Бешта ёнма-ён жойлашган ароматик СН гуруҳларнинг деформацияли тебраниши СН 770-730 см-1 (айрим ҳолларда 710-690 см-1 | - Учта ёнма-ён жойлашган ароматик СН гуруҳининг деформацияли тебраниши СН 810-750 см-1 (м-изомер)
| | - Иккита ёнма-ён жойлашган ароматик СН гурухининг тебраниш СН 800-860 см-1 (п-изомер).
| | - Ўринбосарлар орасидаги битта ароматик СН гурухининг тебраниш частотаси СН 860-900 см-1.
| - Тўртта ёнма-ён жойлашган СН гуруҳининг деформацияли тебраниши СН 770-735 см-1 (0-изомер
Айрим конденсирланган ароматик бирикмаларнинг 600-900 см-1 соҳадаги ютилиш частоталари. - а- нафталин, б-антрацен, в-фенантрен, г- 1,2-бензантрацен)
-
Халқали углеводородларнинг ИҚ спектрлари - Полиметилен гурухларнинг халқа ҳосил қилиши уларнинг валент тебраниш частоталарининг қийматига кам таъсир этади. Кўп ўзгариш бу гурухлар беш аъзоли халқа ҳосил қилганда сезилади. Циклопентан СН2 гурухларининг валент тебраниш соҳасида учта ютилиш частоталари ҳосил қилади. Халқадаги СН2 гурухлар сонининг ортиши билан валент тебраниш частоталарнинг қиймати ҳам ошиб боради. Циклопропан ҳосилаларида CH2 нинг валент тебраниши 3040 см-1 соҳада намоён бўлади. Бу юқори частотали циклопропан халқасининг ютилиш чизиғи ҳатто мураккаб тузилишли молекулаларда ҳам осон топилади, аммо бирикмада этилен боғи ёки ароматик халқа бўлмаслиги керак, чунки ароматик халқанинг СН2 гурухи ва қўш боғ билан боғланган СН2 нинг тебраниш частоталари ҳам 3040-3050 см-1 соҳада намоён бўлади.
Халқали углеводородларнинг ИҚ спектрлари - Инфрақизил спектроскопия айниқса олти халқали циклогексан молекуласининг эритмадаги конформерларини ўрганишда кенг кўламда қўлланилади.
- Циклогексан молекуласи эритмада уй шароитида халқада содир бўладиган конверсия жараёни натижасида ҳар хил конформерлар ҳолатида бўлади, агар халқада ўринбосарлар бўлса уларнинг халқага нисбатан аксиал ёки экваториал ҳолатда бўлиши натижасида конформерларнинг сони янада ҳам ортиб боради.
- Турли хил конформерларнинг борлигини билиш учун циклогексан ва униинг ҳосилаларини ҳар хил температураларда спектрларини олиш керак. Олиб борилган тадқиқот ишлари асосида шундай хулосага келинди:
- Циклогексан ва унинг ҳосилаларининг инфрақизил спектри уй ва юқори температура шароитида анча мураккаб, яъни спектр конформерлар спектрларининг йиғиндисидан иборат.
- Агар бирикмаларнинг музлатилган шароитда (-90, -100) спектрлари олинса, спектрдаги частоталарнинг сони анча камайиб спектр соддалашади. Бунга асосий сабаб, шу шароитда циклогексан ва унинг ҳосилаларининг бир конформердан бошқа конформерларга ўтиш жараёни тўхтайди, натижада олинган спектр бир ёки икки барқарор конформернинг спектридан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |