Лаборатория иши №2 Мавзу: Суюликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш. Ишдан мақсад


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana23.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1046851
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-Лаборатория иши. Суюқликлар сарфини ўлчаш ва назорат қилиш .

Ўлчанаѐтган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут, буғ, газ ва 
ҳоказоларни ўлчагичларга бўлинади. 
Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчаш. Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчашга 
мўлжалланган ҳисоблагичлар ўзларининг ишлаш принципига кўра ҳажм, тезлик ва вазн 
ҳисоблагичларига бўлинади. Кўпроқ ҳажм ва тезлик ҳисоблагичлари ишлатилади. Газ 
миқдорини ўлчашда ҳажм ҳисоблагичларидан фойдаланилади. 
Вақт оралиғи t
1
t
2
даги оқим, масса ва энергия йиғиндисини кўрсатувчи 
ўлчашасбоби ҳисоблагич деб аталади. Ҳисоблагичлар ўз функциясини қуйидаги 
формулага мувофиқ бажаради: 
,
2
1



t
t
dt
g
Q
(2.1) 
бу ерда Q – вақт оралиғида сарфланадиган модда миқдори; g – вақт бирлиги ичида 
модда ѐки энергия сарфи. 


Ҳажм ҳисоблагичлари модда миқдорини ҳажм бўйича, тезлик ҳисоблагичлари эса 
оқим тезлиги бўйича ўлчайди. Иккала ҳисоблагич ҳам модданинг асбоб ишлаб турган 
вақтда ундан ўтган умумий миқдорини кўрсатади. Маълум вақт оралиғидаги модда 
миқдорини аниқлаш учун олинган даврнинг бошланиши ва охиридаги ҳисоблагич 
кўрсатишини белгилаш керак. Ҳисоблагич кўрсатишларининг фарқи шу давр ичида 
асбобдан ўтган модда миқдорига тенг бўлади. 
Ҳажм ҳисоблагичларининг ишлаш принципи суюқлик ѐки газ оқими муайян миқдорга 
– порция (доза) ларга бўлиниб сарфланиши ва бу порциялар сонини ҳисоблаш йўли 
билансарфланаѐтган модда миқдорини аниқлашга асосланади. 
Сарфланаѐтган порциялар сони йиғиндиси ҳисоблаш механизми ѐрдамида 
аниқланади. Ҳажм ҳисоблагичлари асосан тоза, механик аралашмаларсиз бўлган суюқлик 
ва газлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган. Уларнинг асосий афзалликлари ўлчаш 
хатолигининг кичиклиги ва ўлчаш диапазонининг катталигидир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling