Кредитнинг турлари ва асосий шакллари


Download 232 Kb.
bet2/7
Sana23.04.2023
Hajmi232 Kb.
#1382925
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Kredit

2.1.Муддатига кўра
Узоқ даврлардан буён кредитнинг берилиш муддатига қараб қуйидаги турлари қўлланиб келинмокда.
1. Қисқа муддатли кредит бериш.
2. Узоқ муддатли кредит бериш.
Қисқа муддатли кредит беришда кредитлар бир неча ойдан бир йилгача бўлган муддатда берилади. Бу турдаги кредитлар иш­лаб чиқариш айланма фондлари ва муомала фондларининг доиравий айланишининг узликсизлигини таъминлайди. Бизга маълумки айланма фондларнинг доиравий айланиши деярли барча ижтимоий ишлаб чика­риш сохаларида бир йил ва ундан камрок вакт давом этади. Бир йиллик фондлар айланишининг табиий ўлчови сифатида хизмат кила­ди. Шунинг учун ҳам бир йил қисқа ва узоқ муддатли кредит бе­ришнинг чегараси бўлиб хизмат қилади.
2.2.Кредитлаш объектларининг иқтисодий мохиятига караб:

  • Товар моддий бойликлари учун бериладиган кредитлар;

  • Ишлаб чикариш харажатлари (маҳсулотнинг янги турини ўз­лаштириш, мавсумий харажатларни амалга ошириш билан боглик харажатлар) учун бериладиган кредитлар;

  • Хисоб китобларни амалга ошириш учун бериладиган кредит­лар (аккредитив очилганда, тайер махсулотни жунатганда ва бошка холларда).



2.3.Тўлаш муддатига қараб:

  • муддатли - яъни тўлаш муддати етиб келмаган кредитлар;

  • муддати кечиктирилган - томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ кредитнинг дастлабки муддати узайтирилган кредитлар;

  • муддати ўтиб кетган кредитлар - шартномада келишилган муддат ўтиб кетсада, қайтарилмаган кредитлар.



2.4.Кредитни тўлаш манбаларига караб:

  • Карз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан;

  • Гарант маблағлар хисобидан;

  • Янги кредитлар жалб қилиш ҳисобидан.



2.5.Таъминланганлик тамойилининг амал қилишга қараб:

  • бевосита тўғри таъминланган кредитлар - гаров шаклида;

  • бевосита (бирор корхона ва ташкилот воситасида) таъ­минланган кредитлар - банк ёки су\урта ташкилотининг кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги;

  • таъминланмаган кредитлар - хеч қандай таъминот билан кафолатланмаган ёки ишончли (бланкли) кредитлар.

2.6.Тўланадиган фоиз даражасига қараб.

  • паст фоиз ставкали;

  • фоизсиз кредитларга бўлинади.

Узоқ муддатли кредитлашда, кредитлар 3 - 5 йилда (1 йил­дан 3 - 5 йилгача бўлган кредитлар ўрта муддатли кредитлар де­йилади) муддатга берилади. Узоқ муддатли кредитлар асосан асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ со­ҳаларни таминлашга ишлатилади. Хозирги даврда узоқ муддатли кредитлар банклар томонидан жуда кам микдорда берилсада, улар капитал қуйилмаларни, лойихаларни молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давлатимиз иқтисодини ривожлантиришда катта аҳамият касб этмокда. Узоқ муддатли кредитлар хўжалик ташки­лотлари томонидан қуйидаги объектлар учун жалб килиниши мум­кин.


- қайта тиклашга капитал харажатларни амалга ошириш учун:
- харакатдаги асосий фондларни кенгайтириш ва такомиллаш­тириш билан боғлиқ харажатлар учун:
- янги фан илмий техник сохасида тадкикотлар олиб бориш ва ютукларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва бошкалар.


3.Кредитнинг шакллари

Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг харакат доирасига қараб кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари амалиётда қўлланиши мумкин. Булар:


3.1. Банк кредити
3.2. Тижорат кредити
3.3. Истеъмол кредити
3.4. Давлат кредити
3.5. Халкаро кре­дит
3.6. Судхурлик кредити.



Download 232 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling