L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


II БОБ. ПЕДАГОГИК ТЕСТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ


Download 398.68 Kb.
bet32/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

II БОБ. ПЕДАГОГИК ТЕСТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ.
2.1.Test topshiriqlarining mezonlari. Test o‘tkazish va natijalarning tahlili
Mavzu rejasi:
1. O‘zbekiston ta’lim tizimida test sinovlarining tutgan o‘rni.
2.Testning ob’ektivligi vpa test o‘tkazish uchun imkoniyatlarining mavjudligi.
3. Testning ishonchliligi va yaroqliligi.
4.Masofaviy ta’lim tizimida testlardan foydalanish.
Таянч тушунчалар: Таълим тизими,тест шакллари,тест тузиш методикаси, узлуксиз таълим, тестология, педагогик тестология, фан, масофавий таълим, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, методология, педагогик-психологик тестлар,, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари.
Тестнинг шакллари қандай бўлиши илмий ва методик адабиётларда турлича талқин этилади. Шаклни танлаш тестни бажариш техникаси деб ҳам аталади. Дастлабки тестлар индивидуал тестлар бўлиб, берилган саволларга синалаётганларнинг эркин, мустақил жавоб беришларига асосланган эди. Жавоблар қанчалик тўлиқроқ бўлса, текширувчи уларга шунчалик юқори баҳо қўяр эди. Ҳозирги давр нуқтаи назаридан олиб қаралса, бундай тестлар нохолис баҳо қўйилишига олиб келган. Буни катта ҳажмда иншо ёзиш ва шунга яраша баҳо олишга ўхшатиш мумкин. Аммо иншонинг баҳоси унинг ҳажмига қараб эмас, мазмунига қараб қўйилади. Бундан ташқари, ҳар бир талабанинг фикрлаш даражаси ўзига хос бўлиши маълум. Биров қисқа, лўнда жавоб беришга одатланган бўлса, бошқа одам фикрини ранг – баранг бўёқлар билан безаб ифодалашни ёқтиради.
Тест методикаси йилдан-йилга ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Тестларнинг шакллари қандай бўлиши ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларига, ўқитиш усулларига, талабаларнинг ёшига ва билим савиясига боҳлиқ бўлиб, тест деганда қандай вазифани тушунишимиз муҳим.
Адабиётларда тестлар шакллари бўйича қуйидаги туркумларга ажратилади:

  1. Очиқ тест топшириқлари. Бунда жавоблар ўқитувчига ҳам, талабага ҳам номаълум бўлади. Бошқачасига уларни “эркин шаклдаги жавоблар” деб аташ мумкин. Масалан, бундай тестларга эркин иншолар, чизиладиган расмлар каби топшириқлар киритилади. Булардан ташқари, очиқ тест топшириқларига:

  1. бўш жойлар қолдириладиган матнлар;

  2. тўлдириладиган топшириқлар;

  3. қисқа жавоб;

  4. кичик иншо каби шакллар киради.

  1. Ярим ёпиқ тест топшириқлари. Бундай тестларнинг жавоблари фақат ўқитувчига маълум бўлади.

  2. Ёпиқ тест топшириқлари. Бунда ўқитувчи ҳам, талаба ҳам тест саволлари ва уларнинг жавоб вариантлари билан танишадилар.

Юқорида кўрсатилган туркумларга асосланиб, мисол тариқасида тестларнинг рус тили дарсларида фойдаланиладиган шаклларини кўрсатамиз.


  1. Download 398.68 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling