Лаборатория иши №2 Internet Explorer дастури билан таниш ва унда ишлаш (4 соат) Ишнинг мақсади
Download 204.93 Kb.
|
1 2
Bog'liq2Лаборатория ишига топшириқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий қисм
Лаборатория иши № 2 Internet Explorer дастури билан таниш ва унда ишлаш (4 соат) Ишнинг мақсади: Internet Explorer дастурида ишлаш ва меню буйруқлари билан танишиб чиқиш. Назарий қисм: Компьютер ва унинг тармоқлари ишини ташкил қилиш, бошқариш ва назорат қилиш учун турли хил дастурлар компьютер хотирасига ёзилиши керак. Бу дастурлар компьютернинг дастурий таъминотини ташкил қилади. Дастурий таъминот – бу доимий қўлланиладиган дастурлар тўплами бўлиб, улар фойдаланувчининг масалаларини ечиш учун зарур ва компьютерни энг самарали ишлатиш, фойдаланувчиларга ишлашда энг кўп қулайлик яратишни ҳамда масалаларни ва маълумотларни қайта ишлашни дастурлашда энг кам меҳнат сарфни таъминлайди. Дастурий таъминот тизимли, амалий ва инструментал дастурларга бўлинади. Тизимли дастурлар – ахборотни қайта ишловчи дастурларни яратиш самарадорлигини ошириш ва уларни компьютерда қўллаш учун ҳамда компьютердан фойдаланувчиларга компьютер ресурслари билан ишлаш бўйича маълум хизматларни таклиф этиш учун мўлжалланган. Амалий дастурлар – фойдаланувчининг аниқ бир муаммоли масаласини ёки шундай масалалар синфини ечиш учун мўлжалланган. Инструментал дастурлар – компьютерга фойдаланувчи томонидан янги дастурий воситалар ишлаб чиқишга мўлжалланган. Интернет тармоғидан фойдаланиш учун компьютерга махсус дастурлар ўрнатилади. Шу жумладан WWW жаҳон ахборот тармо\и фаолияти билан танишиш учун Web браузерлардан фойдаланилади. Биринчи Web браузер 1990 йилда CERN (Европа Ядровий Тадқиқотлар Кенгаши) ходими Тим Бернерс – Ли томонидан яратилди. Ҳозирги кунгача интернет тармоғи учун жуда кўп браузерлар яратилган. Уларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: Mosaic, Opera, AdWiper, Netscape Navigator, Natscape Communicator, Microsoft Internet Explorer, Power Browser. Natscape Communicator ва Microsoft Internet Explorer дастурлари энг кўп қўлланиладиган браузерлар ҳисобланади. Microsoft фирмасининг Internet Explorer дастури Windows операцион тизими таркибига кирганлиги учун кенг тарқалишига сабаб бўлди. Браузер дастурларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Web саҳифаларни хотирага юклаш ва кўриб чиқиш; Web саҳифани дискка ёзиб қўйиш; WWW даги манзили бўйича Web саҳифани чақириш. Браузер дастурлари ишчи ойнаси қуйидаги ташкил этувчиларга эга: 1. Сарлавҳа сатри; 2. Менюлар сатри; 3. Ускуналар панели; 4. Адреслар сатри; 5. Маълумотлар майдони; 6. Ҳолатлар сатри. Сарлавҳа сатрида дастур номи ва жорий ҳужжат номи акс этади. Менюлар сатрида дастурнинг ойнасини бошқариш буйруқлари жойлашган бўлади. Ускуналар панелида ишчи ойнани бошқаришда қўлланиладиган тугмачалар мажмуаси жойлашган бўлади. Адреслар сатрига керакли саҳифаларнинг адреслари ёзилади. Маълумотлар майдонида берилган адрес бўйича чақирилган маълумотлар мазмуни баён этилади. Щолатлар сатрида экран кўринишлари мослаштирилади. Internet Explorer дастури Интернет хизматини курсатувчи броузерлар ичида энг оммалашган ва сифатли дастур хисобланади. Масалан, MAIL.RU хизмати очилган вактда дастурнинг умумий куриниши куйидагича. Internet Explorer Пуск менюсининг Программў пункти ёрдамида ёки дастур учун мўлжалланган ёрлиқ ёрдамида ишга туширилади. Internet Explorer нинг (очиқ ҳужжат билан) ойнаси қуйидаги расмда берилган: Дастур сарлавҳаси Меню қатори Ускуналар панели Бу расмда ойнанинг стандарт элементларини кўришимиз мумкин. Булар: Сарлавҳа; Меню қатори; Ускуналар панели; Ҳолат сатри; Инструментлар панели остида адреслар рњйхати ва жўнатмалар панели жойлашган. Адрес деб ёзилган жойида URL форматидаги жорий саҳифанинг адреси кўрсатиб турилади ( Адрес сўзи ёнидаги очиқ майдонни энди адрес майдони деб атаймиз). Шу нарсани нарсани таъкидлаб њтишимиз керакки, менюдаги буйруклар, тугмачалар ва ёзувларнинг хилма – хиллигига қарамай Internet Explorer ойнасида оддий функцияларнинг икки хил гуруҳини фарқлашимиз мумкин: Internetда навигация ( бирор бир саҳифага ўтиш ); 2. Ёрдамчи функциялар (бу функциялар навигация жараёнига хизмат кўрсатишади). Бизнинг классификациямизга мувофиқ, Internet Explorer бир ойнали илова ҳисобланади бироқ биз унинг ойнасининг бир неча нусхасини олишимиз мумкин. [Файл –Создать окно] Интернетда бирор маълумотни ўқиш учун Адрес сатрида зарур бўлган саҳифа манзилини киритасиз. Масалан, Адреслар сатрида Yahoo.com адресини киритиб куринг. Натижада шу саҳифа қидирилади. Пастки холат сатрида “Адрес топилди. Жавобни кутинг” деган маълумотни англатувчи хабар пайдо бўлади. Экранда бир неча дақиқадан сўнг саҳифа пайдо бўлади. Зарур бўлган маълумотларни танлаб ўқишингиз мумкин. Саҳифада гиперматн тагига чизилган бўлади ва ранги ҳам асосий матндан фарқли бўлади. Гиперматнни ўқиш учун унда сичқонча тугмасини чертиш етарли. Гипермадаги маълумотни одатдаги усулда ўқишингиз мумкин. Агар орқага қайтмоқчи бўлсангиз “Назад” тугмасини босинг. Олдинга ўтиш учун эса “Вперёд” тугмасини босинг Internet Explorer “браузери” (варақловчиси) фойдаланувчига катта хажмдаги маълумотларни кўриш имкониятини беради. У компьютер Интернет провайдерга улангандан сўнг ишлайди. Яъни модем ўрнатилиб, телефон тармоғи ёрдамида провайдер компьютери билан боғланиб, ахборот алмашиш коммуникацион программасини созлагандан сўнг Internet Explorer дастури ишга туширилади. Эслатма: Windows оиласидаги барча операцион тизимларда ишлай олган фойдаланувчи хеч бир қийинчиликсиз Internet Explorer дастурида ҳам ишлай олади. Download 204.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling