Лаборатория иши №1 Мавзу: Дифмонометрли сарф ўлчагичнинг ишлаш принципини ўрганиш


Download 354.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi354.75 Kb.
#1475420
1   2   3   4
Bog'liq
1 лаборатория иши Дифмонометрли сарф ўлчагичнинг ишлаш принципини

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1.1. Расм. Диафрагмани торайтирувчи қурилмадан пастда (а) ва юқорида (б) 
ўрнатганда боғловчи линияларни жойлашиш схемаси
1 – торайтирувчи қурилма; 2 – қулфланувчи вентил; 3 – тозаловчи вентил; 4- газ йиғувчи; 
5 – ажратувчи идишлар
.
 
Суюқликларнинг сарфи ўлчанганда дифманометр торайтирувчи қурилма 


1 дан пастга ўрнатилишига рухсат берилади, чунки шундай қилинса 
дифманометр ва унинг боғловчиларига суюқликдан ажралган газларнинг 
киришини олди олинади (1.1, а-расм). Горизонтал ва қиялик бўйлаб 
ўтказилган қувурларга боғловчилар қулфли вентил 2 орқали қувурнинг қуйи 
ярмига (лекин энг пастки қисмига эмас) уланади ва шунда газ ва қувурдаги 
чўкиндиларнинг боғловчига тушиш хавфи камаяди. Агар дифманометр 
торайтирувчи қурилмадан юқорига ўрнатилган бўлса (1.1, б-расм), унда 
боғловчиларнинг энгн юқори нуқтасига ювувчи вентилли газ тўплагич 4 
ўрнатилади. Агар боғловчилар алоҳида –алоҳида қисмлардан ташкил топган 
бўлса (масалан, бирор-бир қурилмани айланиб ўтишда), унда газ тўплагичлар 
ҳар бир қисмнинг энг юқори нуқтасига ўрнатилади. Дифманометр 
торайтирувчи қурилмадан юқорида ўрнатилганда, боғловчилар ТҚ яқинида 
қувурдан пастга томон 0,7 м дан кам бўлмаган масофада U -симон букилишга 
эга бўлади, бу уларга қувурдаги газларни тушишини камайтиради. 
Боғловчилардаги газ ѐки суюқликларни чиқариб ташлаш вентил 3 орқали 
амалга оширилади. 
Агрессив 
моддалар 
сарфи 
ўлчанганда 
боғловчи 
линияларда 
торайтирувчи қурилмага ажратувчи идиш 5 ўрнатилади. Ажратувчи идиш ва 
дифманометр орасидаги боғловчи қисм ва идишнинг бир қисми зичлиги 
ўлчанаѐтган агрессив модда зичлигидан катта бўлган суюқлик билан 
тўлдирилади. Идиш ва боғловчиларнинг қолган торайтирувчи қурилмагача 
бўлган қисми назорат қилинаѐтган муҳит билан тўлдирилади. Назорат 
қилинаѐтган модда ва ажратувчи суюқликларнинг ажратилган юзалари 
идишнинг ички қисмида бўлади, чунки иккала идишдаги ажратилган 
қисмларнинг сатҳлари бир хил бўлиши керак. 
Ажратувчи идиш шундай танланадики, у назорат қилинаѐтган модда 
билан кимѐвий таъсирлашмаслиги ва аралашиб кетмаслиги, идиш, 
боғловчилар ва дифманометрнинг материалига агрессив таъсир этмаслиги 
зарур. Кўпинча ажратувчи суюқлик сифатида сув, минерал ѐғлар, глицерин, 
сув ва глицерин аралашмалари ишлатилади.


ДМ
ДМ








а) 
б) 

Download 354.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling