Куп каналли узатиш тизимининг умумий тузилиш схемаси


Download 96.26 Kb.
bet1/2
Sana13.01.2020
Hajmi96.26 Kb.
  1   2

Куп каналли узатиш тизимининг умумий тузилиш схемаси

Режа:


  1. Куп каналли узатиш тизимининг умумий тузилиш схемаси;

  2. Каналлар ўртасидаги ўзаро ўтувчи халақитлар;

  3. Хулоса ва фойдаланилган адабиетлар.



  1. Куп каналли узатиш тизимининг умумий тузилиш схемаси

N манбалардан N истеъмолчиларга бир алоқа линияси (электр
алоқа сигналлари тарқаладиган физик муҳит) орқали бир хил ёки
ҳар хил маълумотларни бир вақтда ва мустақил равишда узатишни
таъминловчи техник воситалар мужмуасини куп каналли узатиш
тизими дейилади. каналли узатиш тизими (УТ) нинг умумий тузилиш схема
1-расмда келтирилган.


1 – расм. Куп каналли узатиш тизимининг умумий тузилиши.

СN(t) бирламчи сигналлар (улар бир вақтда мавжуд бўлиши


частоталарининг спектри бир-бирининг устини қисман ёки тулик
қоплаши мумкин) узатиш тизимининг узатувчи қисмига келиб
тушади, бу ерда улар MN қурилма ёрдамида SN(t) канал сигналлари
ўзгаради.
Бирламчи сигнални канал сигналига ўзгариш жараёни икки
масалани ҳал қилади.
Биринчидан, ҳар бир SN(t) канал сигнали уни бошқа канал
сигналларидан фарқловчи физик белгиларнинг йигиндисига қараб
ажратилади, бу белгилар ёки параметрларни ажратувчилар
дейилади.
Иккинчидан, канал сигналларини шундай шакллантириш
керакки, уларда узатилаётган маълумотлар, яъни каналларнинг
киришларига келиб тушаётган бирламчи сигналларнинг куриниши
тугрисида маълумотлар сақланган бўлиши керак.
Куп каналли ёки S(t) гуруҳли сигнал канал сигналларини ∑
бирлаштириш курилмасида бирлаштириш орқали олинади. Хусусан
канал сигналларини қушиб гуруҳли сигнални олиш мумкин,

яъни:
S(t) = (1.1)



Канал сигналлари йигиндисидан ташкил топган гуруҳли
сигнал мавжуд бўлган узатиш тизимини аддитив (микдорий)
узатиш тизими дейилади.
Гуруҳли сигнални шакллантиришда бошқа тадбирлар
қулланиладиган узатиш тизимини комбинацион узатиш тизими
дейилади.
Замонавий куп каналли телекоммуникация тизимлари асосан
аддитив тизимлар ҳисобланади.
Гурухли сигналнинг алоқа линияси (тарқалиш муҳити) орқали
ўтиши ҳалақитлар ва бузилишлар билан кузатилади, демак, узатиш
тизими қабул қилиш қисмининг киришида S(t) сигнал ҳосил
бўлади.
Гуруҳли сигнални бирламчи сигналлар узатилаётганда уларда
мавжуд бўлган ажратиш белгилари асосида ажратувчи курилмалар
Фi (фильтрловчи курилмалар) билан айрим канал сигналларига
ажратиш амалга оширилади. Фi курилмаларнинг чиқишида Si'(t)
канал сигналидан бу сигналнинг узатиш тизими ускунасининг
элементлари ва тарқалиш муҳити (алоқа линияси) орқали ўтиши
сабабли вужудга келадиган халақитлар ва бузилишларнинг ўзида
мавжудлиги билан фарқланувчи Si'(t) канал сигнали олинади.
Фi ажратувчи курилмалар чизиқли ва ночизиқли бўлиши
мумкин. Ажратувчи курилмалар ўзгармас ёки узгарувчи
параметрли чизиқли тўрткутбликлардан иборат бўлган ҳолдаги
узатиш тизимини чизиқли ёки сигналларни чизиқли ажратиладиган узатиш тизими дейилади. Агар ажратувчи курилмалар
ночизиқли турткутбликни ифодаласа, бундай узатиш тизимларини
ночизикли узатиш тизимлари дейилади. Асосан каналлар (сигналларни чизиқли ажратиладиган узатиш тизимлари қулланилади.
Канал сигналлари ажратилгандан кейин Дi қурилмага келиб
тушади, бу ерда Si'(t)канал сигналларининг Сi'(t) бирламчи
сигналларга ўзгариши амалга ошади. Бу сигналлар узатилаётган
бирламчи сигналлардан ўзларида узатиш тизими ускунасини
элементлари ва алоқа линияси (тарқалиш муҳити) вужудга
келтирадиган халақитлар ва бузилишларнинг мавжудлиги билан
фарқланади.
Кўп каналли узатиш тизимлари ишлаб чиқилаётганда ва
тадқиқ қилинаётганда одатда бирламчи сигналларнинг хоссалари
каналлар сони ҳамда алоқа линияси - тарқалиш муҳити ва
халақитнинг тавсифлари маълум бўлади.
Куп каналли телекоммуникация тизимларини ташкил қилиш
назарияси канал сигналларини ажратишнинг мумкинлигини
таъминловчи шу сигналларнинг синфини курсатиб бериши ҳамда
узатишдаги С(t) ва қабул қилишдаги С’(t) бирламчи сигналлар
ўртасидаги минимал фарқни таъминловчи канал сигналларни
шакллантиришни ва уларни ажратиш қурилмаларига қўйилган
талабларни аниқлаб бериши керак. Шунингдек, кандай
сигналларини М шакллантириш, уларни ∑ бирлаштириш ва
ажратиш курилмаларини техник жиҳатдан куриш йўллари ҳам
курсатилган бўлиши керак.
Куп каналли узатиш тизимларида ташқи халақитларда
ташқари, канал сигналларини ажратиш курилмаларининг идеал
бўлмаган ҳолда ишлаши сабабли ўзига хос халақитлар вужудга
келади. Бу халақитлар каналлар ўртасида ўзаро ўтувчи таъсирлар
сифатида намоён бўлади. Бу таъсирларни уларнинг жоиз
қийматларигача пасайтириш йўлларини курсатиб бериш лозим.
Узатиш тизимлари сигналларни узатишнинг юқори
сифатлилигина эмас, балки унинг ишончлилигини ҳам таъминлаш
керак. Бунда алоқанинг узоқлилиги минглаб километргача етиш
мумкин. Шунингдек, юқори иқтисодий самарадорликка эришиш
ҳам кўп каналли узатиш тизимлари техникасининг муҳим
вазифаларидан бири ҳисобланади. Юқорида кўрсатилганидек
иқтисодий самарадорлик узатиш каналининг 1 км ини қуриш ва
ундан фойдаланиш нархлари билан баҳоланади. Шу сабабдан бу
курсаткичларни минималлаштирувчи куп каналли узатиш
тизимини ташкил қилиш вазифаси қўйилиши мумкин.
Шундай қилиб, кўп каналли узатиш тизими техникасининг
асосий вазифалари берилган маълум сондаги каналларни
узатишнинг талаб қилинаётган сифати, ишончлилиги, самарадорлилигини ва алоқанинг узоқлилигини таъминловчи тизимларни
яратишдан иборатдир.
Замонавий куп каналли узатиш тизимлари куйидаги асосий
қисмлар: канал ҳосил қилувчи ускуна (КҲУ), богловчи ускуна (БУ),
линия тракти ускунаси (ЛТУ), бир меъёрга солинган генератор
ускунаси (УГУ) ва сервис ускунаси (СУ) дан иборат (2-расм).
Узатиш тизимининг аниқ тури учун канал ҳосил қилувчи
ускуна бир меъёрга солинган бўлиб, у маълум меъёрларга мос
бўлган тавсифли намунавий каналларни яратишга мўлжаллангандир.

2-расм. Бир меъёрга солинган куп каналли узатиш тизимлари ускунаси.
Линия тракти ускунаси узатиш тизимининг бир қисми
ҳисобланади, унда барча каналларнинг сигналлари гурухли ёки куп
каналли сигналга бирлашган бўлади. Бу сигналнинг параметрлари
тарқалиш муҳитининг узатиш параметлари билан мос бўлиб, уни
линия сигнали дейилади. Линия тракти ускунаси охирги
станцияларга ўрнатилган курилмалар, алоқа линияси ва оралиқ
станциялар (кучайтиргичлар ва қайта тиклаш пунктлари)нинг
ускунасини уз ичига олади.
Богловчи ускуна ҳар бир узатиш тизими учун махсус бўлиб, у
канал ҳосил қилувчи ускунанинг линия тракти ускунасига мос
бўлишлигини таъминлайди.
Узатиш тизими таркибига бир меъёрга солинган генератор
ускунаси ҳам киради. Бу ускуна канал сигналларини шакллантириш учун зарур бўлган электр сигналларни ва узатиш
тизимининг барча ускуналарини сифатли ишлашини таъминловчи
ёрдамчи сигналларни ишлаб чиқаради.
Сервис ускуна узатиш тизимининг каналлари ва трактларига
техник хизмат курсатиш жараёнларини автоматлаштиришни
таъминлайди.

Download 96.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling