Кросс югуриш техника ва тактикасини ўргатиш. Режа: Умумий жисмоний тайёргарлик. Кросс тайёргарлиги


Download 1.32 Mb.
bet2/2
Sana14.05.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1461119
1   2
Bog'liq
Кросс югуриш техника ва тактикасини ўргатиш

2. КРОСС (инг. cross — кесиб ўтиш, ўтиш) — ҳар хил жойлар (ўрмон, дала, майдон)дан, турли табиий тўсиқлардан чанғида учиб, от, велосипед, мотоцикль, автомобиль миниб, спортча югуриб ўтиш.
Чидамлиликни ўстириш мақсадида, таълим муассасасалари учун дастурда 500, 800, 1000 м (1км)га югуриш кўзда тутилади.Бу масофага 17 ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ва қизлар югуриладилар.Масалан,ёшлар ўртасида жаҳон рекорди 2 мин. 2037 с га (электрон секундомер бўйича) тенг.

Бу кўрсаткичга инглиз спортчиси Хен Боукси эришган.Қизлар орасида 2мин 28,58 с (электрон секундомерда) инглиз спортчиси Жо Уайт эришган. Республикамизда 800м масофага югуриш бўйича рекорд натижага Э.Нурматов (1м. 52,3 сек) эришганлар.2-3кмга кросс югуриш бутун танага ижобий таъсир кўрсатувчи,жуда яхши соғломлаштириш воситаси ҳисобланади.Кроссга,дастлаб,бир маромда югуриш билан ўргатилади.Юқорироқ натижаларга эришиш учун эса 5-6 машғулотдан кейин ўтилади. Муайян масофага югуриш маромини эгаллаш учун (қандай тезлик билан югуришни) кросс югуришнинг биринчи машғулотларидан бошлаб қилинади.


Кросс югуриш стартдан юқори стартдан бошланади. “Старт” командаси берилгач, спортчи старт чизиғига чиқади, кучлироқ бўлган оёғини олдинга қўяди, шарт чизиғини босмайди, бошқа оёгини оёқ кафтида орқага қўяди. Гавда тик туради,қўллар эркин ҳолатда осилиб туради, бош тўғри тутилади.“Диққат” командаси бэрилиши билан ҳар иккала оёқ букилади, тана оғирлиги олдинда турган оёққа тушади.Қўллар тирсакдан букилган ва биттаси олдинга узатилган бўлади. “Марш” командаси берилиши билан югурувчи оёғини ердан кескин узиб, тегишли тезлик олиш учун тезроқ ҳаракат қилади.У масофани енгил ва эркин босиб ўтишга, ҳаракатлари табиий бўлишига эришиши лозим. Бошида оёқнинг бутун кафти билан, масофанинг айрим қисмларини эса оёқ учи билан босиб ўтишга уриниш керак.Югуриш чоғида, масофанинг текис жойларида гавда бир оз олдинга энгашади ва бошни тоғри тутиб, олдинга қараб турилади.



Қўллар ярим мушт қилиниб, тирсакдан букилади ва макисимум, енгил ҳаракатда бўлинади, елкаларни юқори кўтариб олинмайди.Финишга 100 – 200 метр қолганда қўллар ҳаракати тезлашади, тана кўпроқ эгилади,қадамлар ҳам янада тезроқ ташланади.Финишдан кейин спортчи югуришда давом этиб, аста юришга ўтади.


3. Кросс тайёргарлиги бўйича асосий топшириқни бажаришга киришгунга қадар тана аъзоларига тушадиган нагрузка (юз)га тайёрланиш керак.Бунинг учун умумий тарзда,дастлаб юриш, енгил югуриш, оддий сакраш, эгилиш,қўлларни у ёқ – бу йўққа силташ, гавдани турли томонга айлантириш, оёқларни силташ, гавдани турли томонга айлантириш,оёқларни силташ орқали пайлар ва бўғинлар ҳаракатини тезлатиҳ,йирик мушаклар гуруҳини мустаҳкамлаш учун ўтирган ҳолда сакраш машқлари бажарилиши лозим.Сўнгра кетма- кет (бир, икки оёқда сакрашлар ва аста югуриш (1-3 мин) бажарилади.
Кросс тайёргарлиги машғулотларида қизлар ва ўғил болалар алоҳида гуруҳ бўлиб югурадилар ва уларга бэриладиган топшириқлар ҳам турлича бўлади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling