КУМУШ НОЛАСИ...
Бир қуш эдим, синди қанотим,
Сароб бўлди бахтим-саботим.
Бўғзимда аламли фарёдим,
Мен Зайнабга нима қилгандим?
Йиғласам, овутди-кулдирди,
Сўнг жомимга оғу тўлдирди.
Ажалсиз хам осон ўлдирди,
Мен Зайнабга нима қилгандим?
Айбим Отабекни суйганим,
Унга кундош бўлиб қолганим.
,,Синглим” деб, ишониб юрганим,
Мен Зайнабга нима қилгандим?
Кўксимга минг азоб тўлдирди,
Хаёт гулим эрта сўлдирди.
Ёдгоримни етим қолдирди,
Мен Зайнабга нима қилгандим?
Майли, бахтли бўлсин Зайнабхон,
Қарғамайман. Бўлсинлар омон.
Отабекка бўлинг мехрибон,
Мен хам ўша зотни суйгандим.
Мен Зайнабга нима қилгандим?
Do'stlaringiz bilan baham: |