Курс лойиҳасини таркиби ва уни бажаришга қЎйиладиган талаблар


Download 398.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana17.09.2023
Hajmi398.02 Kb.
#1680280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Bakiev MR Kodirov O Me`morchilik fanidan...

Квартира майдонини пешайвон, осма айвон, равонайвон, терраса, 
совуқ кладовкалар, тамбурлар хисобсиз, яшаладиган ва ѐрдамчи хоналар 
майдони йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. 


11 
Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, кладовкалар ва 
ичига қурилган шкафлар, ҳамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар 
билан ҳисобланадиган совуқ кладовкалар ва ѐзги хоналар майдонлари 
йиғиндиси деб ҳисоблаш керак: совуқ кладовкалар ва ойнаванд ѐзги хоналар 
учун – 1,0; ойналанмаган пешайвон учун – 0,5, осма айвон ва терраса учун – 
0,3. Ётоқхона ва уй-интернатларни умумий майдонини яшаш хоналари, 
ѐрдамчи хоналар ва жамоат хоналари майдони, ҳамда [8, 3б.] бўйича 
ҳисобланадиган ѐзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. 
Турар-жой бино квартираларини умумий майдони шу бино 
квартираларини [8, 3б.] бўйича ҳисобланган умумий майдонлари йиғиндиси 
деб ҳисоблаш керак. 
Турар-жой бинони майдонини, ташқи деворни ички юзалари 
оралиғида ўлчанган ҳамма қаватлар майдони, ҳамда ѐзги хоналар (пешайвон, 
осма айвон) майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. 
Зина бўлмалари, лифт ва бошқа шахталар майдони уларнинг шу қават 
сатҳидаги майдони ҳисоби билан битта қават майдонига қўшилади. 
Чордоқ, хўжалик ва техник ертўла, ҳамда зина бўлмаси ва лифт 
шахтаси тамбурлари майдони бино майдонига киритилмайди. 
Турар-жой бинолар хоналарининг майдонини, пол сатҳида 
(плинтуслар ҳисобисиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари 
орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак. 
Печка ва печка-камин эгаллаган майдон хона майдонига 
киритилмайди. 
Квартира ичидаги зина ости майдони полдан чиқиб турган 
конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 м ва ундан ортиқ бўлса, ўша зина 
жойлашган хона юзасига киритилади. 
Мансард қаватдаги хонани майдонини ҳисоблашда, қия шипли шу 
хонанинг баландлиги 1.6м дан кам бўлмаган қисмини майдони ҳисобга 
олинади. 


12 

Download 398.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling