Кредитнинг моҳияти, зурурияти, функсиялари ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни


Download 60.36 Kb.
bet2/2
Sana04.02.2023
Hajmi60.36 Kb.
#1163022
1   2
Bog'liq
kredit va kredit tizimi

реал фоиз ставкаси ═ номинал фоиз ставкаси - инфлясия даражаси.
Бундан ташқари кредитнинг қатъий белгиланган ва сузиб юрувчи фоиз ставкалари тушунчалари ҳам мавжуд.
Қатъий белгиланган фоиз ставкалари кредит шартномаси бажарилгунга қадар ўзгармасдан қолади. Бунда банк ўзининг активларини маълум қисмини йўқотиши мумкин. Сузиб юрувчи ставкада фоиз ставкаларига тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб борилади.
Халқаро кредитлар бўйича фоиз ставкалари жахон ссуда капиталлари бозорида аниқланиб, бу бозорларнинг асосий қисми Лондон, Токио, Ню Ёрк, Франкфурт-на-Майне, Париж, Брюссел шаҳарларида жойлашган.
Умуман кредитлар бўйича фоиз ставкалари турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Шундай омилларнинг асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси.

  2. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф ошса у камаяди.

  3. Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси. Кўпроқ наф келтирса, фоиз юқори ва аксинча.

  4. Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Қарз узоқ муддатга берилиб уни аста-секин кичик қисмлар билан қайтарилса, қарздор юқори фоизга рози бўлади ва аксинча.

  5. Қарзни қандай пул билан берилиши. Қарз еркин конвертирланган валютада берилса фоиз юқори ва аксинча.

  6. Инфлясия даражаси. Бунда фоиз даражаси инфлясия даражасига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгаради.

  7. Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўсинда ишлатишдан тушадиган даромад. Бунда пул егасининг афзал кўриш принсипи амал қилади. Масалан, агар аксия бўйича дивиденд юқори бўлса фоиз пасаяди ва аксинча.

  8. Қарз беришнинг хатар даражаси. Агар қарзнинг қайтиб келиши кафолатланса фоиз паст, агар уни қайтиши шубхали бўлса фоиз юқори бўлади ва бошқа омиллар.

Download 60.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling