Коррупцияга қарши кураш механизмлари
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА
Download 58.9 Kb.
|
Коррупцияга қарши кураш механизмлари-fayllar.org
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган 6 боб 34 модда 2020 йил 29 июнда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш билан бирга, ана шу кўрсаткични яхшилаш устида кўп ишлаши керак. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашишга ихтисослаштирилган органларнинг муваффақият қозонган учта асосий фаолиятини мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин: 1) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши чора-тадбирларни олиб бориш; 2) тергов ваколатлари, назорат функциялари; 3) бошқа идоралардан мустақил равишда ўз фаолиятини олиб бориш, фақат давлат ҳокимиятининг олий органларига ҳисобдор бўлиш. Коррупцияга қарши курашиш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича етакчи халқаро тузилма – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тадқиқотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатларига коррупцияга қарши курашиш бўйича кўп мақсадли идораларнинг модели комплекс ёндашувнинг энг ёрқин намунасидир. Ушбу турга тегишли бўлган идоралар қуйидаги: – тергов фаолиятини олиб бориш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзига хос сиёсатни ишлаб чиқиш, таҳлилий фаолият, жиноятларнинг олдини олишда кўмаклашиш, фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш, маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш дастурининг бажарилишини мониторинг қилиб бориш каби вазифаларни бажаради. Хулоса ўрнида айтганда, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг иккинчи устувор йўналиши, 53-бандида назарда тутилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, бу борадаги Президент фармонида мазкур орган фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, вазифа ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашда халқаро тажрибани атрофлича ўрганиш ва унинг энг мақбул жиҳатларини акс эттириш муҳим аҳамиятга эга долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирги глобаллашув даври, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда қатор муаммоларни келтириб чиқариб,жамиятни ич-ичидан емириб,пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда. Президент томонидан Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи «комплаенс назорат» тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва аромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди. “Антикоррупцион комплаенс назорат” давлат бошқарув органлари,ташкилот ва Муассасалар ҳамда хўжалик бошқарув органларида коррупцияга қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинма тузишни ёки коррупцияга қарши курашга масъул ходимни тайинлашни; “Одоб-ахлоқ Қоидалари”ни ва “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш ва бу процедура учун зарур ички идоравий ҳужжатларни Қабул қилишни; коррупцияга қарши кураш тадбирларини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилишни ўз ичига олади. Антикоррупцион комплаенс назорат мақсади давлат хизматчилари ва компания ходимларининг коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир этишда иштирокини олдини олишдир.Президентнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сонФармонига мувофиқ давлат органлари давлат Бевосита коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига қуйидагилар киради: Бош прокуратура; Миллий хавфсизлик хизмати; Ички ишлар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти. Қонун билан юқорида санаб ўтилган органларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, ОАВ ва фуқаролар коррупцияга қарши курашишда иштирок этади. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар ташкил этилади.Ушбу органнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш; коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш; коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш; ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш. http://fayllar.org Download 58.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling