Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Саволлар: География ахборот тизимлари ривожланишнинг асосий босқичлари нимадан иборат?


Download 1.3 Mb.
bet4/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

Саволлар:

    1. География ахборот тизимлари ривожланишнинг асосий босқичлари нимадан иборат?

    2. География ахборот тизимлари тариҳидан қандай хулоса чиқариш мумкин?

    3. Канада география ахборот тизимнинг муҳимлиги нимада?

    4. Қайси асосий ғоялар замонавий география ахборот тизимларида қўлланилиб келинмоқда?

    5. География ахборот тизимларига ахборот технологияларнинг ривожланиши қандай таъсир кўрсатди?

    6. Географиянинг қандай назарий асослари география ахборот тизимларда қабул қилинган?

1.3. География ахборот фани тўғрисида

География ахборот тизимлари (ГАТ) ривожланишининг дастлабки босқичларда компьютер мутахассислари ва картографлар биргаликда техникавий масалаларни ечишга ўз кучларини қаратган эдилар. Бу технологиялар бир неча асосий фанларга таяниб келди (2 - расм.).



2 - расм. География ахборот технологияларининг асосида турган фанлар

Вақт мобайнида кўп фундаментал саволлар юзага келди ва уларни жавобини топишга харакат қилинди. Турли хил география ахборот тизимлар яратилар экан, уларни бир бири билан боғлаш муаммоси, турли хил маълумотларни тартибга келтириш, маълумотлар базаларнинг ва рақамли маълумотларнинг тузилиши ва аниқлиги, маълумотлар алишуви каби масалаларни кўриб чиқиш ва назарий нуктаи назардан тушунтириш вазифаси пайдо бўлди. География ахборот технологиялар хариталардан олинган катта ҳажмдаги маълумотларни идора қилиш ва улар орқали табиат ва жамиятни ўрганиш учун тузилган эди. Замонавий география ахборот тизимлари ёрдамида бажариладиган ишлар кундан кунга ошиб борган ва ошиб бормоқда. Бу вазиятда кўп олимлар география ахборот нима? География ахборот фанининг вазифалари нима? Унинг ёрдамида қандай масалалар ечилиши мумкин? деган саволларни кўтаришди ва кўтаришмоқда.

Бугун география ахборот фани тез сураътда ривожланмоқда ва унинг асосий вазифаси “география жараёнларни ва ҳудудий муносабатларни ривожланган назарияси, усуллар ва услубиётлар, технологиялар ва маълумотлар орқали ўрганишда” (http://www.ucgis/org). Бошқача айтганда, география ахборот тизимлардан фойдаланиб дунёда кетаётган ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш деб тушунса бўлади. География ахборот фани олдида турган вазифалардан қўйидагиларни кўрсатиш мумкин: география ахборот технологиялар орқали олинган натижаларни тақрорлаш имкониятларини, натижаларни кузатувчи ва кузатиладиган объектга нисбатан мустақиллиги ва аниқлигини ўрганиш, қабул қилинган атамаларни асослаб бериш ва улардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиш. Лекин бу фаннинг вазифалари шу билан чегараланмаган ва у ўз ичига бошқа вазифаларни ҳам олади.


Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling