Коррупция – тараққиёт кушандаси


VI. Танлов ғолибларини тақдирлаш


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana08.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1755820
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Танлов низоми

VI. Танлов ғолибларини тақдирлаш 
24. Танлов ғолиблари ва совриндорлари ҳақидаги маълумотлар 
Республика Инсон ҳуқуқи маданият маркази ва бошқа ҳамкор 
ташкилотчиларнинг 
расмий 
веб-сайтларида 
эълон 
қилинади. 


Шунингдек, ғолиблар телефон ёки электрон манзил орқали шахсан 
хабардор қилинади. 
25. Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан ажратиладиган 
қимматбаҳо эсдалик совғалар билан рағбатлантирилади. 
Шунингдек, ғолибларга махсус диплом тақдим этилади. 
VII. Якуний қоидалар 
26. Танловга материал тақдим этган ҳар бир иштирокчи ўз 
материалининг муаллифлик ҳуқуқи эгаси эканлигига кафолатлаши ва 
учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузмаслигини 
тасдиқлаши шарт. 
Материалларда учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқлари 
объектларидан фойдаланилган тақдирда, иштирокчи муаллифларни 
кўрсатиши ва иштирокчининг ушбу интеллектуал ҳуқуқ объектидан 
фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлаши шарт. 
Учинчи шахсларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузганлиги учун 
танлов иштирокчилари амалдаги қонунчиликка мувофиқ танловдан 
четлаштирилади. 
27. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган 
материаллар учинчи томонларнинг интеллектуал ҳуқуқларини бузган 
бўлса, ушбу ҳолат юзасидан танлов ташкилотчилари жавобгар 
ҳисобланмайди. 
28. Танлов иштирокчилари ташкилотчиларга тақдим этилган 
материалларни таҳрир қилиш, шарҳлар ва тушунтиришлар бериш
муаллиф ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда фойдаланишга 
рухсат беради. 
29. Ташкилотчилар танлов материалларидан қуйидаги шаклларда 
(коррупцияга қарши курашишда ижтимоий реклама сифатида) ҳамда 
оммавий ахборот воситаларида, интернет платформасида, ижтимоий 
тармоқларда, кўргазмалар, форумлар ва бошқа тадбирлар доирасида 
фойдаланиши мумкин. 
Ташкилотчи танлов материалларидан фойдаланганлиги тўғрисида 
ҳисоботлар тақдим этиш мажбуриятини олмайди. 
30. Танлов ташкилий гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
– материалларнинг мавзуга мослигини аниқлаш; 
– материаллар танлов низоми талабларига тўғри келмаган тақдирда, 
материалларни танловдан четлатиш; 
– айрим материалларни янада холисроқ баҳолаш учун ҳакамлар ҳайъати 
аъзоларидан ташқари соҳа мутахассисларини жалб қилиш. 
31. Танловни ўтказиш ва унинг ғолибларини тақдирлаш билан 
боғлиқ барча харажатлар ҳамкор ташкилотларнинг маблағлари 
ҳисобидан қопланади. 
32. Танлов иштирокчиларининг танловларда иштирок этиш билан 
боғлиқ харажатлари уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга 
оширилади. 


1-илова 
Коррупция – тараққиёт кушандаси” 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling