Курс иши бажарди: Илмий раҳбар: Бухоро 2023 мундарижа


Ётқизиқлар таркиби, чидамлилиги, археологиядаги ўрни


Download 135.73 Kb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi135.73 Kb.
#1509185
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ruscha

2.2 Ётқизиқлар таркиби, чидамлилиги, археологиядаги ўрни
Ётқизиқлар қоялар турлари ва минераллар тузилиши кенг кўринишини намоён қилди. Бу моддий манбанинг вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун геологлар геологиc ландшафтларни реконструксия қилишади. Ётқизиқларнинг кўпчилиги макон ва замонда ўзгариб туради. Сўнгги вақтларда бир қанча минераллар бошқаларига нисбатан таъсирчанроқ ҳисобланади ва шунинг учун қадимий ётқизиқларда улар кам давомий бўлишади. Натижада қисқача ётқизиқларнинг таркиби, яъни тузилиши иккинчи жаражон томонидан таъсирланади ( масалан, тупроқ шаклланиши, об- ҳавонинг ўзгариши ), яъни кимёвий минераллар сабабли ётқизиқларнинг тош қотган скелетлари ёки ётқизиқларнинг массалари ичида кўплаб кимёвий моддалар ( бироз кўтарилган ҳудудлар ва қаттиқ жисмлар ) шаклланади. Иккинчи минераллар тўплами карбонатни ( калсий, арагонит ), силикатларни ( микрокристал кварс ва опал ), сулфатларни ( гипс, барий ) ва темир оксидини (лимонит ва гозит ) тақозо этиши мумкин.
Тузилишида индивидуал тошларнинг хоссаларини назарда тутади ва булар бошқа ўзига хос хусусиятларга ўхшайди, буларнинг ҳар иккаласида тасвирлаш ва тушуниш даражаси мавжуд. Асосий ва мавжуд хусусиятлардан бири бу тошнинг ўлчами ва бундан ҳам геологлар, ҳам археологлар фойдаланишида ва аниқ тушунишади. Бу қатлам тош қотганда бошқаси қумга кўмилади. Археолог ва геологлар ҳар бир нарсанинг расмий номи ва аниқ ўлчамини, яъни чанг заррасининг микро ўлчамидан (1м=0,001мм ) тортиб бирб неча метрли харсанг тошларнинг ўлчамигача билишлари керак.
АҚШда геологлар фойдаланадиган умумий тош ўлчами ½ нинг доимий нисбатлари мавжуд бўлган гуруҳлар ўртасидаги меъёрлар билан геометрик ўлчам масштаби белгиланган. Ботқоқлик билан гил ўртасидаги ўлчам 3,9 мм ни ташкил этади ва қум билан ботқоқлик ўртасида эса 62,5 мм ни ташкил қилади. Натижада тупроқшунос олимлар (Америка ва Буюк Британияда) қум/балчиқ ва балчиқ/гил ўртасидаги турли ўлчовлардан фойдаланишади. Америка тупроқлари учун 50 ва 2 мм ўртасидаги материалларни ботқоқлик ўз ичига олса, Буюк Британияда бу 69-3- 2 ммни таскил қилади. Бу фарқлар ҳисобот ва хариталардаги ҳисобланган саналар учун энг асосий қисм ҳисобланади. Гарчи тош ўлчами анализлари учун методлар белгиланган бўлсада, биз ётқизиқларда турли хил ўлчамдаги зараларнинг аралашиб ётганини кўришимиз мумкин. Таркибларнинг турли аралашмаларида турли хил номлар бор, жумладан, “қумли гил” ёки “балчиқли қум” лар ўзгариб туради. Қўшимча маълумот сифатида, тупроқшунос олимлар қўшимча унумдор тупроқ атамасидан фойдаланишади: 52 фоиз қум, 28-50 фоиз балчиқ ва 7-27 фоиз гилдан иборат. Аксарият қумли балчиқли ва гилли унумли тупроқлар унумдор даражасига киритилади. Геологик қатлам учун балчиқли унумдор тупроқ эквеваленти ётқизиқ классификатсияси чизмасида фойдаланишга боғлиқ бўлган “қумли балчиқ” ёки “балчиқли қумли гил” даражасига киритилади. Турлаш – бу бир гуруҳни ўз ичига олган турли ўлчовдаги синфларнинг сони фоизига тегишли бўлган атама. Айниқса, у тахминан ўртача ўлчамнинг статистикал бузулишига алоқадор бўлади. Бир заррача ўлчамининг кўплиги энг яхши ётқизиқни ифодалайди. Энг яхши характерли тур ҳисобланадиган соҳил ва қум тепалик қумлар шамолли чанг қатламдир ва кулранг тупроқдек машҳурдир. Паст навли ётқизиқлар турли хил заррачалар ўлчамларининг бир нечта сонидан ташкил топган. Қиялик ва қиролди қатламларга кўчадиган ётқизиқларнинг массаси бўлган ёнбағирлик қатламлар энг паст навли қатламлар ҳисобланади. Заррача шакли силлиқ тошлар ва қум ўлчамли тошлар учун хос ҳисобланади. У бошқача тасвирловчи параметер ва тош индикатори ва ётқизиқ тарихидир. Шаклнинг 3 та алоқадор бўлаги умумий кўриб чиқилади. Шакл тошнинг умумий кўринишини ликопча ёки дисксимон тошлар ташкил этади, яъни сперанинг шаклига яқин ўлчамлар: тош узунлиги, кенглиги, қалинлиги эътиборга олинади, яъни қалинлиги узунлиги ёки кенглигига нисбатан камроқ бўлади. Бошқа бир томондан думалоқлик тошнинг бесўнақайлиги билан боғлиқ бўлиб, бурчаклариқиррқаларига алоқадор бўлади. Ниҳоят тузилишнинг ташқи кўриниши тошнинг чуқурлиги, яъни нотекислиги, микро синиқларига ўхшаган микротопографик кўринишларни тақозо этиб, тошлар ғадир будурликдан синиқликка ўзгариб бориши мумкин.
Иордан водийсида Убейдиянинг қуйи палеолитига оид 126- қатламида шағалтош ва силлиқтошларнинг кўринишини ўрганиш, таҳлил қилиш муҳим бўлган. Морфометрик таҳлиллар ( шакли, ўлчами, думалоқлиги ) ва Галелий денгизидаги замонавий қирғоқбўйи силлиқтошлари билан таққосланганда турли натижалларни кўрсатади. Бу хилма хиллик муҳим эмас, балки бу шағаллар инсон яшаган ҳудудларда соҳилларда, дарё бўйларида бўлган. Бироқ шағал қатламининг ўзгармас қалинлиги антропоген таъсирнинг оқибатидир. Юзасининг текислигини ўрганиш қум ўлчамли зарраларини назарда тутади. Иккиламчи кимёвий моддалар оптика ва электроника микроскопларида кўринади. Қўпол ва синиқ белгилар кўчиш давомида кузатилади. Чунки биогенетик ўзгаришлар тез содир бўлади. Ҳозирги пайтда элеcтрон сканер микроскопларда кварс тош қуроллари юзасидаги турли белгиларни ўрганишни осонлаштиради. 1985- йилда Булл ва Голдберг томонидан Тубан ғоридаги палеолит даврининг қуйи ва ўрта босқичи манзилгоҳида кварс қумтошнинг юза таҳлили амалга оширилди. Улар қуйи палеолитга оид Ф ва Г қатламларидан генетик юза хусусиятларини кўрсатадиган басалт қатламини топишган. Ўрта қисмида қуйи палеолитга оид қатлам кўринишлари сақлаб қолинган. Юза қисмидаги ўрта палеолитнинг Д, Б қатламларидагикварс тошлар бирозгина ўзгариб қолганлиги малум. 4
Музлик ётқизиқлари- музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сув оқими ётқизиқларидир. Бу ётқизиқлар морена флувиоглатсиал ва кўл музлиги чўкиндиларидан иборат. Бу ётқизиқлар бўлакли материллар таркибига кўра гил ва мергел харсанг тошлари, шағал, қум, қумтош, қумлоқ тупроқ, лентасимон гил ва бошқалардан иборат.
Музлик ётқизиқларининг ҳосил бўлиши ҳозирги ёки қадимий тоғ музликлари ва материк муз қопламлари билан генетиc боғлиқ бўлган геологиc ётқизиқларнинг катта гуруҳи. Музлик ( глатсиал ёки морена ) ва сув- музлик ётқизиқларига бўлинади. Музлик ётқизиқлари музлик ўрнида муз билан келтирилган қаттиқ жинслардан вужудга келади. Ҳар хил ўлчамдаги бўш тоғ жинслари, валунлар, қумтошлар, қум ва ҳоказолардан иборат. Сув- музлик ётқизиқлари музлик ичида ва чеккаларида эриган сув оқими билан ҳосил бўлган. Музлик ётқизиқларнинг барча турлари мураккаб бирикмадир. Антропоген даврда катта материк музликлари бепоён майдонларни қоплаб ётган.
Денгиз денгизорти ётқизиқлари ва чўкмалар тузилиши.
Дарё ётқизиқлари ётқизиқларнинг энг муҳим қисми бўлиб, сақланиб қолиши ҳолати ҳақидаги маълумотларни акс эттиради. Гарчи бу назарияда, инвидуал даврий ётқизиқ ўзгармас физик ҳодиса остида бирлашса-да, у индивидуал воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш учун қийин ва имконсиз.
Денгиз ётқизиқлари- морфологик қисмлар юзаси бўлиб, у денгиздаги ётқизиқлар ва оқим таъсирида, сув ёки ҳаво сабабли пайдо бўлади. Ётқизиқларга ўхшаш мисолларни соҳил сувларининг мавжланишида ва денгиз қумтепаликларида кузатишимиз мумкин. Ётқизиқлар юзасида майда зарраларнинг бирлашишидан ташкил топган чўкмаларнинг тузулиш шакли унинг кўринишини ҳосил қилади. Ҳозирги бир йўналишдан оқувчи сув излари дарё шаклларининг кичкина кўриниши ҳисобланади.
Ётқизиқлар ва тупроқларда аниқланган бошқа тузилмалар қатламсиз бўлиб уларда физик, кимёвий ёки биологик ҳодиса воқеалар, ҳақиқий қатлам билан бирга бир нечта синхронлар ишлаб чиқилади. Уларга муз эришидан ( яъни дарз кетган муз парчалари, совуқ сабабли пайдо бўлган ) вужудга келган парчалар киради.
Тоғ кўллари ётқизиқлари нураган, органик ва кимёвий чўкиндиларнинг мавжудлиги билан тавсифланади. Улар қуйидаги турларга ажратилган: 1) кучсиз қурийдиган, майдаланадиган, чиғаноқ қолдиқлари ва синиқлари билан бойиган оч рангли мергелли гиллар; 2) кўп миқдорда оҳактош аралашмали, кучли қурийдиган, майдаланадиган, оч сариқ яшил рангли, совунсимон гил; 3) юпка, гоҳида варақсимон, гоҳида эса лентасимон қатланган, очиқ ва тўқ яшил рангли гил; 4) шамоллар таъсирида ҳосил бўлган қатли ва линзасимон тоза қум чўкиндиси; 5) органик чўкиндилардан диатомли балчиқлар; 6) кимёвий чўкиндилардан кремнийли ётқизиқлар; 7) кўлнинг қояли чегараларида қум ва йирик донадор чўкиндилардан иборат бўлган плаж ётқизиқлари. Бу ётқизиқлар бетакрор бўлиб, кесмада ва горизантал йўналишда тез тез ўзгариб туради.
Кўл ётқизиқлари кўл тубида ҳосил бўлиб механик ( шағал, қум, гил ) кимёвий органик ҳосилалардан иборат. Кўл ётқизиқлари чучук сувли ва шўр сувли кўл ётқизиқларидан ажратилади. Чучук сувли кўлларда механик чўкиндилар, қирғоқ яқинида майда шағал, қум; кўл ўртасида гил диатомит, гидрогетит кўпроқ тўпланади. Чучук сувли кўллар қирғоғида ўсимликлар кўпайиб, аста- секин кўл ичига кириб боради. Шўр кўллар тубида туз чўкиб, табиий сода, мирабилит, астраханит, эпсомит пайдо бўлади. Кўллар турли иқлимли минтақаларда жойлашганлиги сабабли ҳам кимёвий чўкиндилар таркиби турлича бўлади. Дарё, денгиз, кўлаар қирғоқларида қум материалларининг шамол таъсирида йиғилишидан дюна ётқизиқлари пайдо бўлади. Ер ости сувларининг ер сатҳига чиқиши ва буғланиши натижасида чўкиндилар тушишидан ҳосил бўладиган хемоген ётқизиқлар булоқ ётқизиқлари дейилади. Улар учун оҳактошли туфлар ва травертинлар хос. Тоғ жинслари материаллари эриганда ва кўчганда карст ётқизиқлар тўпланади. Улар таркиби бўйича кимёвий ( сталактит ва сталагмитлар ) чақиқ ва органик тоғ жинсларига бўлинади.
Қуруқликдаги барча чўкиндилар турларига континентал ётқизиқлар киради. Улар қуруқликдаги фауна ва флора қолдиқлари билан тавсифланади. Айрим ҳолларда улар мутлақо бўлмаслиги ҳам мумкин. Денгиз фораминефералар қолдиқлари қайта ётқизилиши натижасида континентал ётқизиқлар учраши мумкин. Континентал ётқизиқлар билан денгиз ётқизиқлари ўртасида ўтиш ётқизиғи типи- лагуна чўкиндилари ( сув ости делтаси чўкиндилари ) учрайди. Лагуна ётқизиқларига нам иқлимли ҳудудлардаги саёз ёки асосий сув ҳавзаларидан ажралган кўллардаги қумтошли, шағалли ётқизиқлар, тўсиқликлар ва бошқалар киради. Лгуна ётқизиқлари асосан майда донадор қумтош, элеврит, гилли чўкиндилардан ташкил топган. Таркибида чанг миқдори эллик фоиздан юқори бўлган, гил заррачаси миқдори ўттиз фоизгача бўлган лёс ётқизиқлар ҳам тўртламчи давр ётқизиқларига киради. Қум ва чанг заррачаларини шамол таъсирида учириб олиб келиб ётқизилиши натижасида ҳосил бўладиган субаерал эол ётқизиқлари ҳам тахминан бир хил механик таркибга эга бўлиб, 0,15- 0,3 мм фраксиялар миқдори бошқалардан кўп бўлади. Улар барханлар, дюналар ва бошқа аккумулатив релеф турларини ҳосил қилади.
Ернинг устки тошб қобиғИ литосфера- ер пўсти таркиби ва келиб чиқиши турлича бўлган тоғ жинсларидан тузилган. Ҳар қандай тоғ жинси муайян минералларнинг мажмуасидан таркиб топган бўлади. Минераллар эса ўз навбатида кимёвий элементлар ёки уларнинг табиий бирикмаларидан иборат.
Шундай қилиб, ер моддаси ташкил топишининг мураккабланиш тартибида қаралса қуйидаги тоифалар қаторидан иборат бўлади: кимёвий элемент- минерал- тоғ жинси. Қуйида айнан шу тартибда ернинг моддий таркиби кўриб чиқилади.
Ер пўстининг кимёвий таркиби тўғрисида ишончли малуъмотлар бевосита ўрганиш мумкин бўлган унинг устки қисмида ( 16-20 см чуқурликкача ) тааллуқли. Ер пўстининг кимёвий таркиби, унинг макон ва замонда ўзгариш қонуниятлари масалалари билан хали нисбатан ёш бўлган геокимё фани шуғулланади. 5
Ҳозирги замон геокимёсининг маълумотларига кўра ер пўстида 93 та кимёвий элемент аниқланган. Уларнинг кўпчилиги турли изатопларнинг аралашмасидан иборат. Фақатгина 22 та кимёвий элемент изатопларга эга эмас ва шунинг учун оддий элементлар дейилади. Турли ётизиқларда элементлар жуда нотекис тақсимланган. Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, ер пўстининг 98 фоизидан кўпини ташкил этувчи элементлар бўлиб О, СИ, АЛ, Фе, Cа, На, К, Мг ҳисобланади. Уларнинг орасида биринчи ўринни кислород эгаллайди ва унинг ҳиссаси ер пўстининг ярмига тенг келади ва ҳажмининг 92 фоизига яқинини ташкил этади.


Download 135.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling