Kriptovalyutalar: tarixi va tasnifi


Download 1.01 Mb.
bet4/5
Sana25.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1229043
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 Kriptovalyutalar tarixi va tasnifi.

Таъминланмаганлик. Криптовалюта, реал пулларга ўхшаб, доимий резерв билан таъминланмагани ва бу билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра, Биткоин курси кутилмаганда тўлиқ нолга тушиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Расмий равишда ишламайди. Биткоин молия тизимига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин, шу сабабли кўп давлатлар (шу жумладан, бизнинг мамлакат ҳам) криптовалютага ишончсизлик билан қарайди. Россияда Биткоин етиштириш билан шуғулланганларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ишлаб чиқилган, лекин ҳозирча бу иш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Балки Биткоинлар ҳеч қачон расмий ишламаса ҳам керак, чунки уни қонунийлаштиришса, Биткоин реал валютанинг ўрнини эгаллаши ҳам мумкин бўлади.
Унчалик машҳур эмас. Ҳозирча кўпгина молиявий муассасалар, Интернет-дўконлар ва бошқа сервислар Биткоинга ишонишмайди ва криптовалюта эвазига маҳсулот сотмайди. Машҳурлашиши чегаралангани боис Биткоин тўлиқ қўлланилмаяпти.
10.1-расм. Энг машҳур криптовалюталарнинг эмблемалари
Криптовалюта нима? Криптовалютани электрон пуллар деб аташ мумкин. Уларни қўл билан ушлаб бўлмайди, лекин оддий пулларга алмаштириш ва турли валюталар учун хос бўлган бошқа операцияларни амалга ошириш: уларга ниманидир сотиш ва сотиб олиш мумкин. Криптовалюта нафақат тўлов воситаси сифатида, балки инвестициялаш усули сифатида ҳам иштирок этади – охирги ойларда криптовалюталар нархи сезиларли ўсиб, бу уларни яхшигина пул ишлаб топишнинг юқори рискли усули сифатида кўриб чиқишга мажбур қилади. Бу турдаги инвестицияларда энг салбий жиҳат – рақамли пуллар нархи эртага қандай бўлиши мумкинлигини олдиндан айтиш имкони йўқлигидир. Дарвоқе, криптовалюталар тизимлари ахборот сақланадиган блоклар занжири белгиланган кетма-кетлигида белгиланган қоидалар бўйича ташкил қилинган блокчейн технологияси асосида фаолият кўрсатади.
Криптовалюталар курси. Криптовалюталар курси нефтга ҳам, олтинга ҳам боғлаб қўйилмаган. Айтайлик, Биткоин нархини оширадиган ягона омил – чекланган эмиссия ва талабнинг ортиши ёки камайиши: Биткоинлар миқдори чегараланган. Уни платина каби фойдали қазилма билан таққослаш мумкин – дунёда унинг миқдори чекланган ва уни сунъий равишда ишлаб чиқариб бўлмайди. Криптовалютанинг асосий устунлиги ҳам мана шундан иборат – уни қалбакилаштириб бўлмайди. Бироқ молиявий экспертлар бундай қўйилмалар рискли эканлиги ҳақида таъкидлашни давом эттирмоқда, кўплаб давлатлар эса аввалгидек, ўз расмий бозорларида криптовалюталар билан операцияларни таъқиқламоқда.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling