Kучланиш трансформаторлари


Узгармас ток машиналарининг тузилиши ва ишлаш принципи, магнит занжирини хисоблаш


Download 107.36 Kb.
bet3/9
Sana18.02.2023
Hajmi107.36 Kb.
#1212743
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1543676678 72995

Узгармас ток машиналарининг тузилиши ва ишлаш принципи, магнит занжирини хисоблаш.

Узгармас ток машиналарининг қўлланилиши.


Электр машиналар ёрдамида механик энергияни электр энергиясига ва аксинча электр энергияни механик энергияга шунингдек, электр энергияни бир турдан иккинчи турга айлантириш мумкин. Механик энергияни электр энергияга ўзгартириш мақсадида электр генераторлардан фойдаланилади. Генераторларни буғ, гидравлик ва газ турбиналар, ички ёнар двигателлар ва бошқа двигателлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Кўпинча электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергия яна турли машина ва механизмларни ҳаракатга келтириш учун механик энергияга айлантирилади. Бундай мақсадларда электр двигателлардан фойдаланилади.
Токнинг турига асосан электр машиналар ўзгармас ва ўзгарувчан ток машиналарига бўлинади. Электр машиналар ваттнинг жуда кичик қийматидан миллион киловаттгача ва ундан юқори қувватларда тайёрланади. Кўп қўлланиладиган электр машинларда энергиянинг ўзгариши магнит майдон таoсирида бўлади. Шунинг учун уларни индуктив электр машиналар дейилади. Шунингдек, энергияни электр майдон таoсирида ҳам ўзгартириш мумкин, бундай электр машиналарини сиғимли электр машиналар дейилади, лекин бундай машиналар кўп тарқалмаган. Магнит майдон ёрдамида электр майдонга нисбатан минг мартагача катта энергия ҳосил қилиниши мумкин. Бир хил ўлчамли индуктив ва сиғимли электр машиналаридан индуктив машиналар ёрдамида анча катта қувватга эришиш мумкин. Электр машинанинг асосий элементи бўлиб ҳисобланган ферромагнит ўзаклар ёрдамида кучли магнит майдон ҳосил қилиш мумкин. Узгарувчан магнит майдонларда уюрма токларини камайтириш мақсадида магнит ўзаклар юпқа электротехник пўлат тунукалардан тайёрланади. Электр машиналарининг чулғамлари ҳам асосий элементлардан ҳисобланиб, мис, алюминий ва уларнинг қотишмаларидан иборат бўлган электротехник материаллардан тайёрланади. Чулғамларни ҳимоялаш мақсадида, турли электр ҳимоялаш материаллардан фойдаланилади. Электр машиналар генератор ва двигател режимида қўлланилиши мумкин. Электр машиналарида энергиянинг ўзгариши қувват исрофлари билан боғлиқ, шунинг учун электр машиналарининг фойдали иш коэффициентлари 100% дан кичик бўлади. Катта қувватли электр машиналарининг ФИК и 98 ¸ 99.5% га тенг бўлиб, қуввати 10 Вт гача бўлган электр машиналариники 20 ¸ 40 % гача бўлади.

Download 107.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling