Kurs ishi Mavzu: Nа


Ташқи иситиш камерали буғлатиш қурилмалари


Download 148.38 Kb.
bet5/7
Sana07.02.2023
Hajmi148.38 Kb.
#1173783
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Dadaxon

Ташқи иситиш камерали буғлатиш қурилмалари. Бундай қурилмалар кристалланувчи ва кўпик ҳосил килувчи эритмаларни буғлатиш учун ишлатилади. Улар 2 қисмга бўлинади: иситувчи камера ва сепаратор. Иситиш трубаларининг узунлиги 7 метрга етади. Трубалар узунлигининг ортиши билан циркуляциянинг интенсивлиги ҳам кўпаяди. Иситгичнинг сепаратордан алохида жойлашиши трубаларни тозалаш ва тузатиш учун қулайлик яратади. Бу қурилмаларда эритмаларнинг циркуляция тезлиги 1,5 м/с га тенг. Бундай буғлатиш қурилмаларида иссиқлик ўтказиш коэффициенти юқори ва ишлатиш қулай бўлганлиги учун улардан кенг миқиёсда фойдаланилади.
Ажратилган иситгичли буғлатиш қурилмаларида иситгичлар вертикал, горизонтал ва оғма ҳолда ўрнатилади.



2-расм. Эркин (табиий) циркуляцияли буғлатиш қурилмалари.
а – ташқи циркуляцион трубали буғлатиш қурилмаси; б – ташқи иситиш камерали буғлатиш қурилмаси: 1- иситувчи камера; 2-сепаратор; 3-циркуляцион труба. Dс, Dк, Dц - сепаратор, иситувчи камера ва сепарацион труба диаметрлари; L - камера узунлиги

Меҳнатни муҳофаза қилиш


Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • жамоавий ҳимоя воситалари — тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар;

  • зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;

  • иш ўрни — меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи;


  • Download 148.38 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling