Laboratoriya mashg’uloti. 5 Мавзу: ИҚ-спектр частоталари ва тебраниш турлари Характеристик частоталар
Молекулалараро таъсирлар ва гурухларнинг
Download 0.55 Mb.
|
ИҚ-спектр частоталари ва тебраниш турлари
Молекулалараро таъсирлар ва гурухларнинг
характеристик частоталари Ҳар бир молекула кристаллик ҳолатида шу турдаги молекулалар билан ўралган бўлиб, буларнинг ҳаммаси маълум тартибда жойлашган бўлади. Шунинг учун қутбли гурухлар орасида водород боғлари мавжуд бўлса, маълум ташқи таъсир остида шу гурухларга тегишли бўлган частоталар қиймати ўзгариши мумкин. Каттиқ моддаларнинг инфрақизил спектрининг ютилиш частоталари аниқ, бир-биридан яхши ажралган ҳолда намоён бўлади, бу айниқса юқори молекулали ациклик бирикмаларда (масалан, стеарин кислотаси) кузатилган. Моддаларнинг спектрини эритма ҳолатида олинса, айрим ҳолларда ажралиб чиққан аниқ частоталар ўрнига кенг шаклдаги частоталар ҳосил бўлади, бу ҳолат моддалар эритмада турли хил конформерлар ҳолатида бўлса намоён бўлади. Агар модданинг тузилиши мустахкам халқага эга бўлса бундай моддаларнинг қаттиқ ёки эритма ҳолатидаги спектри бир хил частоталар ҳосил қилади (масалан, стероидли бирикмалар). Тоза суюқликларда ёки суюлтирилган қаттиқ бирикмаларда молекулалар тартибсизроқ тузилишга эга бўлса ҳам уларда молекулалараро боғ мавжудлиги маълум. Водород боғларининг мавжудлигини аниқлайдиган жуда кўп физикавий усуллар бор, аммо буларнинг ичида инфрақизил спектроскопияси энг олдинги ўринларда туради. У.Лиддел ва О.Вулъфлар (1933-1935 йил) водород боғлари-нинг борлигини аниқлайдиган қулай усул ишлаб чиқдилар. Бунинг учун моддаларнинг тўрт хлорли углеродда (CCl4) спектри олиниб, ОН ёки NH гурухларининг валент тебранишларига тегишли бўлган соҳа (3000-3700 см-1) чуқур ўрганилиб, водород боғларининг табиати, барқарорлиги тўғрисида хулоса қилинади. Инфрақизил спектроскопия усули билан мураккаб тузилишга эга бўлган бир қанча органик моддалардаги водород боғларнинг ҳолати ўрганилиб муҳим қонуниятлар топилган. Углеводородлар ва бошқа қутбсиз бирикмаларнинг ҳар хил агрегат ҳолатдаги спектрлари бир-бирига ўхшаш бўлади. Моддаларни эритма ҳолатида спектри олинганда, муҳим гурухлар учун аниқ частоталар олиш мумкин, аммо бунда эритувчиларнинг ҳам ютилиш частотасини билиш зарур (6-жадвал). 6-жадвал. Эритувчиларнинг ИҚ соҳадаги ютилиш частоталари.
6-жадвалдаги маълумотлар эътиборга олинганда углерод тетрахлорид, хлороформ, сероуглерод ва тетрахлорэтиленлар спектр олиш учун қулай эритувчилар ҳисобланади, аммо эритувчининг қутбсиз бўлгани мақсадга мувофиқ, чунки қутбли эритувчилар билан молекуладаги айрим гурухлар ассоциат ҳосил қилиши мумкин, бунинг натижасида айрим гурухларнинг частота қиймати ўзгаради (7-жадвал). 7-жадвал. Айрим гурухлар билан эритувчилар орасидаги таъсирлар (қутбсиз эритувчилар гексан, ССl4 га нисбатан)
Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling