Ғоя ва мафкура тушунчаларининг мазмун ва моҳияти. “Кучли давлатдан- кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалга оширилиши.(2 соат маъруза, 2 соат семинар) - Р Е Ж А :
- Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари.
- Мафкуралар маъно-моҳиятига кўра бўлиниши. Бунёдкор, вайронкор ғоялар ва мафкуралар.
- Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари.
- Баркамол авлод - Ватан таянчи.
Таянч тушунчалар: - Таянч тушунчалар:
- Ғоя – муайян фикр, мақсад сари етакловчи куч (арабчада — ўй) — атрофдаги воқеаларни фикран ўзлаштириш асосида шаклланган ва амалий ҳаракатга чорлайдиган фикр, ният, мақсад. Ғоянинг илмий тахлилини биринчи бўлиб Қадимий Юнонистон олимлари ва мутафаккирлари бердилар. Платон (Афлотун) ва Демокрит ғоянинг моҳиятини турлича тушунтирдилар. Демокрит ғоя атомлардан ташкил топган, деса, Платон эса ғояни моддасиз моҳият, деб билган. Асрлар давомида файласуфлар ана шу икки таърифнинг қайсиниси тўғри эканлиги ҳақида бахс олиб борганлар. .
- Мафкура – фикрлар мажмуи, ғоялар тизими, эътиқод.
- Монотеистик - яккахудолик ғояси.
- Теизм - илоҳийликни мутлақлаштириш.
- Атеизм – даҳрийликни мутлақлаштириш.
- Миллий ғоя – миллатнинг ўтмиши, бугуни, истиқболи, манфаат ва мақсадини ифодаловчи ижтимоий ғоя.
- Космополитизм – дунё фуқаролиги, ўзини бутун дунёга мансублигини теран англаш ғояси.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси» кенгайтирилган мажлисининг 2000 йил 30 сентябрдаги «Миллий ғоя» фанини узлуксиз таълим тизимига жорий этиш ҳақида»ги Қарорига кўра 2000-2001 ўқув йилининг 2-чорагидан эътиборан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув режасидаги 7-9-синфлар учун «Маънавият асослари» ўрнига «Миллий ғоя ва маънавият асослари» ўқув фани жорий этилди. 2000 йил 9 октябрда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бу масалани яна бир бор кўриб чиқиб уни ҳаётга жорий қилиш учун зарурий ишларни белгилаб олдилар. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси» кенгайтирилган мажлисининг 2000 йил 30 сентябрдаги «Миллий ғоя» фанини узлуксиз таълим тизимига жорий этиш ҳақида»ги Қарорига кўра 2000-2001 ўқув йилининг 2-чорагидан эътиборан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув режасидаги 7-9-синфлар учун «Маънавият асослари» ўрнига «Миллий ғоя ва маънавият асослари» ўқув фани жорий этилди. 2000 йил 9 октябрда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бу масалани яна бир бор кўриб чиқиб уни ҳаётга жорий қилиш учун зарурий ишларни белгилаб олдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |