Kurs ishi mavzusining asoslanishi va uning dolzarbligi
Kurs ishi mavzusining maqsad va vazifalari
Download 82.44 Kb.
|
1 2
Bog'liqAzizbek
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kurs ishining ahamiyati
- Kurs ishining hajmi
Kurs ishi mavzusining maqsad va vazifalari: Teador Ruzvelt hokimyatining amalga oshirilgan ishlari bo’yicha ma’lumot berish bo‘yicha bilim va dunyoqarashni boyitish, ularda noyob tarixiy voqea hodisalarga nisbatan qiziqishni uyg‘otish, fanning tarixiy va nazariy xususiyatlarini hind jamiyatida olib borilayotgan ishlar orqali amalga oshirishga qaratilganligi bilan belgilanadi. Arxiv manbalar va adabiyotlarni tahliliy o’rganilib ingiliz siyosati harakatining muommolari ularning o’rganish natijalari, tadqiqotchilar xulosasini qiyoslab yangi asoslarda tadqiq etish. Ingiliz xalqining o’rta asrlar davlatchiligi tarixida amalga oshirilgan siyosat harakatlarining siyosiy-tarixiy jarayonlarida tutgan mavqeini yoritib berishdan iborat.
Kurs ishining ahamiyati: Amerikada Ruzveltgacha bolgan davrda ingiliz xalqining o‘tmishini aks ettiruvchi qadimgi va bugungi arxivlar tarixi haqida bilim berishni taqiqlash bilan chegaralanib qolmaydi. Chunki ushbu fan yoshlarni moddiy va ma’naviy merosni, Vatanni asrab-avaylaydigan vatanparvar, ma’naviy jihatdan komil fuqaro yetib tarbiyalashga xizmat qiladi.Bunday katta ishlarni amalga oshirishga albatta buyuk irodali inson kerak edi bu esa Ruzvelt bo’ldi . Ma’naviyatni tiklash, tug‘ilib o‘sgan yurtida o‘zini boshqalardan kam sezmay, boshini baland ko‘tarib yurishi uchun insonga, albatta tarixiy xotira kerak. Kim bo‘lishidan qat’iy nazar, jamiyatning har bir a’zosi o‘z o‘tmishini yaxshi bilsa, bunday insonlarni yo‘ldan urish, har xil aqidalar ta’siriga olish mumkin emas. Tarix saboqlari insonni hushyorlikka o‘rgatadi, irodasini mustahkamlaydi. Kurs ishining hajmi: Kurs ishi kirish, 2 ta bob, 4 ta paragraph, xulosa , foydalanilgan manbalar va adabiyotlar ro’yxatidan iborat bo’lib , kurs ishi umumiy 31 betni tashkil etadi. I Bob Teador Ruzveltning siyosat olamiga kirib kelishi 1.1 Teador Ruzveltning hayoti Theodore Roosevelt 1858 yil dunyoga kelgan Jr. amerikalik siyosatchi, davlat arbobi, tabiatshunos, tarixchi va yozuvchi boʻlib, 1901-yildan to 1909-yilga qadar Amerika Qoʻshma Shtatlarining 26-prezidenti vazifasini bajargandir. Bungacha, 1899-yildan 1900-yilga qadar New York shtatining 33-gubernatori, 1901-yilning martidan sentabriga qadar esa vitse-prezident (William McKinley prezidentligi davrida) lavozimlarida faoliyat yuritgan. McKinleyga suiqasd qilingani ortidan prezidentlik lavozimiga kelgan Roosevelt Respublikachilar partiyasi lideri oʻlaroq maydonga chiqdi hamda monopoliyachilarga qarshi kurashda shiddatli kuchga aylandi. Roosevelt bolaligida juda nimjon boʻlgan. Astma kasalligi bilan ogʻringan. Biroq, u bunday mashaqqatli hayot tarzini ishtiyoq bilan qabul qilishi ortidan sogʻligi bilan bogʻliq muammolarni qisman yengdi. U sogʻligi bilan bogʻliq muammolar tufayli uyda taʼlim olishga majbur boʻlgan va koʻp vaqtini hobbisi boʻlgan tabiatshunoslikka sarflagan. 1876-yili Harvard universitetiga oʻqishga kirdi. Qalamiga mansub The Naval War of 1812 (1882) kitobi unga oʻqimishli tarixchi va mashhur yozuvchi oʻlaroq obroʻ-eʼtibor keltirdi. Siyosatga kiishi zahoti New York shtati legislaturasida Respublikachilarning islohot fraksiyasi lideri boʻldi. Uning rafiqasi va onasi bir kechada vafot etishdi va buning ortidan Roosevelt ruhiy jihatdan tushkunlikka tushib qoldi. U keyinchalik Dakotasda chorva ranchosini sotib olib, uni yuritadi. U prezident William McKinley davrida harbiy dengiz flotida yordamchi kotib oʻlaroq xizmat qildi hamda 1898-yilda juda muvaffaqiyatli boʻlgan Ispaniyaga qarshi dengiz urushini rejalashtirishda yordam bergan. U Kubada ispanlar armiyasiga qarshi kurash olib borgan „Rough Riders“ birligini shakllantirish va unga yetakchilik qilishda koʻmak berish maqsadida amalda egallab turgan lavozimini tark etadi. Urush qahramoni boʻlib qaytgach, 1898-yili New York shtati gubernatori etib saylandi. New York shtat partiyasi rahbariyati uning ulkan agendasini xushlamadi va McKinleyni 1900-yilgi prezidentlik saylovlarida yordamchisi boʻlib qatnashishiga ishontirdi. McKinley va Roosevelt bu saylovda gʻalaba qozonishdi. 1929 йил октябр ойида мамлакатда иқтисодий инқироз бошланди. АҚШ 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирознинг асосий ўчоғи бўлиб қолди. 1929-1933 йиллар иқтисодий инқирози АҚШ саноат маҳсулотини 56% камайтириб, 1905-1906 йиллардаги ишлаб чиқариш даражасига тушириб қўйди. Пўлат қуйиш 76% қисқарди, яъни 1901 йилги даражага тушиб қолди. Саноат ишлаб чиқариши деярли ярмига қисқарди, автомобиллар чиқариш 80%га, экспорт, импорт, чакана савдо айланмаси икки баробарга камайди. Ушбу инқироз «Буюк депрессия» деб номланди. Қишлоқ хўжалигидаги вазият ҳам кескин ёмонлашди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг харид нархлари тушиб кетганлиги фермерхўжаликларининг оммавий инқирозига сабаб бўлди. Инқироз йилларида миллиондан ортиқ фермер хўжаликларининг бор-буди сотиб юборилди. Уларнинг эгалари эса ишсизлар сафига қўшилишди. Ишсизлик америкаликлар учун ҳақиқий офатга айланди. 1933 йили мамлакатда 17 млн. ишсиз бўлиб, ҳар учинчи ишчи иш ҳақидан маҳрум эди. Буюк депрессия оммавий иш ташлашчилик ҳаракатига туртки берди, ишчилар ва фермерларнинг чиқишлари бошланди. 1931 йил декабрида ва 1932 йили ишсизларнинг Вашингтонга юришлари ташкил этилди. Улар «очарчилик юришлари» деб номланди. Ғалаёнлар қишлоқ хўжалик ҳудудларига ҳам тарқалди. Инқироз ва синфий кураш энг кучайган 1932 йили навбатдаги президент салови ўтказилди. Унинг натижаларига кўра демократларпартиясининг тажрибали ва тадбирли сиёсатчиси Франклин Рузвельт президент этиб сайланди. Ф.Рузвельт АҚШнинг ўттиз иккинчи президенти ҳамда Америка тарихидаги энг машҳур президентлардан бири эди. У 1932 йилдан 1945 йилгача президентликка тўрт марта сайланган ягона президент ҳам эди. Рузвельт президент бўлгач, Америка иқтисодиётида «янги йўналиш» сифатида шуҳрат қозонган кенг миқёсли ислоҳотларни бошлади. Бу йўлнинг моҳияти ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик тўлиқ сақланган ҳолда давлат бошқарувини иқтисодиётга ва ижтимоий муносабатларга кенг жорий этишдан иборат эди. Рузвельт ҳамда уни қувватловчи сиёсий арбоблар дадил қадам ташлай олишди - мамлакат иқтисодиётини бошқаришнинг давлат дастакларини қўллаш кўзда тутилар, меҳнат ҳуқуқини жиддий қайта кўриш, ишсизликка қарши курашга катта маблағлар ажратиш ва ижтимоий суғурта асосларини яратиш (пенсиялар, касаллик бўйича нафақалар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими тизимини такомиллаштириш) режалаштирилганди. Шундай қилиб, Рузвельтнинг «янги йўналиш»идаги асосий вазифа давлатнинг иқтисодий фаолият жараёнига фаол аралашуви йўли орқали мамлакатни инқироздан чиқаришдан иборат эди. Рузвельтнинг«Янги йўналиши» АҚШдаги ижтимоий муносабатларни либераллаштириш учун ижтимоий қонунчилик соҳасида муҳим силжишни амалга оширди. 1935 йили АҚШ Конгресси «Вагнер қонуни»ни қабул қилди, мазкур қонун бўйича ишчилар жамоавий шартномалар тузиш ҳуқуқига ва иш ташлаш ҳуқуқига эга бўлишди. Бундан буён иш ташлашда қатнашганлиги учун таъқиб қилиш ман қилинди. Худди шу йили АҚШ тарихида биринчи марта ижтимоий суғурталаш ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонунда кексаларни таъминлаш ва ишсизлик бўйича компенсация тўлаш, кўзи ожизларга, мажруҳларга, ёлғиз оналарга ва етимларга ёрдам бериш кўзда тутилди. АҚШ конгресси 1933 йилда 3,5 ой ичида 70 та қонун қабул қилди. Булар орасида айниқса «Миллий саноатни тиклаш тўғрисида акт», «Қишлоқ хўжалигини тартибга солиш тўғрисида акт» («Фермерларга ёрдам бериш тўғрисида қонун») мухим қонунлар эди. Рузвельт ҳукумати саноат, савдо ва транспорт компанияларини, банкларни, суғурта жамиятларини ҳалокатдан қутқаришга уринди ва шу мақсадда ссуда (қарз)лар берилди. Ҳукумат қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларини оширишни ҳам кўзда тутди. ijtimoiy-iqtisodiy voqealar rivoji, chet ellik ozchiliklarining ustunligi va hindlarning aksariyat qismining iqtisodiy manfaatlariga beparvoligi bilan baholash mumkin. Bundan tashqari, XX asr arafasida mamlakatni ocharchilik qamrab oldi. O’n millionlab odamlar bundan aziyat chekishgan. Bundan tashqari, shu bilan birga, vabo epidemiyasi boshlanib, undan olti milliondan ortiq odam vafot etdi. Hind xalqining ayanchli ahvolini nafaqat hindlar, balki ko’plab xorijiy tadqiqotchilar ham tasdiqladilar. Amerikalik tarixchi Uill Dyurant “Hindistondagi dahshatli qashshoqlik chet el hukumatining siyosatidir, uni oqlash mumkin emas ... Angliyaning Hindistondagi hukmronligi falokat va jinoyat ekanligi to’g’risida ko’plab dalillar mavjud”. Bu musulmon hukmronligidan (Boburiylar) butunlay farq qiladi, deb yozgan Dyurant. Musulmon bosqinchilar qolish uchun kelishdi va ularning avlodlari Hindistonni o’z uyi deb atashdi. Ular soliq sifatida olgan narsalarini Hindistonda hunarmandchilikni, qishloq xo’jaligini va boshqa sohalarni rivojlantirishga, adabiyot va san’atni boyitishda sarfladilar. “Agar Angliya ham xuddi shunday yo’l tutganida, Hindiston bugun obod mamlakat bo’lar edi. Ammo uning hozirgi talon-taroj qilinishi umuman 1.2 Teador Ruzveltning ilmga bo’lgan qiziqishi Рузвельт президентлиги даврида ички сиёсатнинг либераллаштирилганлиги ташқи сиёсатда ҳам акс этди. АҚШнинг ташқи сиёсати янада мослашувчан ва ҳаққонийроқ бўлиб қолди. Янги маъмуриятнинг ташқи сиёсатдаги биринчи йирик иши - 1933 йил ноябрида Совет Иттифоқи билан дипломатик муносабатлар ўрнатганлигидир. Икки мамлакат ўртасида муносабатлар меъёрлашганлиги уларнинг иқтисодий алоқаларини фаоллаштирди. 1935 ва 1937 йилларда АҚШ билан СССР ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро фойдали иқтисодий муносабатлари ривожланишига имкон берувчи савдо битимлари тузилди. 1933 йили АҚШ ҳукумати Лотин Америкаси мамлакатларига нисбатан «яхши қўшничилик» сиёсатини эълон қилди. Ф.Рузвельт Гаитидан Америка қўшинларини чақириб олди. Куба билан шартнома тузилиб, АҚШнинг интервенция ҳуқуқи бекор қилинди. Лотин Америкаси давлатлари билан улар учун қулай савдо битимлари тузилди. Сиёсатнинг янги усуллари туфайли АҚШ Жанубий Америкадаги асосий рақиблар – Англия ва Германияни тезда қисиб қўйишга эришди. 30-йиллар ўрталарида АҚШдаги ҳукмрон доираларнинг диққат марказини Европа ва Узоқ Шарқ сиёсати муаммолари эгаллади. Бу масалалар бўйича ўткир сиёсий кураш авж олди. Изоляционистларнинг мавқеи Американинг кенг халқ доираларида ҳукмрон бўлган урушга қарши кайфиятлар, шунингдек, демократик партиянинг ўзида «бетарафлик-урушга қарши воситачи» шиорини илгари сурадиган кучли сенаторлар гуруҳи мавқеи туфайли кучая борди. Бу сенаторлар гуруҳи кўпгина ҳолатларда ташқи сиёсат масалалари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинишига фаол таъсир кўрсатишга муваффақ бўлди. 1935 йил августида уларнинг тазйиқи билан бетарафлик ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун Европа қитъасидаги урушаётган мамлакатларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий материаллар етказилишини тақиқларди. Ўша йилларда Хитой ва Узоқ Шарқ районларида АҚШ билан Япония, Европа ва Лотин Америкасида АҚШ билан Англия, АҚШ билан Германия ўртасидаги зиддиятлар кучайиб бормоқда эди. Ташқи савдо, капитал чиқариш ва нефть маҳсулоти ишлаб чиқариш соҳасида АҚШ Англиядан ўзиб кетди, лекин жаҳон нефть бойлигининг 75%и Англия назоратида эди. Рузвельт 1937 йил 5 октябрь куни Чикагода сўзлаган нутқида агрессорлар атрофида «карантин» ўрнатишга чақирди. У фашистик давлатларнинг босқинчилик ҳаракатларини ҳам кескин қоралади. Шундай бўлсада, АҚШ давлат департаменти раҳбарлари Мюнхень битимидан мамнун бўлиб, у «янги халқаро тартиб» ўрнатади, дедилар. Йирик монополист Нудсен Гитлерни табриклаб телеграмма юборди. Реакцион дипломат Буллит ўзининг бир мактубида Шарқда Германия билан Россия тезроқҳарбий тўқнашувини истаётганлигини билдирди. Мюнхен битимидан кейинГермания агрессиясининг кенгайиши ва Япония агрессиясини Хитойнинг жанубий томонларига қаратилиши АҚШ ҳукмрон доираларини анча ташвишга солиб қўйди. 1936 йил 26 июль куни АҚШ Япония билан савдо шартномасини бекор қилди. 1939 йил 4 ноябрда Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан сўнг бетарафлик ҳақидаги қонун қайта кўриб чиқилди ва бу Англия ҳамда Францияга АҚШдан қурол-яроғ сотиб олиш имконини берди. АҚШ демократик давлатлар томонидаги ўз ҳолатини қатъий белгилади. 1941 йил 11 мартда Конгресс АҚШ мудофааси учун ҳаётий муҳим ҳисобланган қурол ва ҳарбий анжомлар қарзга (ленд), ёки ижарага (лиз) бериш учун имкон яратган ленд-лиз ҳақидаги қонунни қабул қилди. АҚШ ленд-лиз бўйича амалда Англияга, Совет Иттифоқи ва Хитойга қурол билан катта ёрдам берди. 1880 yilda o‘qishni tamomlab, Respublikachilar partiyasiga a’zo bo‘ldi va siyosatdagi uzoq yillik faoliyatini boshladi. U AQSH konstitutsiyasidagi tenglik g‘oyasini o‘zining asosiy tamoyili sifatida bilardi. 1901 yilning 6 sentyabrida AQSHning amaldagi prezidenti Mak-Kinliga nisbatan suiqasd uyushtirildi va oradan 8 kun o‘tib u vafot etdi. Bu orada vitse-prezident lavozimidagi Teodor Ruzvelt qasamyod qabul qilib AQSH tarixidagi eng yosh (o‘sha vaqtda 42 yosh-u 10 oylik edi) Prezident bo‘ldi. O‘shanda Ruzvelt Oq uydagilar va katta sarmoyadorlarni monopoliyaga qarshi kurashmasligi va mansabdorlar tarkibini saqlab qolishiga ishontirgandi. 1901 yilning 3 dekabrida Ruzvelt o‘zining ilk ma’ruzasida ijtimoiy adolat va tenglik g‘oyalarini oshkor qildi. O‘sha vaqtda AQSHda ijtimoiy notenglik, korrupsiya va monopoliya hukmronligi sabab noroziliklar avj olayotgandi. U Kasaba uyushmalari faoliyatini qo‘llab-quvvatladi. Bu borada bir nechta qonun imzolanishiga erishdi. Ayollar istagan sohada ishlashi mumkin bo‘lishi va mehnatiga yarasha haq olishi lozimligi haqida gapirardi. Adolatga bo‘lgan tashnaligi sabab uni sotsialist deb atashardi. Undan avvalgi Prezidentlar Prezident konstitutsiya oldidagi vazifalarni bajarishi kerak deb hisoblasa, u Prezident hokimiyati ostidagi xalq uchun barcha ishni qilishi kerak va bu konstitutsiyaga zid bo‘lmasa bo‘ldi deb hisoblardi. U Mak-Kinlining iqtisodiy izolyatsiya siyosatidan voz kechib, Amerikani butun dunyoda faol bo‘lgan imperialistik kuchga aylanish siyosatini boshladi. Ruzvelt o‘z siyosatini mustahkamlashni aholining ishchi qatlamini o‘ziga qaratishdan boshladi. Ruzvelt ish beruvchi va xodim o‘rtasida adolatli mehnat faoliyati yuritilishi lozimligini talab qilardi. Ular teng huquqlilik asosida ishlashi kerakligini aytardi. Ishchilarning ish haqi kompaniya daromadiga mutanosib tarzda o‘zgarib turishi shartligi, ish vaqtida jabrlanganlar va ularning yaqinlariga kompensatsiya qoplanish masalasini kun tartibiga olib chiqdi. Shunday qilib u bir nechta qonunlar orqali mehnat huquqlari ta’minlanishi bo‘yicha o‘z maqsadlariga erisha oldi. II Bob. Teador Ruzvet tomonidan amalga oshirilgan siyosatining AQSH aholisiga ta’siri 2.1. Teador Ruzveltning AQSH prezidenti bo’lishi Ruzvelt Amerika iqtisodiyotini kemirayotgan ko‘pchilik monopolist trestlarni o‘ziga eng katta dushman sifatida ko‘rardi. Ammo u birinchi prezidentlik davrida ularga qarshi kurashni ochiq kurashga aylantirmadi. Chunki, ikkinchi prezidentlik muddati saylovlari uchun mablag‘ni ulardan olishga to‘g‘ri kelishini bilardi. Shu sababli, birinchi prezidentlik davrida asosiy kurashni tashqi siyosat masalalariga qaratdi. 1904 yilgi muvaffaqiyatli saylov kampaniyasidan so‘ng, Demokratlar partiyasidan nomzodi qo‘yilgan Parker ustidan g‘alaba qozondi. Uning fikricha, iqtisodiyot nazoratsiz rivojlanmaydi, uni Amerika xalqi manfaatlaridan kelib chiqib qonunlar orqali boshqarish kerak. Sobiq Prezidentlar Jekson va Linkolnning erkinlik borasidagi fikrlari endilikda (shuncha sanoat inqiloblaridan so‘ng) zamon talabiga javob bermay qolgandi. Moliya va ishlab chiqarishda hukumatning to‘liq istisno etilishi katta-katta tabiiy monopoliyalarning vujudga kelishini ta’minlaydi. Amerikadagi korporatsiyalar shu darajaga yetdiki, korporatsiyalarning o‘zi gigant korporatsiyalar orqali boshqarilar, hukumat qonunlar ishlab chiqishda ularning manfaatini (soliq, moliya va boshqa sohaga oid siyosatida) hisobga olardi. Bu vaqtda Amerika hukumati arxaik ko‘rinishdagi kuchsiz hukumatga aylanib qolgandi. Shu sabab davlat katta trestlar tomonidan qilinayotgan moliyaviy firibgarliklarga qarshi tura olmay qoldi. Qonunlarda chigallik yuzaga kela boshladi. Shtat manfaatini himoya qiladigan qonunlar milliy manfaatga to‘g‘ri kelmay qoldi, yoki buning aksi kuzatilardi. AQSHning avvalgi davrdagidek biznesda halol raqobatni yuzaga keltirish siyosati ilojsiz bo‘lib qoldi. Bunda faqatgina bir yo‘l, ya’ni trest va monopol korxonalarni yo‘qotish emas, balki qonunan nazorat qilish yo‘li qolgandi. Agar ularga yoppasiga “hujum” qilinadigan bo‘lsa, ular Yevropa yoki boshqa joylarga chiqib ketishi, soliq tushumi keskin kamayib, mamlakat xazinasi bo‘shab qolishi, mamlakatda ishsizlik avj olishi va boshqa balolar bo‘lishi mumkin edi. Ruzvelt shu yo‘lni (nazorat qilishni) tanladi. Moliyaviy firibgarlikni yo‘qotish, jamiyat manfaatlari yuzasidan korporatsiyalar faoliyatini nazorat qilish maqsad qilindi. Ruzveltning siyosatidan qo‘rqqan yirik kompaniya egalari davlatdan daxlsizlik huquqi talab qila boshladi. Bu yo‘lda ular siyosatchi va gazetalar vahimalaridan foydalanishdi. Biroq Ruzvelt bu talabni ahmoqlikka yo‘ydi va hech qachon bunday bo‘lmasligini aytdi. Turli sohalarni monopoliyaga aylantirgan magnatlar Ruzveltni yo‘q qilish va avvalgi davrga qaytishni xohlab qolishdi. Shunga qaramay, Ruzvelt o‘z maqsadidan qaytmadi. Monopoliyaning oldini olish va mavjudlarini yo‘qotish faoliyati bilan shug‘ullanuvchi Savdo va mehnat vazirligi va korporativ byuroni tashkil qildi. Uning qoshida komissiya tashkil etildi va bu komissiya biznes bilan shug‘ullanuvchi istalgan korporatsiya nazoratini amalga oshirishi va sohani tahlil qilish vakolatlariga ega edi. Bu yo‘lda Ruzveltga ko‘maklashuvchi magnatlar ham paydo bo‘ldi. Temir yo‘l monopolistlaridan biri bo‘lgan Pol Morton ismli shaxs o‘z ayblarini tan olib, hukumatga ushbu sohada monopoliyaga qarshi kurashishda o‘z yordamini bera boshladi. Morton tomonidan taqdim etilgan hujjatlar asosida Shtatlararo davlat komissiyasi va Adliya vazirligi tomonidan audit tekshiruvlari o‘tkazildi. Temir yo‘llar to‘liq hukumat nazoratiga o‘tdi. Mortonga sanksiya berilishida yengilliklar berildi. Tariflar to‘g‘risida Xepbern qonuni (bill) ham qabul qilindi. Bu yo‘lda unga ayrim senatorlar ham qarshi chiqdi. Ammo qonun baribir qabul qilindi. Ruzvelt monopol trestlarga qarshi kurashi bilan Amerika tarixiga kirdi. Ruzveltni keyingi Prezidentlar Taft, Vilson davrlarida rosa tanqid qilishdi. Ayrimlar uni ayrim monopolistlarga yordam berish uchun boshqalarini yo‘qotishga urinishda ham ayblashdi. Biroq, u Amerika tarixida AQSH iqtisodiyotini jarlikka yetaklayotgan trestlar ta’siri doirasidan chiqara olgan Prezident sifatida qoldi. Hozirgacha amerika xalqi o‘sha davrdagi ko‘mir, po‘lat, shakar trestlarining faoliyatini tartibga solgan, boshqa biznesmenlarga ham sharoit yaratib bergan Ruzveltga o‘z minnatdorligini bildirib keladi. 2.2. AQSHda 2-jahon urushigacha bo’lgan davrda amalga osghirilgan siyosatlar 1906-1909 yillarda Kubaning bosib olinishi, Panama kanali zonasini egallab olish va shu kabilar uning nomi bilan bogliq 1904-1905 yillardagi rusyapon urushi davrida T. Ruzvelt hukumati Yaponiyani qo‘llab-quvvatlagan. Portsmut shartnomasini tuzishdagi urinishlari uchun 1906 yili Nobel tinchlik mukofotiga sazovor bo‘lgan kelib chiqishi gollandiyalik bo‘lgan zodagon oilada dunyoga kelgan. 1880 yilda Garvard universitetini tamomlagan. Respublikachilar partiyasiga kirgan. 1882 1884 yillari Nyu-York shtati legislaturasining a’zosi. 1884 yilning 14 fevralida bir kunda onasi va xotinidan ayrilgan. 1895 yili Nyu-York shahri politsiyasining shefi etib tayinlanadi, 1897 yildan – prezident U. Mak-Kinli ma’muriyatida harbiy dengiz ministrining o‘rinbosari. 1898 yilgi ispan-amerika urushida Kubadagi harbiy harakatlarda ishtirok etgan. 1899-1900 yillarda Nyu-Yorkning gubernatori. Teodor sog‘ligi zaif bola bo‘lganligi sababli maktabga bora olmaganligi uchun uyda ta’lim oldi, keyin Garvard universitetiga kirdi. Yevropa bo‘ylab sayohat va huquqni o‘rganish uning ta’lim olishini yakunladi. AQSHning bugungi kunda zamonaviy, butun jahonga ma’lum davlat bo‘lib yuksalishi ham T. Ruzveltning nomi bilan bog‘liq, aslida buning uchun asos uning prezidentligida yaratilgandi. T. Ruzveltdagi o‘ziga xoslik shunda ediki, u dunyoga mashhur davlat rolining yangi imkoniyatlarini aniq anglar va ulardan to‘liq foydalanishga urinardi. Shuningdek, uning rahbarlik uslubi ham shu ma’noda zamonaviy ediki, u yangi ommaviy matbuotdan o‘zining shaxsiy mashhurligi va siyosiy kuchini oshirishni mo‘ljallab, foydalanardi. So‘zning qudratidan foydalanib tajovuzkorona iboralardan qo‘rqmasdan o‘z e’tiqodini himoya qilardi, bunda uning ta’sirchanligi va nasihatomuz baho berishlarga tayyorligi barcha dushmanlariga yiroqlashtirishdan ko‘ra ko‘proq birlashtiruvchi ta’sir ko‘rsatardi. Saylovchilar ommasini maqsadlarining to‘griligiga ishontirish uchun yuksak qiyofalar yaratilardi. T. Ruzvelt sanoatlashtirish keltirib chiqaradigan iqtisodiy o‘zgarishlarning jamiyatdagi oqibatlariga mos holatni yaratishni xohlovchi kuchlarning va Amerika demokratiyasi sanalgan institutlarning tarafdori bo‘ldi. Bu maqsad uchun davlat faol qayta quruvchilik rolini o‘ziga olishi va ushbu jarayonda kelib chiqadigan salbiy voqealar bilan kurashmoq uchun ko‘proq vakolatlarga ega bo‘lishi kerak edi. Inqilobiy portlashlardan saqlanish uchun ko‘proq ijtimoiy adolat va davlatlarning olamshumul raqobatlarida sobit turish, T. Ruzvelt boshida turgan ko‘p qatlamli ilgor harakatning maslagi edi. 1858 yil 27 oktabrda Nyu-Yorkda Teodor Ruzvelt tugilgan oila Amerikaning oliy tabaqasiga mansub edi. Ruzveltning otasi, katta Teodor Ruzvelt hurmatli va badavlat ko‘tarachi oyna savdogari, uning onasi Marta Bullox Ruzvelt Jorjiya shtatining boy plantatori oilasidan bo‘lib, qadimiy zodagonlik ruhida tarbiya topgandi. Ruzveltlar shahar zodagonlarining qadimiy qavmiga mansub edi. Yosh Ruzvelt, oiladagi boshqa uch farzand bilan bir qatorda juda halol va muhabbatga to‘liq tarbiya oldi. Otasi ko‘ksov (astma) kasalligidan azob chekuvchi va yaqindan ko‘ra olmaydigan Teodorni jismoniy zaifligining o‘rnini sport mashg‘ulotlari bilan to‘ldirib borishini nazorat qilib turar va ijodiy qobiliyatlarini rivojlantirardi. Uz shaxsiy jismoniy kamchiliklarini yengishdagi Teodorning temir irodasi uning hayotga bo‘lgan munosabatini ko‘p vaqtlargacha belgilab berdi. Prezident bo‘lganidan keyin hali ham u boks mashgulotlarini tashlab qo‘ymadi, chapdast chavandoz, sayohatchi, ovchi va tennischi bo‘lib qoldi. Uning yuksak timsoli bo‘lgan kuchli xarakteri, jasorati, chidamliligi, sofligi, vijdonliligi va mas’uliyatliligi amerikalik o‘rta toifaning axloqiy qoidalariga mos kelardi va T. Ruzveltning bu qadriyatlarni gayrat bilan himoya qilishi uning mashhur bo‘lishiga ancha ko‘maklashdi. Oila a’zolari va xususiy o‘qituvchilar bolaning tabiiy fanlarga bo‘lgan moyilligini va adabiyot hamda falsafaga bo‘lgan qiziqishini hech qachon cheklashmasdi. Oilaning dunyoni bilish maqsadidagi sayohatlari davomida u Yevropada, Misrda va Falastinda bo‘ldi, Farb madaniyati, boshqacha hayot tarzi haqida tasavvurga ega bo‘ldi. 1873 yili Ruzvelt bir necha oy Germaniyada yashadi, u yerda bir drezdenlikning oilasida nemis tilidan bilimlarini chuqurlashtirdi. 1876—1880 yillarda T. Ruzvelt Garvard universitetiga qatnadi. Ko‘pgina tanishuvlar ana shu vaqtlarga to‘g‘ri keladi, eng avvalo, uning eng yaqin do‘sti va siyosiy maslahatchisi bo‘lgan, Massachusetsning bo‘lg‘usi respublikachi senatori Genri Kebot Lodj bilan tanishuvi ham o‘sha davrda yuz berdi. Aynan o‘sha paytlari u o‘zining birinchi xotini, bostonlik boy bankirning qizi Elis Xeteuey Li bilan tanishdi va o‘qishni tugatganidan keyin unga uylandi. Li 1884 yili tug‘ish paytida o‘ldi. 1886 yili T. Ruzvelt ikkinchi marotaba yoshlikdagi do‘sti nyu-yorklik Edit Kermit Kerouga uylandi. Birinchi xotinidan bo‘lgan qizi Elisning qatoriga yana besh nafar bola qo‘shildi, T.Ruzvelt to umrining oxirigacha ularbilan sidqidildan munosabatda bo‘ldi. Hali Garvarddayoq u siyosat bilan shug‘ullanishga qaror qildi. Nyu-Yorkka qaytib kelib, avvaliga Kolumbiya universitetida yurisprudensiyani o‘rgandi va tarix bilan shug‘ullanishda davom etdi. 1881 yilda uning «1882 yilgi dengizdagi urush» deb nomlangan birinchi kitobi chiqdi va bu asar uning ko‘p qirrali tarixiyadabiy faoliyatining boshlanishi bo‘ldi. Bu kitobida u Amerikaning qudratli harbiy-dengiz flotini tuzish lozimligi haqida fikr bildirdi. 1881 yilning oktabrida u Nyu-Iork shtati parlamentiga saylovlarda respublikachilar partiyasi uchun muvaffaqiyatli ravishda o‘z nomzodini qo‘ydi. Siyosatning bu qorong‘u tomonlariga murojaat qilishi uning toyfasidagi jamiyat vakillari uchun o‘shanda gayritabiiy edi, chunki NyuIorkning siyosiy sahnasida poraxo‘rlik, ovozlarni sotib olish va saylov natijalarini soxtalashtirish hukmron edi Olbanidagi deputatlar palatasida T. Ruzvelt yustitsiyadagi hamda politsiyadagi poraxo‘rlikka qarshi va davlat xizmatini isloh qilishi uchun yurishni boshladi. Samarali va mustaqil boshqaruvni yaratish uchun mehnatga yarasha haq to‘lash tamoyilini joriy qilish kerak edi. Yesh deputat Nyu-Yorkdagi tamaki sanoati ishchilarining ehtiyojiga duch kelganida Ijtimoiy tengsizliklarning portlovchi kuchini sezgirlik bilan his qildi. Ushandan buyon davlat boshqaruvini isloh qilish va eng qo‘pol ijtimoiy adolatsizliklarni yo‘qotish T. Ruzvelt siyosiy faoliyatining eng muhim maqsadi bo‘lib qoldi. Bunda u hech qachon Amerikaning ijtimoiy tuzumi to‘gri ekanligiga shubha qilmagandi. 1885 yili birinchi xotinining vafotidan so‘ng u O‘rta Farbdagi Bedlendsga, chorvadorning oddiy hayotidan osoyishtalik topish uchun qaytib keldi. Uni agrar garbda mashhur qilib yuborgan o‘zining «G‘arbning zabt etilishi» asarida aytib o‘tgan huzur — halovatli» dunyoni ulug‘ladi. Qurg‘oqchilik T. Ruzveltning ranchodagi hayotiga tezda nuqta qo‘ydi, bu bilan bogliq bo‘lgan moliyaviy muvaffaqiyatsizlik esa uni reallikga qaytardi. Ammo chorvadorlar va ovchilarning hayoti uni butun umrga shaydo etdi. 1886 yili Ruzvelt Nyu-Yorkka qaytib keldi va mahalliy siyosatga, tez orada esa milliy siyosatga ham sho‘ngib ketdi. Mak-Kinlining saylovlardagi g‘alabasidan keyin u 1897 yili harbiy-dengiz floti ministrining yordamchisi etib tayinlandi. Bu lavozim unga Amerika xavfsizligi siyosatining shart-sharoitlari va harbiy flotni yaratish bilan faol shug‘ullanish imkoniyatini beradi. 1898 yilning bahorida ispan-amerika urushi boshlanganida bu tayyorgarlik o‘z natijasini berdi va Jorj Dyui qo‘mondonligi ostida o‘z vaqtida safarbar qilingan Amerika eskadrasi Manila yaqinida ispan flotini yengdi. Bu bilan AQSHning Tinch okeani qirg‘oqlariga solinayotgan xavf bartaraf etilibgina qolmasdan, Filippin ham Amerika qaramog‘iga o‘tdi. T. Ruzvelt Farbiy yarimsharda Ispaniyaning mustamlakachilik hukmronligini tugatish yo‘li bilan o‘z hukmronligini mustahkamlash uchun qulay imkoniyat paydo bo‘ldi, deb ishonganligi sababli butun kuchining boricha Ispaniya bilan urushish tarafdori edi. Bir vaqtning o‘zida Filippindagi tayanch bazalarini egallab, Sharqiy Osiyodagi Amerika manfaatlarini yaxshiroq himoya qilish va kengaytirishi mumkin bo‘ldi. T. Ruzvelt ichki tuyg‘ulari bilan urush uning o‘ziga ham favqulodda imkoniyat taqdim etishini tushunib qoldi. Harakat qilish istagi to‘lib-toshgan T. Ruzvelt harbiy xizmatga bordi va o‘zi shakllantirgan «qaxrli otliqlar» batalonini Kubaga jangga boshladi. Ko‘ngilli korpusning g‘ayrioddiy tarkibi hammaning e’tiborini tortardi, buning ustiga, uning shuhratparast komandiri tadbirning publitsistik ta’siridan uddaburonlik bilan foydalanardi. Urushning oxiriga borib T. Ruzvelt urushning qahramoni va AQSHdagi eng mashhur kishilardan biriga aylandi. 1898 yilning oxirida u Nyu-Yorkning gubernatori qilib saylandi. lekin bu lavozimda uzoq qolmadi, chunki uning millat orasidagi mashhurligi 1900 yilgi saylovlarda vitse-prezidentlik lavozimiga uni respublikachilardan eng mos nomzod qilib qo‘ygandi. Saylovlarda galaba qilganidan so‘ng T. Ruzvelt Qo‘shma Shtatlarning yangi vitse-prezidenti sifatida qasamyod qabul qildi. Bir vaqtning o‘zida endi o‘zi raisi bo‘lgan Senatga qisqacha murojaatida u AQSHning ulug‘vorligiga va bo‘lgusi olamshumul siyosiy mas’uliyatiga o‘zining ishonchini bayon qildi. «Biz hozirdanoq ulkan qudratga ega bo‘lgan yangi millatga mansubmiz, — u Amerikaning zamonaviy o‘rnini va o‘zining kelajak haqidagi tasavvurini shunday ifodaladi, — biroq uning siyosiy kuchi hali keyinroq keladigan qudratning faqat avvalroqdagi namoyishini anglatadi. Biz qit’ada, yarimsharda eng yetakchi mamlakatmiz. Biz ikkita katta okean ortila, sharqda va garbda, biz buni xohlaymizmi yoki yo‘qmi, tobora ko‘proq ishtirok etishimiz lozim bo‘lgan bundan ham katta olamning hayotini ko‘ramiz». 1901 yilning 14 sentyabrida Mak-Kinli Buffalodagi suiqasd oqibatida halok bo‘ldi va T. Ruzvelt o‘sha kunning o‘zidayoq 42 yoshida Qo‘shma Shtatlarning 26-prezidenti sifatida qasamyod qabul qildi. Jon Kuinsi Adams davridan buyon Oq uyda siyosatchilik hunarini shunchalar mukammal egallagan va bir vaqtning o‘zida barcha olamshumul-siyosiy masalalarda shunchalar chuqur bilimga ega bo‘lgan, Yevropaning yetakchi siyosatchilari bilan yaqin aloqada bo‘lgan Amerikaning prezidenti bo‘lmagan edi. Yangi prezident o‘zining siyosiy tasavvurlarini amalga oshirish uchun bu lavozimning barcha imkoniyatlaridan to‘laligicha foydalanishga qat’iy qaror qilgandi. T. Ruzvelt hokimiyatdan, mashhurlikdan va bu lavozim unga bergan barcha imkoniyatlardan to‘laligicha zavq olardi. U o‘zining katta oilasi bilan OK Uyga ko‘chib o‘tdi. U binoni dastlabki me’moriy yorqin soddaligi tiklangan holda ta’mirlashni buyurdi, boshqa tomondan prezident faolligini kengaytirish va hududiy imkoniyatlar yaratish uchun yangi qo‘shimcha bino ham qurishga ko‘rsatma berdi. Shundan keyin Oq uy aholining va butun dunyoning barcha qatlamlari uchun ochib qo‘yilgan, Vashington esa qudratli davlatning poytaxti roliga moslasha boshladi. Uz partiyasidagi himoyalanmagan ahvoli avvaliga uning zaif joyi bo‘lib turdi. T. Ruzveltning eng xavfli raqibi bo‘lgan Mark Xanni, T. Ruzveltning mulkdorlar sinfiga qarshi hujumlariga nishon bo‘lgan Nyu-Yorkdagi moliyaviy hukmron guruh tomonidan qo‘llab-quvvatlanardi. Agar T. Ruzvelt o‘zining qonun loyihalarini Kongress orqali o‘tkazishni va o‘z partiyasi tomonidan 1904 yilgi saylovlarda nomzodi ko‘rsatilishini xohlasa, unda partiya ichidagi kuchlarning nisbati o‘zgartirilishi va uning Nyu-Yorkdagi yirik bankirlarga va sanoatning boshqaruvchilariga munosabati yumshatilishi lozim edi. U bunga erishganligi uning tajribali siyosatchilik mahoratini tasdiqlaydi. Oqilona kadrlar siyosati tufayli u shtatlardagi respublikachilarning e’tiborini qozondi. Cherkov va Amerika yahudiylari, italyanlar, nemislar hamda negrlar bilan halol munosabatlar o‘rnatdi. 1904 yilning fevralida M. Xanning vafotidan keyin Ruzveltning partiyadagi yetakchilik ahvoli, nihoyat, shak-shubhasiz bo‘ldi. 1904 yilning iyunida Chikagoda bo‘lib o‘tgan respublikachilar s’ezdila delegatlar qariyb bir ovozlan bo‘lajak prezidentlik saylovlariga nomzod qilib Ruzveltni ko‘rsatdilar. Indiana shtatidan bo‘lgan senator, vitse-prezidentlikka nomzod Charlz Uorren Ferbenks bilan birgalikda 1904 yil 8 noyabrda Ruzvelt demokratlarning nomzodi Olton Brunks Parkerga qarshi saylovlarda katta ustunlik bilan g‘alaba qozondi. O‘sha saylov oqshomining o‘zidayoq T. Ruzvelt 1908 yili bo‘ladigan saylovlarda o‘z nomzodini qo‘yishdan voz kechganligini e’lon qildi. Hali 1901 yilning dekabrilayoq u Kongressla nutq so‘zlab o‘z ichki siyosatining asosi islohotlarni amalga oshirishda va ijtimoiy barqarorlikni ta’minlashda, tashqi siyosatda eng avvalo «Monro doktrinasini o‘tkazish va flot qurilishi ekanligini e’lon qildi. Uning islohotlar siyosati markazida 1903 yili «halol kelishuv» tushunchasi bilan xarakterlangan davlatning ulkan trestlar ustidan nazoratini o‘rnatish turardi. Tabiatni va atrof muhitni himoya qilish bo‘yicha muhim tashabbuslar ishlab chiqildi. 1902 yildayoq melioratsiya haqidagi qonunga muvofiq garbning qurgoqchil hududlarini sug‘orishning keng miqyosli rejasi boshlandi. Bunga o‘rmonlarni shafqatsiz kesishlardan himoya qilish ham qo‘shildi. Butun jamiyatning egalik huquqi xususiy egalik manfaatlaridan ustunroq ekanligi ta’kidlandi. Bundan tashqari, yangi milliy boglar yaratildi, mavjudlari esa kengaytirildi. Zamonaviy irqiy nazariyaning tom ma’nosida Ruzvelt irqchi emas edi. u Oq uyga qora tanlilarning vakillarini taklif qilgan birinchi prezident edi. Uning uchun odamning rangi emas, xalq sivilizatsiyasining yutuqlari hal qiluvchi edi. Ijtimoiy-madaniy yutuqlarini qadrlaydigan yaponlar haqida u katta hurmat bilan gapirardi. Biroq o‘z madaniyatiga bir tomonlama yo‘naltirilgan uning fikrlash tarzi boshqa etnik guruhlar va xalqlarning muammolarini chuqurroq tushunishga xalaqit berardi. Ruzveltning anglo-sakson va qadimiy german madaniyatlarining ustunligiga bo‘lgan chuqur ishonchi uning tashqi siyosiy e’tiqodini va, ayniqsa, Lotin Amerikasidagi qo‘shni davlatlarga nisbatan siyosatini belgilab beradi. Ruzveltga hududlarni egallash muhim emas edi, lekin Panama kanali qurilishi uchun mo‘ljallangan hudud bundan muhim istisnoni tashkil etadi. Uning imperializmi siyosiy xavfsizlik bilan izohlanardi va Panama kanali munosabati bilan Karib dengizi mintaqasida Amerikaning harbiy ustunligini ta’minlashga yo‘naltirilgandi. Lekin Ruzvelt imperializmining ko‘pgina nazariyotchilari G‘arb millatlari chetda joylashgan, madaniylashtirilgan, guyeki hali kam taraqqiy etgan xalqlarga nisbatan homiylikni o‘zlariga olishi kerak, degan fikrlarga qo‘shilardi. U ushbu mamlakatlar bartaraf qilishga intilayotgan iqtisodiy-ijtimoiy qiyinchiliklarni tushunishga qodir emasli va ularning iqtisodiy hamda siyosiy barqaror emasligi uchun aybni poraxo‘rlashgan oliy rahbariyatga yukladi. U Venesuelaning prezidenti Kaprianno Kastro Amerikaning bir korxonasini Venesuela qonunlariga rioya etishga majbur qilmoqchi bo‘lganida uni «firibgar kichik maymuncha» deb atadi. Panama kanalini AQSHga sotishdan bosh tortgan, avvaliga qurilishning boshlanishiga to‘siq bo‘lgan Kolumbiya parlamentariylarini ham shunga o‘xshash haqoratlar bilan siyladi. T. Ruzvelt ularning qarshiliklari bilan hisoblashmadi, Panamaning mustaqillikka intilishini qo‘llab-quvvatladi va shu yo‘l bilan kanal yo‘nalishini Amerikaniki qilib oldi. O‘zining tashqi siyosiy ta’sirining eng yuqori nuqtasiga T. Ruzvelt rusyapon urushi va Marokashdagi german-fransuz kelishmovchiligini keltirib chiqargan 1904—1906 yillardagi xalqaro inqirozda erishdi. Ruslarning Sharqiy Osiyodagi mag‘lubiyatlaridan keyin Nyu-Xempshirdagi Portsmut shaxrida T. Ruzvelt raisligida o‘tkazilgan konferensiyada tinchlikka, harbiy harakatlarni to‘xtatishga erishildi. Shuningdek, u Fransiyaga nisbatan kayzerning xavf solish siyosati boshi berk ko‘chaga kirib qolganidan keyin, Marokash haqidagi bahslarda 1905 yili hal qiluvchi burilishga erishli. Fransuz hukumati Ruzveltning talablariga ko‘ndi va Marokash bo‘yicha xalqaro konferensiya o‘tkazishga rozi bo‘ldi. Uzining tinchlik harakatiga ishonchsizlik bildirishiga qaramasdan, 1906 yili tinchlikni mustahkamlash yo‘lidagi xizmatlari uchun Nobel mukofotini olganligi, XX asr boshlaridagi notinch holatni ham ifoda etadi. Mukofotga eng avvalo, rus-Yapon urushini tugatishdagi xizmatlari uchun sazovor bo‘lgan edi. 1910 yilning 5 may kuni Xristianiyada (hozirgi Oslo) mukofot topshirilish paytida T. Ruzvelt yana bir marta dengizda qurolsizlanishga, Gaaga sud palatasini mustahkamlashga va zarur bo‘lib qolganda tinchlikning har qanday buzilishini kuch bilan jazolash lozim bo‘lgan Tinchlik ligasini tuzishga chaqirdi. Bu yerda u Vudro Vilsonning Millatlar Ligasi haqidagi g‘oyasini boshqalardan oldin his qildi, lekin faqat so‘zdagina uning tarafdori bo‘ldi. Qo‘shma Shtatlarga qaytib kelganidan so‘ng‘ T.Ruzvelt o‘zining vorisi Uilyam X. Taft bilan janjallasha boshladi, janjal juda achinarli bo‘ldi, chunki X. Taft uning yaqin do‘sti edi. X. Taft T. Ruzvelt kutganidek uning siyosatini davom ettirmadi. Buning o‘rniga X. Taftning bojxona tarifi va atrof-muhit borasidagi tashabbuslari respublikachilar partiyasini bo‘linib ketishga yaqinlashtirdi. 1912 yildagi prezidentlik saylovlarida X. Taftning g‘alaba qilishga imkoniyatlari tobora kamayib borardi. T. Ruzvelt o‘z partiyasining progressiv qanotidan X. Taftga qarshi nomzodini qo‘yishga urindi, biroq mag‘lubiyatga uchradi. Prezidentlik lavozimining muddati tugaganidan keyin T. Ruzvelt 1909 yili kemada Afrikaga yo‘l oldi va Britaniya Sharqiy Afrikasidan Misrgacha suzib bordi. 1913 yilning oktabrida prezident bo‘lishga ikkinchi urinish ham barbod bo‘lganidan so‘ng u ma’ruzalar uyushtirish vaji bilan Braziliyaga ketdi va mamlakatning tadqiq qilinmagan rayonlarira uyushtirilgan ekspeditsiyada ishtirok etdi. Changalzorlarda bezgakka chalindi va oyog‘ini jiddiy shikastlab oldi, keyinchalik bu uning sog‘lig‘ini jiddiy yomonlashtirdi. Biroq T. Ruzvelt o‘zining siyosiy faoliyatini to‘xtatmadi va hali ham Vudro Vilsondan prezidentlikni tortib olishdan umidvor edi. 1914 yildan u nemislarning Belgiyaga kirishlariga va Amerika armiyasi hamda flotining ommaviy qurollanishiga qarshi amerikaliklarning keskin noroziliklarini qo‘llab-quvvatladi. Britaniyaning «Luzitaniya» paroxodi cho‘ktirilganidan keyin ittifoqchilar tomonidan urushga kirishni ma’qullab gapirdi. 1917 yilning boshlarida V. Vilsonning «galabasiz o‘yinlar» harbiy maqsadiga qarshi chiqdi, keyin uning urush e’lon qilishini ma’qulladi, lekin 1918 yili uning o‘n to‘rt moddalan iborat dasturini ehtiros bilan tanqid qildi va buning o‘rniga Markaziy Yevropa mamlakatlarining so‘zsiz taslim bo‘lishlariga qadar urushni davom ettirishni talab qildi. Uning prezident V. Vilsonga qarshi kampaniyasi tobora ko‘proq chegarasiz haqoratga aylanib borardi. Shunga qaramasdan, bu paytga kelib yana birlashgan respublikachilar partiyasining progressiv qanoti uni yetakchi sifatida qo‘llab-quvvatlardi va hatto x. Taft ham u bilan yarashdi. 1918 yili u 1920 yilgi prezidentlik saylovlarida uncha katta bo‘lmagan imkoniyatlari bilan nomzod hisoblandi. Biroq uning sog‘ligi bu rejalarni barbod qildi. Braziliya changalzorlarida lat yeyishlarining oqibatida uni operatsiya qildilar, u operatsiyadan zo‘rg‘a chiqdi. Fransuz frontida kichik o‘gli Kventinning o‘limi uning hayotga bo‘lgan ishtiyoqini yanada zaiflashtirdi. T. Ruzvelt Nyu-York yaqinidagi o‘zining Sagemor Xill manzilgohida 1919 yil 6 yanvarda 60 yoshida vafot etdi. O‘limiga qadar u namuna bo‘larli tarzda «amerikanizm» haqidagi, ya’ni butun umri davomida hamma narsadan ko‘proq o‘zini qiziqtirgan mavzudagi ma’ruzasi ustida ishladi. Kim iloji boricha ko‘proq va iloji boricha qattiqroq ko‘pchilik kishilar o‘ylab turgan narsalarni aytsa, o‘sha eng muvaffaqiyatli siyosatchi bo‘ladi. (Teodor Ruzvelt) 1903-yilda Ruzvelt ko'plab boshqalar amalga oshira olmagan loyihani - Markaziy Amerika orqali Atlantika va Tinch okeanlarini bog'laydigan kanalni yaratdi. Ruzveltning asosiy to'sig'i Panamani nazorat qilgan Kolumbiya hududida yer huquqini olish muammosi edi.O'nlab yillar davomida Panamaliklar Kolumbiyadan ozod bo'lishga va mustaqil xalq bo'lishga harakat qilishgan. 1903 yilning noyabrida Panamanyanlar prezident Ruzvelt tomonidan qo'llab-quvvatlangan isyonni uyushtirdi. U USS Nashvillni va boshqa kreyserlarni Panama qirg'oqlariga inqilob paytida turish uchun yubordi. Bir necha kun ichida inqilob tugadi va Panama o'z mustaqilligini qo'lga kiritdi. Ruzvelt endi ozod etilgan xalq bilan shartnoma tuzishi mumkin edi. Panama kanali , muhandislik hayratomuz, 1914 yilda yakunlandi.Kanal qurilishiga olib keladigan voqealar Ruzveltning tashqi siyosatining shioriga o'xshaydi: "Yumshoq gapiring va katta tayoqni ko'taring-siz uzoqqa borasiz". Kolumbiyaliklar bilan shartnoma tuzishga urinishlari muvaffaqiyatsizlikka uchragach, Ruzvelt Panamiyaliklarga harbiy yordam ko'rsatish orqali kuch ishlatishga murojaat qildi.1904 yilda Ruzvelt osongina ikkinchi muddatga saylandi, ammo uning muddatini tugatgandan so'ng u qayta saylanishni istamadi. 1906 yilda qabul qilingan "Sof oziq-ovqat va giyohvand qonuni" va "Go'sht tekshiruvi akti" ni himoya qilish uchun islohotlarni davom ettirishni davom ettirdi.1905 yilning yozida Ruzvelt Nyu-Xempshirning Portsmut shahrida, 1904-yil fevral oyidan beri urushda qatnashgan mamlakatlar o'rtasida tinchlik shartnomasini tuzish maqsadida, Rossiya va Yaponiyadan diplomatlarga mezbonlik qildi. Ruzveltning shartnomani imzolashda sa'y-harakatlari tufayli, Rossiya va Yaponiya nihoyat 1905-yil sentabr oyida Portsmut shartnomasini imzoladi va bu Rossiya-Yaponiya urushini tugatdi. Ruzvelt 1906 yilda Nobel tinchlik mukofoti bilan taqdirlandi.Rossiya-Yaponiya urushi, shuningdek, San-Frantsiskoga yoqmagan yapon fuqarolarining ommaviy ravishda olib ketilishiga olib keldi. San-Fransisko maktab kengashida yaponiyalik bolalar alohida maktablarga borishga majbur bo'ladigan buyruq chiqardi. Ruzvelt maktab kengashiga o'z buyrug'ini bekor qilishga ishonch hosil qildi va yaponiyaliklar San-Frantsiskoga ko'chib o'tishga ruxsat etilgan ishchilar sonini cheklab qo'yishdi. 1907 yilgi kelishuv "Baytlarning kelishuvi" deb nomlandi.Ruzvelt 1906 yil avgust oyida Texas shtati Brownsville shahrida ro'y bergan hodisadan so'ng uning qora tanlilar jamoatchiligi tomonidan qattiq tanqid ostiga olingan. Shahar atrofida joylashgan qora tanli askarlar shaharda bir nechta otishma sodir etganlikda ayblangan. Garchi askarlarning ishtiroki haqida hech qanday dalil yo'q edi va ularning hech biri sud zalida sud qilinmasa-da, Ruzvelt barcha 167 nafar askarni nomusga tekin tashlab yuborilganini ko'rdi. O'nlab yillar davomida askarlar bo'lgan erkaklar barcha imtiyozlari va pensiyalarini yo'qotishdi.Rozevelt o'z lavozimidan chiqib ketishidan oldin amerika qahramonining namoyishini 1907 yilning dekabrida butun dunyo bo'ylab safari chog'ida 16 ta Amerikaning jangovar kemalarini yubordi. Harakat kelishmovchilik bo'lgan bo'lsa-da, "Buyuk Oq Filo" ko'plab mamlakatlar tomonidan yaxshi qabul qilindi.1908-yilda, uning so'zidan bo'lgan Ruzvelt, qayta saylanish uchun kurashdan voz kechdi. Saylovda g'alaba qozongan respublikachi Uilyam Xovard Taft g'olib bo'ldi. Roosevelt 1909 yil mart oyida Oq Uyni tark etdi. U 50 yoshda edi. O'nlab yillar davomida Panamaliklar Kolumbiyadan ozod bo'lishga va mustaqil xalq bo'lishga harakat qilishgan. 1903 yilning noyabrida Panamanyanlar prezident Ruzvelt tomonidan qo'llab-quvvatlangan isyonni uyushtirdi. U USS Nashvillni va boshqa kreyserlarni Panama qirg'oqlariga inqilob paytida turish uchun yubordi. Bir necha kun ichida inqilob tugadi va Panama o'z mustaqilligini qo'lga kiritdi. Ruzvelt endi ozod etilgan xalq bilan shartnoma tuzishi mumkin edi. Panama kanali , muhandislik hayratomuz, 1914 yilda yakunlandi. Taftning inauguratsiyasidan so'ng Ruzvelt 12 oylik afro-Safari safiga qo'shildi va keyinchalik uning xotini bilan Evropani kezdi. 1910 yil iyun oyida AQShga qaytgach, Ruzvelt Taftning ko'plab siyosatlarini rad etganini aniqladi. 1908 yilda qayta saylanish uchun nomzodlik qilishdan pushaymon bo'ldi.1912 yil yanvariga kelib, Ruzvelt prezidentlik uchun yana prezidentlik qilishga qaror qildi va Respublikachilar nomzodi bo'yicha kampaniyasini boshladi. Biroq, Taftni Respublikachilar partiyasi qayta nomzod qilib ko'rsatganida, Ruzvelt umidsizlikni rad etdi. U "buqalar go'shti kabi his" deb nomlangan nutq paytida Ruzveltning ruxsati bilan nomlangan "Bull Moose partiyasi" deb nomlanuvchi Progressive Party tashkil etdi. Teodor Ruzvelt partiyaning Taft va Demokratik da'vogar Vudro Vilsonga qarshi nomzod sifatida qatnashdi.Bir kampaniya nutqida, Ruzvelt ko'kragiga urib, kichik yarani ushlab turardi. U tibbiy yordam so'rashdan oldin, soatlik nutqini tugatishni talab qildi.Natijada Taft yoki Ruzvelt hech qanday hukmronlik qila olmaydilar. Respublikachilar ovozi ular o'rtasida bo'linib ketganligi sababli, Uilson g'alaba qozondi.Adventist Ruzvelt 1913 yilda Janubiy Amerikaga o'z o'g'li Kermit va bir guruh tadqiqotchilar bilan birgalikda ekspeditsiyani boshlagan. Braziliya daryosi bo'yidagi xavfli sayohat Ruzveltning hayotiga deyarli tushadi. U sariq isitma bilan og'riy boshladi va og'ir oyoq jarohati oldi; natijada, u sayohatning ko'p qismida o'rmon orqali o'tishi kerak edi. Ruzvelt uyga qaytib kelgan odamni qaytib keldi va juda ham chiroyli edi. U bundan oldin sog'lig'ining avvalgi mustahkam holatidan zavqlanmadi.Uyga qaytib, Ruzvelt Prezident Uilsonni Birinchi jahon urushi paytida betaraflik siyosati uchun tanqid qildi. Uilson 1917-yil aprel oyida Germaniyaga urush e'lon qilganida, Ruzveltning barcha o'g'illari xizmat qilish uchun ixtiyoriy ravishda xizmat qildi. (Ruzvelt ham xizmat qilishni taklif qildi, ammo uning taklifi samimiyat bilan rad etildi.) 1918 yilning iyulida uning kichik o'g'li Kventin samolyot nemislar tomonidan otib o'ldirilganida o'ldirildi. Katta yo'qotish Ruzveltning Braziliyaga qilgan dahshatli safaridan ham ko'proq edi.O'zining so'nggi yillarida Ruzvelt 1920 yilda prezidentlik lavozimiga qayta saylanishni va progressiv respublikachilarning qo'llab-quvvatlashiga erishdi. Lekin u hech qachon qochish imkoniga ega bo'lmagan. Ruzvelt 1919 yil 6 yanvarda 60 yoshida koronar emboliya uyqusida vafot etdi. Xulosa
Foydalanilgan manbalar va adabiyotlar ro’yxati 1` Zafarbek Solijonov—Monopolistlarga qarshi kurash 2 Martin Kelly ----- Teador Ruzvelt 3 Patrikal Daniels -----AQSHning 46-prezidenti 4 Liderlik Qonunlari 5 Alisher Safarali----Ingkiz yulduzi yoxud Amerika toji Download 82.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling