Лаборатория иши №5
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
Лаборатория иши №1
ВОДОРОД ХЛОРИДНИ АБСОРБЦИЯЛАШ, ХЛОРИД КИСЛОТАСИ ОЛИШ Ишдан мақсад: Хлорид кислотасини ош тузидан сульфат кислотаси таъсирида олинган водород хлоридни абсорбциялаб олиш жараёнини ўрганиш. Назарий маълумотлар Водород хлориднинг сувдаги абсорбцияси ҳосил бўлаётган хлорид кислотасининг ҳарорати кўтарилиши билан борадиган жараёндир. Ҳароратнинг ошиб бориши билан бирга хлорид кислотасининг юзасидаги буғнинг босими ҳам орта боради. Водород хлорид ва сув буғларидан иборат буғнинг босими атмосфер а босимига тенглашганда кислота қайнаб кетади ва сувнинг буғланиши юқори даражага етади. Адиабатик шароитда сувнинг буғланишига сарфланадиган иссиқлик HCl нинг суюлиш иссиқлиги билан тўлдирилади ва шу аснода кислотанинг концентрацияси узлуксиз орта боради. Қайнаётган кислота ҳарорати эса дастлаб 110 0 С кўтарилади ва концентрацияси 20,24% гача етади (босим 101325 Н/м 2 ёки 760 мм симоб уст.), сўнгра камаяди. Таркибида 20,24% HCl бўлган кислота HCl ва H 2 O нинг доимий қайнайдиган аралашмаси ҳисобланади. Агар HCl - нинг газ фазасидаги парциал босими доимо қайнайдиган аралашма устидаги (юзасидаги) HCl босимидан ошиб кетса, кислотанинг концентрацияси 20,24% га етади ва янада ошиб бораверади, қайнаш ҳарорати эса пасаяди. Шу сабабли HCl газининг миқдорини ошириб бориши адиабатик шароитда кислота концентрациясининг ортиб боришига сабаб бўлади. Водород хлоридни қайнаётган сувга юборилганда абсорбердан чиқиб кетаётган газ дастлаб сув буғларидан иборат бўлади, аммо кислота 5 концентрациясининг ортиб бориши билан чиқаётган газ таркибида HCI газининг миқдори ҳам ортиб бораверади. Шунинг учун битта абсорберда концентрланган кислота олинаётганда бир қисм водород хлорид абсорбцияланмай қолади. HCl ни тўлиқ юттириш учун газни сувга қарама-қарши бир неча абсорберлар орқали юбориш ёки ичида тарелкалар, насадкалар бор абсорберлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шундагина абсорберлардан чиқиб кетаётган газ фақат сув паридан иборат бўлади. Download 492.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling