Ҳисобот таркиби
Мавзу, иш мақсади, дастлабки формулалар, иш схемаси ва жадваллар қайд этилади.
Rю нинг вариантда берилган қийматлари бўйича Мультисим дастурида схема чизилади, ўлчаш натижалари жадвалларга киритилади, формула асосида Rстат, дифф. ва Uаппр аниқланади.
Диоднинг ВАХ графиги чизилади (тўғри ва тескари ток ва кучланишлар боғлиқликлари учун).
Назорат саволларининг камида 3 тасига жавоб берилади ва иш бўйича хулоса ёзилади
Назорат саволлари
Ярим ўтказгичли диод тўйиниш токи қандай физик моҳиятга эга?
Идеал ярим ўтказгичли диод ВАХсининг тенгламасини ёзинг ва ундаги параметрларнинг физик маъносини тушунтиринг?
Диодга қўйилган кучланиш қиймати ва қутби ундаги п-н ўтиш кенглигига қандай таъсир кўрсатади?
Диоднинг электр модели схемасини чизинг. Схемадаги элементлар ва уларнинг параметрларини тушунтиринг?
Германийли ва кремнийли диодларнинг ВАХси бир хил шароитда фарқли бўлишига сабаб нима ва у диодларнинг қайси параметрлари билан ифодаланади?
Ярим ўтказгичли диод электр модели параметрларини тажрибада қандай аниқлаш мумкин?
Лаборатория иши №7
Яримўтказгичли стабилитроннинг характеристикаси ва параметрларини тадқиқ этиш
Ишдан мақсад: Электр тешилиш режимида яримўтказгичли стаблитрон токини унга қўйилган тескари йўналишдаги кучланиш билан боғлиқлигини тажриба усулида аниқлаш.
Стабилитронлар ёки Зенер диоди - кучланишни стабилизациялаш учун мўлжалланган диодлардир. Улар аввал кўриб чиққан диодларимиздир, фақат улар диодлардан фарқлироқ тескари уланишлари керак, яъни, анод минусга, катод плюсга. Асосий параметри стабилизация кучланиши (Uст) графикда 5 В га тенг.
Тешилиш режимида, тескари силжиш бўйича ишлайди. Тешилиш содир бўлгунга қадар стабилитрон орқали кичик ток оқиб ўтади ва унинг қаршилиги катта бўлади. Тешилиш содир бўлганда стабиитрон орқали оқиб ўтаётган ток кескин ортиб кетади, дифференциал қаршиликнинг қиймати кескин пасаяди (бир неча юз Омгача). Шу сабабли тешилиш режимида тескари токлар диапазонида стабилитрондаги кучланиш барқарор бўлиб туради.
Рас.1 Стабилитроннинг ВАХ
Тескари чизиғининг иш участкасида Uct.min-Uct.max нинг тескари кучланиш қийматларида электр тешилишга мос келади. Тешилиш режимида тескари кучланишнинг сезиларсиз ўзгариши тескари токнинг кескин ортишига сабаб бўлади.
Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ:
3.1 Лаборатория ишини бажаришдан аввал схема (3.1-расм), яримўтказгичли стабилитронни ўлчашда, қўлланиладиган ўлчов асбоблари билан танишиб чиқиш керак.
3.1-расм. Яримўтказгичли стабилитронни ВАХ ўлчаш схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |