L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti
Download 398.68 Kb.
|
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ярим очиқ тест
- Берилган вариантлардан бирини танлаш.
Бир саволга чекланмаган жавоблар.
Бундай шакл дарсларда камдан-кам қўлланади, чунки бир саволга чексиз жавоб бериш мумкин бўлган ҳолатлар кўп эмас. Масалан, рус тили дарсларида қуйидаги содда топшириқдан фойдаланиш мумкин: Талабалар сон-саноқсиз касбларнинг номларини айтишлари табиий. Ҳар бир ўқув фанида бундай шаклни қўллашнинг турли вариантлари топилади. Лекин шуни назарда тутишимиз керакки, бундай топшириқларни баҳолаш қийин. Шунинг учун бундай вазифаларни ҳам кундалик дарсларда ўйин, машқ тарзида қўллаш ёки уй вазифаси сифатида бериш керак. Ярим очиқ тест Бундай топшириқнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда берилган саволга бир неча вариантдаги жавоблар таклиф этилади ва талабанинг ўз жавоби учун (агар шундай жавоб керак бўлса) жой қолдирилади. Масалан: Агар талаба топшириқда берилган вариантлар ичидан тўғри жавобни топа олмаса ёки иккиланса, ўзининг вариантини ёзиши мумкин. Бундай тестдан барча ўқув фанларида фойдаланиш мумкин. Одатда талабаларнинг аксарияти бундай ҳолларда ўзларининг вариантларини таклиф қилмайдилар ва мавжуд жавоблардан бирини танлайдилар. Ўз вариантини таклиф қилган талабаларнинг барчаси юқоридаги топшириқни тўғри бажардилар. Демак, бу топшириқ мавзуни яхши ўзлаштирган ва ёмон ўзлаштирган талабаларни ажратишда ёрдам берди. Ушбу шаклдаги саволлар талабадан синчковликни талаб қилади, чунки у берилган вариантлар орасида тўғри жавоб бор ёки йўқлигини билмайди. Демак, бундай вазифаларни таълимий хусусиятга эга, дейиш мумкин. Бироқ уларни бажариш нисбатан кўпроқ вақт талаб қилгани учун уларни даврий ва якуний тестларда қўллаш мумкин эмас, чунки бунда натижаларни қайта ишлаш қийинлашиб кетади. Берилган вариантлардан бирини танлаш. Бу шакл бошқачасига ёпиқ тестлар ёки танлаш усули деб ҳам юритилади. Ҳозирги вақтда барча ўқув юртларида ўтказилаётган тест синовларида, айниқса олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириш имтиҳонларида қўлланадиган, Давлат Тест Маркази томонидан тузилган тестларда шу шаклдан фойдаланилади. Уларда ҳар бир саволга бир неча (икки ва ундан ортиқ) жавоб вариантлари берилади ҳамда улардан биттаси тўғри жавоб бўлади. Жавоб вариантларининг сони чекланган бўлиб, уларнинг рақами ёки белгиловчи ҳарф доирача шаклида ажратилади. Баъзи ҳолларда тўғри жавоблар сони ҳам бирдан ортиқ бўлади. Лекин бундай шаклдан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки бу ҳолда тестнинг объективлиги амалга ошмайди. АҚШда танлаш усулида тузилган топшириқларнинг жавоб вариантлари қанча бўлиши мақбуллигини аниқлаш мақсадида махсус тадқиқотлар ўтказилган. Бунда 2 тадан 5 тагача, баъзи ҳолларда 7 тагача жавоб вариантлари бор топшириқлар қўлланган. Натижада вариантлар сони 5 та бўлиши керак, деган хулосага келинган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, тўғри жавобнинг қайси ўринда келиши муҳим аҳамиятга эга эмас экан. Кузатишлар натижасида танлаш усулидаги тестларнинг бир қатор афзалликлари маълум бўлди: уларда вариантларнинг бир нечта бўлиши танлаш жараёнига, демак, фикрлашга олиб келади. Бу эса талабаларнинг билмини аниқроқ баҳолашга ёрдам беради; бу шаклни деярли барча фанлар ва барча мавзуларда қўллаш мумкин; танланган вариант бир хил усулда: ёзма тестларда доирача шаклида, компьютердаги тестларда стрелкани ҳаракатлантириш йўли билан белгиланади; ушбу шаклни ёзма тестларда ҳам (шаблон қўйиб), компьютера бажариладиган тестларда ҳам баҳолаш қулай; бу шаклни қўллаганда маълум бир вақтни белгилаб қўйиш имконияти бор. Фикримизча, юқорида айтиб ўтилган жиҳатларнинг барчаси танлаш усулининг энг қулай шакл эканлигидан далолат беради. Тестларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган шаклларидан ташқари, ҳар бир ўқув фанининг ўзига хос бўлган мақсадлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, кўплаб тур ва шаклдаги тестларни яратиш мумкин. Масалан, чизмали тестлар, расмли тестлар, формулали тестлар, графикли тестлар, ҳисоблаш тестлари, харитали тестлар шулар жумласидандир. Уларни тузиш ва қўллаш ўқитувчининг истагига боғлиқ, деб ўйлаймиз. Ишлаб чиқиладиган тест топшириқлари сони, режалаштирилган сондан тахминан икки-уч марта кўпроқ бўлиши керак. Бу, бир хил ўқув фани бўйича тестларнинг бир неча турли вариантларини яратишда зарур бўлади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, топшириқларнинг тахминан ярмидан кўпроғи биринчи синовдан кейин, бошқаларидан эса кейинги чуқур таҳлил жараёнида яроқсиз деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Қонунда ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш мамлакатимиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилиши бежиз эмас. Чунки, педагогик технология таълим жараёнини инқироздан холи этиш, уни бозор иқтисоди шароитига мос ҳолда такомиллаштириш ва Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Энг янги замонавий ўқув воситалари билан таъминланган коллежларда эскидан қолган ўқитиш услубларининг давом этишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди». Педагогик технологияни жорий этиш тажрибасини ўрганиш ва унга ижодий ёндашиш, ўқув жараёнини инсонпарварлаштириш, бунда талабани суст объектдан фаол субъектга айлантириш, билиш фаолиятининг аниқ мақсадларга йўналганлигини ҳамда ўқув жараёнини ишлаб чиқариш жараёни каби такрорланувчанлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунингдек, педагогларда турли шаклдаги тест топшириқлари тузиш, уларни синаш малакалари шаклланади ва такомиллашади. Педагогик технология доирасида яратилган турли хил дидактик конструкцияларга мурожаат қилиш эса, ўқув жараёнини ташкил қилишга оқилона ва ижодий ёндашишга, бунда ўқитувчи ўз эркинлигига эга бўлиши, дарсда қўлланилган турли шакл, услуб ва воситалар самарадорлигини ўзи баҳолашига имконият яратади. Шуни таъкидлаш лозимки, педагогик технология тамойиллари ва қоидаларига амал қилиш, ўқув жараёни мазмунини талаба шахсига, унинг қизиқишлари, интилишлари, ёш даврлари хусусиятларига ва индивидуал ўзлаштириш суръатларига мувофиқ ҳолда олиб борилишини таъминлайди. Download 398.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling