Курс иши бажарди: Илмий раҳбар: Бухоро 2023 мундарижа


Курс иши мавзусининг мақсади ва вазифалари


Download 135.73 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi135.73 Kb.
#1509185
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ruscha

Курс иши мавзусининг мақсади ва вазифалари: Курс ишини ёзишда кимёвий ётқизиқлар ва уларнинг турларини атрофлича таҳлил қилиш мақсад қилиб қўйилди.
-ётқизиқлар хусусиятлари
-ётқизиқлар турлари
-ётқизиқлар таркиби
-кимёвий ётқизиқлар ва уларнинг хусусиятлари
-кимёвий ётқизиқлар таркиби
Курс ишида шуларни ўрганиш мақсад қилиб қўйилган.
Курс иши мавзусининг обекти: Курс иши муаммосига оид илмий, фалсафий, методик, амалий адабиётлардан фойдаланиш. Ётқизиқлар мавзусини ёритувчи адабиётлар, қиёсий таҳлил, археологик тадқиқотлар ва дала тадиқотлари натижалариидан фойдаланилди.
Курс иши мавзусининг амалий аҳамияти: Кимёвий ётқизиқлар ва уларнинг хусусияти, турлари, таркибини ўрганиб ётқизиқлардан топилган археологик буюмларни тўғри шароитда сақлаш, табиий муҳит таъсиридан асраб қолиш.
Курс иши мавзусининг тузилиши: Ушбу курс кириш, тўртта параграф, иккита боб, хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

И БОБ ЁТҚИЗИҚЛАР ТАСНИФИ

    1. Ётқизиқлар ва уларнинг турлари, хусусиятлари

Ётқизиқлар - паст ҳарорат ва босим остида ернинг юзида сақланган материаллардир. Геоархеологик ётқизиқларнинг кўпcчилигида инсон суяклари сақланади. Археологик манзилгоҳларнинг кўпчилиги ётқизиқдан топилган ва қазиб олинган топилмалар ёки геогеник ёхуд антропогеник хусусияти жиҳатидан чўқиндилардир. Бизнинг олдимизда иккита муҳим мақсад бор. Археологик ёдгорликларда ёқизиқлар кўп бўлганлиги сабабли уларнинг хусусиятлари ҳақида сўнгги бир қанча амалий билимларга эга бўлиш муҳим. Энг асосийси, бу хил хусусиятлар таркибидан қатъий назар тошларнинг аниқ ўлчамилари билан бир хил бўлади. Иккинчиси ва муҳимроғи, бу бир хил кўрсатгичларнинг аксари бўлиб, бир ётқизиқлардаги умумий акс эттирилганларни кузатганимизда хоҳ у индивидуал бўлсин, хоҳ гуруҳ бўлсин, сақланиш тарихи ўз ичига унинг келиб чиқиши, кўчиши ва сақлаб қолинган ҳудуднинг табиати, яъни унинг сақланиш муҳити ҳисобланади. Ётқизиқлар тарихининг бу уч кўринишини қадимшуносларнинг қадимги ҳаёт излари бўлган сўнгги плейстотсен ғорларидаги қатламларда кузатамиз. Қисқача айтганда, ётқизиқнинг литологик белгиларини кузатиш ва ёзиб олишда биз фақатгина уни тасвирлашда мезонларни обектив жойлашишини эмас, балки унинг тарихидаги бир неча маъноларини англаш ҳам назарда тутилади.
Ҳозирги қуруқликларни асосий қисми антропоген континентал қатламлардан иборат. Улар ичида энг кўп тарқалгани сувли ( Аллувиал, кўлли, ботқоқлик ва плувиалли) ва музли (жумладан, музлик-дарёли, музлик-кўлли) ва эолли ётқизиқлардир. Континентал ётқизиқлар қуруқлик юзасида нотекис тарқалган бўлса ҳам уларнинг тахминан 80 фоизини ташкил қилади. Масалан, Антарктидада ҳамма антропоген чўкиндилар мажмуаси музлик ҳосилаларидан ташкил топган. Шимолий Америка ва Канада Артик архепелагининг 50 фоизга яқинини ва Евросиё майдони 20 фоизгачасини музлик ҳосилалари қоплаб ётади.
Ер шари юзасининг ярмидан кўпини батиал ва абиссал терригенли, оргоногенли, хемогенли ва вулканогенли чўкиндилар эгаллаб ётади. Шелфларда шаклланадиган чўкиндилар кам майдонларда ривожланганлар. Денгиз чўкиндилари ичида сузиб юрувчи музлар ва айсберглар ҳамда шелфли, тоғли ва қоплама музликлардан пайдо бўлган глясиал денгиз (музли ва музли-денгиз) ётқизиқлари алоҳида аҳамиятга эга. Худди шу чўкинди типлари Евросиё ва Шимолий Америка атрофларини ўраб олган ҳамма шимолий денгизларда ва Антарктида атрофларидаги жанубий денгизларда ҳам субтропик Евросиё, Канада ва Аляскатекисликларида кенг тарқалган. Бу чўкиндилар гил, суглинка, кўпинча зич, ноаниқ қаватлашган, ўзида шағал, шебен, ғўлатош, валуна ва палхса тошлардан ташкил топган. Қуруқликда улар мореналар деб қабул қилинади, шунинг учун улар моренасимон деб ном олганлар. 1
Ётқизиқлар асосий учта- кимёвий, органик ва ласти турда таснифланади. Булардан биринчи иккитаси кўпроқ геоархеологияга тегишли ҳисобланади. Ласти ётқизиқлар энг кўп тур ҳисобланади. Улар ташкил топган қоя парчаларидан, бошқа ётқизиқлардан ёки тупроқ моддиятларидан, яъни эрозиянинг тарихи тасвири, кўчиши саланишидан иборат. Кўпчилик ласти ётқизиқлар шамолга ўхшаган (масалан, қум тепаликлар), сув йўллари (масалан, дарёларча, денгиз бўйлари) ва гравитатсия (инқироз, кўчиш, емирилиш) каби воситалар ёрдамида сақлаб қолинади. Ласти ётқизиқларнинг одатий мисоллари ( худди компонентлар ҳажмининг пасайишига асосланган ) қум, лойқа ва гил. Геологик маълумотларда қоялар турлари адирликлар, қум уюмлари ва балчиқ уюмларидир. Вулқонли ласти парчалари вулқон куллари, бўлаклари, қолдиқларидан иборат бўлса, ласти ётқизиқлар деб тушунилади. Қисқаси, улар бир мунча ғайриоддий геоархеологик контекстлардир. Шунингдек, улар вулқонли ҳудудлар билан чегараланган.
Шунга қарамай улар археологик манзилгоҳларнинг шаклланиши ва стратиграфиясидаги муҳим аспектдан ташкил топган. Археологик вақтда мисоллар тасвирлаш учун макон ҳисобланадиган Помпей тахминан 4 м ли вулқонли ласти бўлаги ( тефра) билан ўралган ва вулқон қуйиндиси, вуқонли қум, лапилли ( 2-64 мм ) ҳамда кул ( 2мм ) дан иборат. Сан- Салвадорда, эрен манзилгоҳида бир хил турдаги турар жойлар акс эттирилган, яъни тузилиши ва қиашлоқ хўжалик ерлари бир неча метр тепаликлар остида кўмилиб кетган эди.
Жоржиядаги манзилгоҳлардан топилган голотсен ва плейстотсен даврининг стратиграфияси ва саналарида водийларда сақланиб қолган вулқон ласти топилмалари асосий рол ўйнайди. Олдувай Горге, Гоби Фора, Гешер Бенот Яков ва Дманисе каби ҳудудлар археологик ва инсоният яшаб қолган манзилгоҳлардан ҳисобланади.
Моллуска ва маржон сингари денгизости организмлари калсий карбонат қобиғини ишлаб чиқаради. Уларнинг қаттиқ танаси силкиниб ҳаракатланганда биоласти гилнинг шаклланиш жараёнида фрагментлар ўлчами сантиметрдан миллиметргача синиши мумкин. Бўр балчиқ ва яхши қумдан, яъни денгизости организмларнинг қолдиқларидан иборат. Бошқа турдаги диатомнинг шаклланиши натижасида диатомлар билан боғлиқ бўлган организмларда скелетлар бўлиши мумкин. Остракодлар, диатомлар ва фораминефералар биологик ҳолатларда кўпчилик минералогеник қатламларда сақлаб қолади. Лондон мирорасининг сув тўлдирилган хандақ қатлами, масалан, кўп сонли диатомлардан ташкил топганди, яъни ётқизиқнинг бузулишига саёз, тиниқ бўлмаган сув деб кўрсатилади. Ушбу ҳолатлар Темза ва Дитч шаҳридан сув, сувнинг юзаси, исрофгарчиликдан қутулиш мақсадида хандаларга жойлаштирилиши натижасида келиб чиққан.
Кимёвий ётқизиқлар суюқликдан ажралиб чиқадиган тўғридан тўғри кимёвий моддалар орқали ишлаб чиқарилади. Кучли буғланиш билан намчил ҳудудлардаги кўллар кимёвий минералларнинг кўпчилигини намоён қилади. Жумладан, туз қатламини, гипсни (калсий сулфат ), калсит ёки арагоните (ҳар иккиси калсий карбонатнинг шакли ) ни ҳосил қилади. Ғор муҳитидаги кимёвий ётқизиқлар таъсирида калсий карбонат шакллари сақланиб қолади (травертинли ёки тош уюмли ётқизиқлар). Булар одатда калсит ёки аргонитдан ташкил топади. Аммо бошқа махсус минераллар фосфор натрий ёки сулфатдан иборат. Органик моддалардан ташкил топган биологик ётқизиқларнинг 3-гуруҳини физик моддалар ташкил қилади. Буларга чуқурлик ва ботқоқ ҳудудлардаги органик гил ва торфлар мисол бўлади.
Сўнгги муз босишидан аввалги муз босган вақтлар орасида ва сўнгги тўртламчи давр муз босишининг барча босқичларида юқори тўртламчи давр ётқизиқлари шаклланган. Ҳозирги замон океанлари тубининг катта (90 %) қисмида абиссал ётқизиқлар ҳосил бўлади. Бундай ётқизиқлар кўпинча 3 км дан ортиқ чуқурликдаги оксидланиш муҳитида пайдо бўлади. Абиссал ётқизиқлар: 1) майда ҳайвон организмларининг скелетларидан; 2) қуруқликдан шамол ёки денгиз оқими натижасида келтирилган заррачалардан, сувости ва сувусти вулқон тоғ жинсларидан, космик чанглардан ташкил топади. Геологик жойида сақланиб қолган ётқизиқлар автохтон ётқизиларга киради. Буларга асосан, кўмир, сув ўтли, маржонли, органик, элювий ва айрим кимёвий ётқизиқлар киради.
Баланд тоғ дарёлари ва тоғ оралиғи водийларида тоғолди ётқизиқлари ҳосил бўлади. Уларнинг тавсифли белгиларига ётқизиқларнинг қалинлиги, органик қолдиқларнинг йўқлиги, чўкиндиларнинг сараланиб ( тоғ олдидан текисликка қараб- конгломерат, қумтош ва ҳ. к.) ётқизилиши ва бошқаси киради. Қия сатҳлардаги эросион жараёнлар ва делувиал ювилишнинг биргаликда кечиши натижасида Аллувиал- деллувиал ётқизиқлар ҳосил бўлган. Улар водийларни тоғ ёнбағирлари атрофларида Аллувиал ҳосилалар аккумулатсиясининг ва кимёвий аккумулатсиясини ўзаро алмашиниш турларидан ҳосил бўлади. Бу ётқизиқлар яхши сараланмаганлиги ва силлиқланмаганлиги, аллувиал ( шағал тош қум) ва делувиал ( сланес, супес, майда қиррали шағал тош) фазаларига мос қатламлар билан тавсифланади. Деллувиал- коллувиал ётқизиқлар тоғ ёнбағирларида нураган тоғ жинсларини деллувиал ювилиши. Ва гаравитатсион куч таъсирида ҳаракатланиши натижасида гравитатсион ётқизиқлар- тоғ ёнбағри ётқизиқлари ҳосил бўлади. Бу каби ётқизиқлар ағдарилмалар, сурилма сочилма солифлуксия жараёнлари ҳосиласидир.
Оқар сувларнинг денгиз ёки кўлга қуйилиш жойи ( делта )да шағал, гил, балчиқ ва бошқалардан иборат Аллувиал- денгиз ётқизиқлари пайдо бўлади. Денгиз ва океан чўкиндилари материк ёнбағри ёки шелф зонасида батиал ётқизиқлар сифатида йиғилади. Батиал ётқизиқлар 200-3000 м чуқурликда учрайди. Бу турдаги ётқизиқлар дунё океани майдонинг 20 фоизини қоплаган. Организмларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ёки скелетлари ( маржон оҳак тошлари, сув ўсимликлари оҳактоши, бўр ) тўпланишидан ҳосил бўлган биоген ётқизиқли ҳосилаларга киради. Ўлчами 100 мм дан катта бўлган силлиқланган харсанг тошлар ётқизиқлари эса музликлар моренасида, денгиз музликларида, денгиз қирғоғи чўкиндиларида ва тоғ дарёлари аллувиал чўкиндиларида учрайди. Тоғлик ҳудудлардан текисликка вақтинча оқар сувлар келтириб ётқизган ётқизиқлар бош оқим ўзани ётқизиқлари, ўзанлар оралиғИ, ўзан ётқизиқларига бўлинади. Сув оқими тезлигининг катталиги сабабли, тоғ дарёларида текисликдаги дарёларга нисбатан кўп миқдорда бўлакли тошлар чўкиндилар ҳосил бўлади. Тоғ дарёси аллувийларида галкалар қум ва гилли чўкиндилар билан бирга ётқизилади. 2
Тоғ кўллари ётқизиқлари нураган, органик ва кимёвий чўкиндиларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Улар қуйидаги турларга ажратилган: 1) кучсиз қурийдиган, майдаланадиган, чиғаноқ қолдиқлари ва синиқлари билан бойиган оч рангли мергелли гиллар; 2) кўп миқдорда оҳактош аралашмали, кучли қурийдиган, майдаланадиган, оч сариқ яшил рангли, совунсимон гил; 3) юпка, гоҳида варақсимон, гоҳида эса лентасимон қатланган, очиқ ва тўқ яшил рангли гил; 4) шамоллар таъсирида ҳосил бўлган қатли ва линзасимон тоза қум чўкиндиси; 5) органик чўкиндилардан диатомли балчиқлар; 6) кимёвий чўкиндилардан кремнийли ётқизиқлар; 7) кўлнинг қояли чегараларида қум ва йирик донадор чўкиндилардан иборат бўлган плаж ётқизиқлари. Бу ётқизиқлар бетакрор бўлиб, кесмада ва горизантал йўналишда тез тез ўзгариб туради.
Кўл ётқизиқлари кўл тубида ҳосил бўлиб механик ( шағал, қум, гил ) кимёвий органик ҳосилалардан иборат. Кўл ётқизиқлари чучук сувли ва шўр сувли кўл ётқизиқларидан ажратилади. Чучук сувли кўлларда механик чўкиндилар, қирғоқ яқинида майда шағал, қум; кўл ўртасида гил диатомит, гидрогетит кўпроқ тўпланади. Чучук сувли кўллар қирғоғида ўсимликлар кўпайиб, аста- секин кўл ичига кириб боради. Шўр кўллар тубида туз чўкиб, табиий сода, мирабилит, астраханит, эпсомит пайдо бўлади. Кўллар турли иқлимли минтақаларда жойлашганлиги сабабли ҳам кимёвий чўкиндилар таркиби турлича бўлади. Дарё, денгиз, кўлаар қирғоқларида қум материалларининг шамол таъсирида йиғилишидан дюна ётқизиқлари пайдо бўлади. Ер ости сувларининг ер сатҳига чиқиши ва буғланиши натижасида чўкиндилар тушишидан ҳосил бўладиган хемоген ётқизиқлар булоқ ётқизиқлари дейилади. Улар учун оҳактошли туфлар ва травертинлар хос. Тоғ жинслари материаллари эриганда ва кўчганда карст ётқизиқлар тўпланади. Улар таркиби бўйича кимёвий ( сталактит ва сталагмитлар ) чақиқ ва органик тоғ жинсларига бўлинади.
Қуруқликдаги барча чўкиндилар турларига континентал ётқизиқлар киради. Улар қуруқликдаги фауна ва флора қолдиқлари билан тавсифланади. Айрим ҳолларда улар мутлақо бўлмаслиги ҳам мумкин. Денгиз фораминефералар қолдиқлари қайта ётқизилиши натижасида континентал ётқизиқлар учраши мумкин. Континентал ётқизиқлар билан денгиз ётқизиқлари ўртасида ўтиш ётқизиғи типи- лагуна чўкиндилари ( сув ости делтаси чўкиндилари ) учрайди. Лагуна ётқизиқларига нам иқлимли ҳудудлардаги саёз ёки асосий сув ҳавзаларидан ажралган кўллардаги қумтошли, шағалли ётқизиқлар, тўсиқликлар ва бошқалар киради. Лгуна ётқизиқлари асосан майда донадор қумтош, элеврит, гилли чўкиндилардан ташкил топган. Таркибида чанг миқдори эллик фоиздан юқори бўлган, гил заррачаси миқдори ўттиз фоизгача бўлган лёс ётқизиқлар ҳам тўртламчи давр ётқизиқларига киради. Қум ва чанг заррачаларини шамол таъсирида учириб олиб келиб ётқизилиши натижасида ҳосил бўладиган субаерал эол ётқизиқлари ҳам тахминан бир хил механик таркибга эга бўлиб, 0,15- 0,3 мм фраксиялар миқдори бошқалардан кўп бўлади. Улар барханлар, дюналар ва бошқа аккумулатив релеф турларини ҳосил қилади.
Ернинг устки тошб қобиғИ литосфера- ер пўсти таркиби ва келиб чиқиши турлича бўлган тоғ жинсларидан тузилган. Ҳар қандай тоғ жинси муайян минералларнинг мажмуасидан таркиб топган бўлади. Минераллар эса ўз навбатида кимёвий элементлар ёки уларнинг табиий бирикмаларидан иборат.
Шундай қилиб, ер моддаси ташкил топишининг мураккабланиш тартибида қаралса қуйидаги тоифалар қаторидан иборат бўлади: кимёвий элемент- минерал- тоғ жинси. Қуйида айнан шу тартибда ернинг моддий таркиби кўриб чиқилади.
Ер пўстининг кимёвий таркиби тўғрисида ишончли малуъмотлар бевосита ўрганиш мумкин бўлган унинг устки қисмида ( 16-20 см чуқурликкача ) тааллуқли. Ер пўстининг кимёвий таркиби, унинг макон ва замонда ўзгариш қонуниятлари масалалари билан хали нисбатан ёш бўлган геокимё фани шуғулланади. 3
Ҳозирги замон геокимёсининг маълумотларига кўра ер пўстида 93 та кимёвий элемент аниқланган. Уларнинг кўпчилиги турли изатопларнинг аралашмасидан иборат. Фақатгина 22 та кимёвий элемент изатопларга эга эмас ва шунинг учун оддий элементлар дейилади. Турли ётизиқларда элементлар жуда нотекис тақсимланган. Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ер пўстининг 98 фоизидан кўпини ташкил этувчи элементлар бўлиб О, СИ, АЛ, Фе, Cа, На, К, Мг ҳисобланади. Уларнинг орасида биринчи ўринни кислород эгаллайди ва унинг ҳиссаси ер пўстининг ярмига тенг келади ва ҳажмининг 92 фоизига яқинини ташкил этади.


Download 135.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling