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви бозор механизмларини маъмурий бошқарув билан алмаштирмаслиги лозим. Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви кўпроқ бозор механизмини кучайтиришга ѐки камайтиришга олиб келиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |